😢😢😢😢😢😢Демокиратия бузғунчи тузумини фасодларидан огоҳ бўлинг. ОГОҲЛИК ИСЛОМ ТАЛАБИ! قال عمر رضي الله عنه :"نحن قوم أعزَّنا الله بالإسلام فمهما ابتغينا العزَّة في غيره أذلَّنا الله😢😢😢😢😢
@hbxhshdhhjdjxbxbbd91102 ай бұрын
😢😢🎉🎉🎉❤❤РОСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ИСЛОМГА НУСРАТ-ЁРДАМ БЕРИШ ВА УНИНГ ДАВЛАТИНИ БАРПО ЭТИШ УЧУН ҚАБИЛАЛАРГА ДАЪВАТНИ ТАКЛИФ ҚИЛИШЛАРИ • Росулуллоҳ ﷺнинг Бану Омир ибн Саъсаъа қабиласига даъватни таклиф қилишлари: Ибн Исҳоқ Зухрийдан ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ Омир ибн Саъсаъа авлодига бориб, уларни Аллоҳга даъват қилдилар ва уларга ўзларини ҳимоя қилишни таклиф қилдилар. Улардан бир киши унинг исми Баҳира ибн Форис эди Аллоҳ ҳаққи, агар Қурайшдан бу йигитни оладиган бўлсам, у билан арабларни еб юбораман, деди. Кейин ул зотга: нима дейсан, агар сенинг ишингга эргашсак, кейин Аллоҳ сени мухолифларинг устидан ғолиб қилса, сендан сўнг бу иш бизда бўладими? деди. Шунда ул зот: «الْأَمْرُ لِلَّهِ يَضِعُهُ حَيْثُ يَشَاءُ» «Бу иш Аллоҳники, уни Ўзи хоҳлаган жойга қўяди», дедилар. Баҳира ул зот ﷺга: бўйинларимизни сендан бошқа арабларга тутиб берамизу, Аллоҳ сени ғолиб қилган пайтда, иш биздан бошқаларда бўладими? Сенинг бу ишингга муҳтож эмасмиз, деди. Шундай қилиб ул зот ﷺни рад этишди. Одамлар кетишгач, Омир қабиласи ёши улуғ оқсоқолининг олдига қайтишди. Бу оқсоқол кексалигидан улар билан мавсумларни бажаролмай қолганди. Шунинг учун унинг олдига қайтишганда айни мавсумда нималар бўлганини унга айтиб беришарди. Бу йили ҳам оқсоқолнинг олдига қайтиб келишганда улардан бўлган воқеаларни сўради. Улар: олдимизга Қурайшдан бир йигит келди, кейин Абдулмутталиб авлодидан бир киши келиб, ўзини набий эканини даъво қилди, уни ҳимоя қилишимизга, у билан бирга бўлишимизга ва уни юртимизга олиб кетишимизга бизни даъват қилди, дейишди. Шунда оқсоқол бошини ушлаб қолди, сўнг: эй Омир авлоди, фалончининг жони кўлида бўлган Зотга қасамки, унинг гаплари фақат исмоилийдир (яъни Исмоил динидаги гаплардир) «Бидоя» китобида ҳам шундай келади. • Росулуллоҳ ﷺнинг Кинда қабиласига даъватни таклиф қилишлари: Яна Ибн Исҳоқ Зуҳрийдан ушбу ривоятни келтиради: Росулуллоҳ ﷺ Кинданинг манзилига бордилар, уларнинг Мулайҳ исмли саййиди бор эди. Росулуллоҳ ﷺ уларни Аллоҳ Азза ва Жаллага даъват қилдилар ва ўзларини ҳимоя қилишни таклиф қилдилар. Аммо улар бош тортишди. • Росулуллоҳ ﷺнинг Калб авлодига даъватни таклиф қилишлари: Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Ҳусайндан ривоят қилинади: Росулуллоҳ ﷺ Калбнинг манзилига бориб уларнинг Бану Абдуллоҳ уруғини Аллоҳга даъват қилдилар, ўзларини ҳимоя қилишни таклиф этдилар ва: эй Абдуллоҳ авлоди, Аллоҳ бобонгизга улуғ исм берган, дедилар. Аммо улар ул зот ﷺнинг таклифларини қабул қилишмади. • Росулуллоҳ ﷺнинг Ҳанифа авлодига даъватни таклиф қилишлари: Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Молик ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ Ҳанифа авлодининг манзилига бордилар ва уларни Аллоҳга даъват қилдилар, ўзларини ҳимоя қилишни таклиф этдилар. Араблардан бирортаси ҳам ул зот ﷺга Ҳанифа авлодидек қабиҳ тарзда жавоб қилмаганди. «Бидоя» китобида ҳам шундай келади.🎉😢😢😢😢😢