Ёсин сураси фазилати! Ёсин сурасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбар эканлари, Исо алайҳиссалом томонидан Антокия шаҳрига юборилган элчилар кўрган-кечиргани, Ҳабиб Нажжор исмли киши имон йўлида жонини фидо қилиши, қуѐш, ой, юлдузлар илоҳий қонуният асосида ҳаракатланиши баѐн этилган. Шунингдек, жаннат ва дўзах аҳлларининг қиѐмат кунидаги ҳолатлари, тавҳид масаласи, қайта тирилиш ҳақлигига далолат қилувчи оятлар келтирилган. Ёсин сураси фазилатлари тўғрисида кўп ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Уларда айтилишича, кимда-ким бу сурани ихлос билан ўқиса, ҳожати раво бўлади, хавф-хатарда бўлса хотиржамлик топади, камбағал бўлса бойликка эришади, маҳбус бўлса озодликка чиқади, қарздор бўлса қарзини осон узади 612 . Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳ (розилиги)ни, охират кунини истаб тиловат қилса, гуноҳлари кечирилади. Уни ўликларингизга ўқинглар 613 ”. Ёсин сурасини ўликларга ўқиш икки хил изоҳланган: 1. Ўлим тўшагида ѐтганларга ўқилади; 2. Ёсин сураси савоби маййитларга бағишланади. Жумҳур уламолар биринчи қавлни маъқуллашган 614 . Нима учун ўлим тўшагида ѐтганларга Ёсин сураси ўқилади? Бунинг ҳикмати нимада? Гап шундаки, Ёсин сураси қийин дамда ўқилса, Аллоҳ таоло банда аҳволини енгиллаштиради. Хусусан, жон чиқиш пайтида тиловат қилинса, раҳмат тушади, руҳнинг танадан чиқиши осон бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир маййит ҳузурида Ёсин сураси ўқилса, Аллоҳ унга енгил қилади”, деб айтганлар 615 . Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу 616 ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсин сурасидир. Ким уни (ихлос билан) ўқиса, Аллоҳ ўша кишига Қуръонни ўн марта ўқиш савобини беради”, деганлар 617 . Ёсин сураси “Қуръоннинг қалби” дейилишига сабаб сурада қалб билан боғлиқ масалалар - Аллоҳнинг ваҳдонияти, рисолат, қайта тирилиш баѐн этилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким Ёсин сурасини тунда ўқиса, ўша кечада гуноҳлари мағфират этилади”, дейилган 618 . Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар 619 . Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади. Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади. Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади 620 ”. Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунѐда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин. Яҳѐ ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир 621 ”. Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга: 1. Ёсин - Қуръоннинг қалби; 2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади; 3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади; 4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади; 5. Тонгда ѐки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар 622 . Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ѐд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади. 612 Манба: Шайх Абдулазиз Мансур, “Қуръони карим маъноларининг таржимаси ва тафсири”. 613 Насоий, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади заиф. 614 Манба: Атийя ибн Муҳаммад Солим, “Шарҳу булуғил маром”. 615 Ибн Мардавайҳ, Ибн Абу Дунѐ, Дайламий ривоят қилган. Машойихлар айтишича, Ёсин сураси маййит ҳузурида ўқилса, унга енгил бўлади (Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Саъд - Сафвон ибн Амрдан - ривоят қилган.
@user-ss4eu5sh7d2 жыл бұрын
raxta
@user-ss4eu5sh7d2 жыл бұрын
ramat olaxim ovozingizni bundanda ziyoda qilsi
@roziyabonu52182 жыл бұрын
øø
@eldordavurip7652 жыл бұрын
Ollohim rozi bulsin wunday Yosin surasini ewtib quwday egil buldim ota onanga raxmat
Ey robbim axvolimni ozig oglagin ozig rozi bolgan bandalarig qatoridan qilgin ey robbim duolarim ijobati bn siylagin mushulimni ozig oson qilgin robbimmm😢😢😢😢😢
Ollohim, 9 oylik homilamni soĝ-salomat qólimga olay, ilohim. Iltimos, sizlar ham duo qilinglar. Negadir juda yomon tushlar kóromman, qórqyapman. Kópchilikning duosi ótadi deyishadiku, zero duo va nazar taqdirni ózgartirar ekan😢😢😢
@GavharjonMasharipova26 күн бұрын
Allohim hamma kasallarga wifosini barsin qizimni ham daridiga darmon barsin duo qilinnlgar qodrdonlar omin.
Оллохим хаммани шундай Куронхон килиб д😢илларига Жой килсин.
@user-td4ib8bp2y2 ай бұрын
Umrimiz uzoq boʻlsin , 🤲🏻 ollox oʻgʻil farzandlarim ato qilsin🤲🏻erim muomalasi yoʻq qoʻpol shirinsoʻz va menga farzandlariga xush muomalada boʻlsin🤲🏻onajonim umri uzoq boʻlsin 🤲🏻 uylarimiz chiroyli va tezroq bitsin sogʻligim tikalsin 🤲🏻🤲🏻🤲🏻🤲🏻🤲🏻🤲🏻🤲🏻
BoburMirzom meni ishini nyorkka kuchirishga yordam bergin allohim,uzing mehribonim birni surasam mingni bergan allohim Bolam yonimga kelsin,bolajoni. Ishini yo'llarini yanada ochgin allohim
Оллохим узигга Шакур юртимизни сув болоси ут болосидан асра мусофир юртларда ишлаб юрган ватандошларимга узинг куч кувват Бер нима ниятда келган булса оллохим сенга осон манга кийин шу инсоннларни ниятларига етказ уни Котори мени хам ишларимга топятган пулимга Барака АТО эт омин 13:26
@GavharxonSharopovaАй бұрын
Ollohim barchamizni orzu havaslarimizga etkazsin amin
Мани хам 6 ойлик кизким юраги касал 6 ойдан бери тун куним кандай утайотганини сезмайман оллохим шифо берсин бир фарзанд догини бошдан уткащдим😢
@nodirasabirova62687 ай бұрын
@@user-mk6xb6wo9p оллох шифо берсин сизга эса куч кувват берсин илохим хаммамизни фарзандларимиз тузалип кетсин.мени кизим хам ок кон касалига чалинган 1ярим йилдирки даволанип келяпмиз 😥