Рет қаралды 1,262
Вилоятимиздаги аёл-қизларни ҳар жабҳада меҳнатини қадрлаш, уларнинг фаолиятига янада кўмак бериш, маънавий-марифий, иқтисодий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, вилоятимиз ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг ташаббуси остида "Ҳаракатдагилар" гуруҳи ташкил этилган.
Мазкур гуруҳ аъзолари туманлардаги ҳаракатдаги аёлларнинг ҳаракатини ҳар бир ислоҳотнинг натижасини, халқнинг турмуш шароитлари ўзгариб бораётганлигини назоратига олиб, амалий ёрдамга ошиқишади.
Мана шу гуруҳнинг биринчи байрами, биринчи йиғини ва албатта биринчи учрашуви Избоскан туманида бўлиб ўтди.
Тадбирда гуруҳ аъзолари, республика ва вилоят Оила ва хотин-қизлар раҳбарлари, ўринбосарлар ҳамда 500 нафар избосканлик фаол аёллар иштирок этдилар.
Тадбирда, "Ниҳол" мукофоти ҳамда "Шуҳрат" медали соҳибаси Адолат Исмоилова ва "Алфия" гуруҳи аъзолари қатнашди.
Тадбир якунида йилнинг энг наъмунали избосканлик аёллар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.
@Izboskanpress_uz
Биз билан боғланинг: t.me/Izboskang...