Ризқ Аллоҳдан деймиз-у... Истанбулга сафарим чоғида бир қизиқ воқеа бўлганди. Ўшанда жуда таъсирлангандим. Кунига 12-15 км юрардим. Асосан кундузи соҳил бўйлаб. Соҳилда катта харсангларни устида ўтириб, расмга, видеога олиб, мавжланаётган тўлқинларни, майда балиқчаларни сузишини, чайкаларни учишини соатлаб томоша қилардим. Сувга яқинроқ ўтирай деб яқинроқдаги катта ва баландроқ харсангга ўтмоқчи бўлиб энгашганимни биламан... ветровкамни чўнтагидаги телефоним шундоқ тушиб, бир сония харсанглар орасидаги тешикда тиқилиб турди-да кейин тарақ-туруқ қилиб пастга тушиб кетди. Турган жойимда музлаб қолдим. Телефоним яп янги эди, устига устак жуда кўп нарсалар бор. Энг асосийси ойимларнинг расм ва видеолари. Тамом деб ўйладим. Нима қилишимни билмай карахт қолдим. Тешикка қарадим: оҳҳо!!! Чуқурлиги 1,5 метрча бор, лекин телефоним кўринмайди. Тўлқинлар эса катталашиб, ўша телефоним тушиб кетган жойгача келди. Телефонни ичи сувга тўлгандир деб ўйладим. Нима қиларимни билмайман. Атрофга аланглайман. Ўткинчи бир ёш йигитча: “Бирор ёрдам керакмасми?” деди. Афғонистонлик ўзбек бола экан. Вазиятни тушунтирдим. Келиб ўша жойни курди. Қўлини кирғазганди, тирсагидан у ёғи ўтмади. Ўтган тақдирдаям, чуқурлиги 1,5 метр жой. Минг бир хижолат билан узр сўраб кетди. Иккита қора танли йигитлар бизларни кўриб ёнимизга келишди. Инглизчалаб тушунтирдим. Иккисиям ҳали бу харсангга, ҳали у харсангга чиқиб орасидаги тирқишлардан телефонимни қидиришарди. Бесамар. Улар ҳам узр, ёрдам беролмас эканмиз деб турганда, бир суриялик болакай келди, уям у ер бу ерни қараб, секингина “Умидингизни узиб қўя қолинг, барибир ололмайсиз телефонни. Устига устак ичига сув кириб ишдан хам чиққандир”, деди. Кетишди... Бир ўзим қолдим. Кўнглим тўлиб турибди. Томоғимга бир нарса тиқилди. Ўзимни урушаман. Онажонимнинг расмлари... Қўлларимни дуога очиб, мовий осмонга қараб пичирладим "Я Раббий! Я Хаййул, Я Қайюм! Ёлғиз ўзингдангина сўрайман. Телефоним топилсин. Сен учун осон нарса. Ёлғиз ўзингдангина сўрайман...". Дуо қилиб улгурмасимдан, орқадан овоз келди: "hanim, size yardim lazimmi?" (Хоним, Сизга бирор ёрдам керакми?). Ялт этиб қарадим. Боядан бери бир чой сотувчи билан бизни кузатиб турган, 45 ёшлар чамаси бир киши. Кўринишидан туркка хам, курдга хам ўхшамайди. Паришонгина "Ҳа" дедим. Олдимга келиб нима бўлганини сўради. Ҳаммасини айтиб бердим. Ичимда лекин ишончсизлик бор эди. Кетидан қўшиб қўйдим, "Агар телефонимни топиб берсангиз, суюнчиси бор". У эса: “Йўқ, пул керак эмас, қарасам жуда эзиляпсиз”, дейди. Бир маҳал футболкасини ечяпти. Анграйиб қолдим. Тушунмадим?! Гапиришга оғиз жуфтлагунимча сувга шўнғиб йўқ бўлиб қолди. 