Жума куни Каҳф сурасини ўқишнинг фазилати Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиза, мўмина, муслима опа-сингиллар! Саййидул айём, ҳафталик байрам кунимиз барчаларимизга муборак бўлсин! Ушбу жума сиз азизалар билан жума кунида «Каҳф» сурасини ўқишнинг фазилатлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқсак. «Каҳф» сўзи ғор маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Роббиларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳи зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи шундан олинган.»Каҳф» сураси Қуръони Каримдаги «Алҳамду» билан бошланган беш суранинг биридир. Бу сурада қиссаларга асосий урғу берилган. 110 оятдан иборат бўлган Қаҳф сурасининг 71 ояти қиссалардан иборат. Сураи каримада каҳф(ғор)га кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва Иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн қиссалари келади.»Каҳф» сурасида ҳам Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби ақидани, фикр ва тасаввурни, одоб-ахлоқ ва қадриятларни исломий йўлга солишга даъват етакчилик қилади. Ислом даъватининг машаққатли босқичида мусулмонларни кофирлар азоблаётган бир пайтда тушган бу сураи карима оятлари, ундаги ибратли қиссалар, агар иймон аҳли қийинчиликларга бардош берса, албатта, ғолиб бўлажакларини англатади. Ҳар замон ва маконда ҳам иймон аҳли синовга учраши, кофирлар вақтинча устун келиши мумкинлигини тушунтиради. «Каҳф» сураси ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим. Бир киши «Каҳф» сурасини ўқиди. Ҳовлида ҳайвон бор эди. Ҳайвон безовта бўла бошлади. Одам қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар». Имом Муслим, Имом Насаий ва Имом Аҳмад Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар. Бошқа бир ҳадисда: «Ким «Каҳф» сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган. Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар. Бу сураи каримада ҳар бир инсон ҳаёти давомида учраши мумкин бўлган фитналар: ҳокимият, подшоҳ, амалдорлар ҳақида, мол-дунё ишқи, дунё ҳодисалари, мансаб, подшоҳлик ва имкониятлар бекаму кўст бўлиши ва бошқа фитналар ҳақида улардан четланиши зарурлиги хусусида баҳс юритилгандир. Демак, ҳар бир инсон мазкур фитналардан омон бўлиб юриши учун ушбу ҳадиси шарифларга амал қилиб, ҳар куни сураи Каҳфнинг аввалидан ўн оят, ҳар жума эса аввалидан охиригача тадаббур ила тиловат этиб туришни ўзига вазифа қилиб олса, жуда ҳам яхши бўлади. Демак, ушбу жума «Каҳф» сурасини ўқишга шошилайлик. Аллоҳ таоло ушбу кундаги ибодатларимизни ўз даргоҳида қабул айласин. Омин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
@otovoyotoboyevich95902 жыл бұрын
ээээ
@umidtadjiyev1272 жыл бұрын
Укун в этом
@zuhranasretdinova51662 жыл бұрын
Ююю
@ezozashavkatova64672 жыл бұрын
Amin
@ezozashavkatova64672 жыл бұрын
Amin
@ubaydullamamatov4893 Жыл бұрын
Роббим Оллох..шу Жума кунида Кахф сурасини укиганларга ва эшитганларни гунохларини кечиргин тани жонини сог соломат килгин утганларни Охратларни обод килгин гунохларимизи узинг кечиргин илохим О М И Н Н...
@user-by4fk7ml9c2 ай бұрын
Juma kunida eshitganlar ikki orasida gunohlarni vaf qilgani hammani gunohlarini kechirgin Juma kuni yaxshi kungaa eshitgan inson gunohlarni avf qilgin Omin
Оллох хаммамиз ни билиб билми килган гунохларимизни кечирсин ва бундан буегига оллох им буюрган ишлар да бардаавом булайлик Оллох хаммамиз дан рози булсин омин
Оллохимга шу ўқиган кахф сурасини сувдан тиниқ кордан оқ ва сутдан пок қилиб қобул қилсин барча бандаларни ўзи ниятларига етириб ОЛЛОХ хаммамиздан рози. Булсин...
Alxamdulillax Assalatu vassalamu alayka Rasulillax Alloxim òzinga bexisob xamdu sanolar Paygambarimiz Muxammad Sallalloxu Alayxi Vasallamga durudu salovatlarimiz bòlsin barcha musulmon axliga ramazonni yana bir juma kuni muborak bòlsin
Тилеген тилектер орундалсын уйбулобуз мн ден соолукта узак омурдо бакубатчылыкта бололу Балам ыймандуу ынсаптуу болсун жакшы пул табар бала болсун иштемчил уйлуу бололу эл катары бизда