3 минут ўтди... Худди 3 ой ўтгандек. Хавотир бошланди. “Чўкиб кетдимикан? Телефон тутмай ҳар нарса бўлай. Энди бир ками шуни орқасидан одам ўлиб кетиши қолувди”, дея ўзимни койий бошладим. Ўйламаган ўйим қолмади. “ Абий, бей эфенди...” деб чақира бошладим. Жавоб йўқ. Тамом бўлдим. Полиция ни чақириш керак. Бир маҳал ўша киши шалаббо бўлиб, сувдан чиқиб келди. Э, Худога шукр-ей!!! Юзига қарайман. Олдимга келди-да жонажон телефонимни қўлимга тутқазиб, "Омонатингиз, хоним. Ниятингиз холис экан. Сув тегмабди" деди. Вой, мани кўзларим ёшланиб кетди. Қайта-қайта раҳмат айтиб, дуо қилиб ётибман. Чўнтагимда 300 турк лираси бор эди (50$ дегани). Кийим оламанми деб опчиққан ‘дим. Шарт олиб кўлига тутқаздим. Энди у хижолат, йўқ олмайман. Ман бир ёрдам бердим холос дейди. Қўярда қўймай "Олинг? илтимос. Чин қалбдан, рози бўлиб бераяпман. Онамни хотираси ўчмагани учун" дедим. Пулни олишга рози бўлди, лекин 100 лирасини. Ман эса ўз гапимда турволдим. Қўлига ҳаммасини тутқазишимни биламан, ҳалиги одам йиғлаб юборди. Ман ғалати бўлиб кетдим. Кап-катта эркак киши ёнингда шартта йиғлаб юборса, жуда ноқулай бўлар экан. Ичган эмас. Бироз тинчланиб гап бошлади. Бир араб давлатидан экан. Туркияга келганига 12 йил бўлибди. 3 нафар фарзанди бор экан. “Овқат пиширадиган газбаллон сотардим. Дўконимни 2 ҳафта аввал беркитишди. Ёнғин хавфсизлиги масаласига жиддий қарашяпти. Иш қидириб тополмадим. 2 та болам касал, устига устак уйда егани ҳеч нарса қолмади. Ҳали у танишимни олдига бордим қарз сўраб, ҳали бунисини олдига. Ҳеч кимда пул йўқ. Охири чой сотадиган танишимни олдига келдим, ҳеч бўлмаса нонга пул бериб турар деб. Аксига олиб у ҳам ҳали савдо қилмабди. Энди шунақа бир сиқилиб, Худодан сўрадим, энди аҳволимни Ўзинг биласан. Ўзинг ризқимни етказ деб. Мана, етказди. Ортиғи билан. Ҳеч бўлмаса бир ой тирикчилик қила оламан. Аллоҳ бор! Раҳмат сизга ҳам. Рози бўлинг фақат, илтимос деди... Шу ерда тушундим, демак телефоним тушиб кетиши керак экан, чунки шуни орқасидан Аллоҳ кимгадир ризқ берди. “Мингдан минг розиман”, дедим. Қалбим енгил бўлиб қолди... Телефонимни маҳкам тутиб, соҳил бўйлаб кетдим. Ичимда эса тинмай “Алхамдулиллаҳ” дея такрорлардим...
@АльхамдулиллахСубханаллох5 жыл бұрын
Машааллах. Жуда хам таъсирли. Аллох буюк зот. Хеч бир иш хикматсиз булмас.
@rushonamirzakarimova43035 жыл бұрын
Кузимда еш Билан укидим Аллох кодир Маша Аллох барча мактовлар саловат саломлар Аллохга булсин
@АлтынМансуров5 жыл бұрын
Салам баарыныздарга менда ото тасирленип окудум
@УмидаАбдраимова-с3е5 жыл бұрын
Ман ишондим рахмат сизга
@muslimmuslimov23025 жыл бұрын
Алхамдулиллах Алхамдулилла 😢😢😢😢😢😢👍
@дилдоражураева-х3ы5 жыл бұрын
Оллохимга минг шукур аел килип яаратганига она деган мутабар инсон болганимга минг шукур оллохим
@otabekotabek30615 жыл бұрын
Рахмат сизга домла минг шукур аел булиб яралганимга олохга шукур
@madinakxudoyberdiyeva95703 жыл бұрын
Кориака хамма гапиз тугри аёлларга талим беродиган устоз аёллар купайса куронниям ургатишса бажонидил урганардиг шундай устозлар йукда бизлар яшайдиган манзилда мачитга эркаклар борадилар аёлларгаям шундай талим олиш имкони йукда имкон кадар кидириб кидириб укиёмиз интернетдан аммо лекин жонои устоз барбирам яхши буларди
Шу домиладан Оллох рози болсин эркак ва Аёлларни гузал равишда тарбиялабди икки тамонларни айиб ва маьсул тамонини айтибдилар мингдан минг рохмат овозлари тасирли экан рахматлар болсин!
Amin aytganinggiz kelsin!!! Bizlarni ham duaingizga koshing.
@dilnozasaidrasulova88115 жыл бұрын
Shahnoza Xalimbayeva omin
@madinahamidova11415 жыл бұрын
👍👍👍👍👍👍
@oilam_qirolichasiman5 жыл бұрын
Alloh rozi bo'lsin, ewitib ancha tafakkur qildim. Hojeynimla ikkinchi ayolga uylandila, ancha malomatlar qildim ularga, qadrimga yetmadiz deb. Hozir maruzani ewitgan holda, hojeynimla olib kelgan baliqni yeb otiribman. Biram mazali baliq ekan. Oylab qarasam rizqni berguvchi Alloh, sababchisi turmush ortog'im mehnati. U inson har kuni ertalab chiqib ketib, kechgacha charchab, meni va farzandlarini yaxshi yawawligi ucun tinmay mehnat qiladilaru, yana u dunyoda erkak kishi ozidan tawqari farzandlaridan ham, mendan ham so'raladilar. Ohiratda bizlar uchun ham javob beriwlari bor. Menga va farzandlariga mehribon, vijdonli insonlar Alhamdulillah. Balki Alloh shuning uchun ham ularni ikkinchi ayol bilan siylagandir. Biz Ayollar esa uyda otirib hich narsani bilmimiz, biz faqat farzandlarimizga yaxshi tarbiya berib, Allohni tanitib, ibodatlarimizda mahkam bolib, erimizni roziligini topsak boldi Jannatni hohlagan ewigidan kiriwlik vada qilingan. Erlarimiz esa ham bu dunyoda, ham u dunyoda Jannat uchun qancha mashaqqatga chidawliklari kerak. Allohimga ming shukur shu insonni menga umr yoldow qilib bergani uchun. Endi Insha Alloh bowqaga uylandiz db malomat qimiman. Wu maruzani ewitib wularni tuwundim. Oylab qarasam Allohimni suygan bandasi ekanman. Alloh rozi bo'lsin islom olimlaridan, bizga dinni bo'liwayotgan insonlardan.
Маша Аллах Аллахымды разылыгын тавайын дэгэн Эркэк Ата Энэни разы кылышывыз кэрэк А Аяал киши Аллахымы разылыгын тавайын дэгэн Аяал Эрини разы кылыш кэрэк Бир Тугандарым
Мъаруза жуда фойдалик ва тугри. Шундай домлалар купайсин. Аёлларни факат пастка уришади, йомон аёлларни мисол килишади. Оилалар бузулишини сабабихам, омонатка хиёнат килишлари, халол аёлига эътиборсиз булиб, хурмат килмаган эркаклар ислом тарбиясида булмаганлиги учун😞 🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏 Оллох рози булсин🙏
@zavqiddinsalohiddinov64734 жыл бұрын
Алихан Ибрагимов g hum know🤡🇦🇲🇧🇯🍭🍙🍙🍧🍧🌽🍨🍨🍨🍨🍨njnjjjjkjsdmmfdhb
@НилуфарАлхарова-м2ч4 жыл бұрын
Мана шундай ибратли марузалардан купрок чикаринг.Оллох сиздан рози булсин иншооллох.
@ДилдораТурдибекова5 жыл бұрын
Кани эрим хам шу марузани эшитса сал масулиятни хис килармиди Аллохим узи инсоф берсин хаммамизга
@MuslimaSoliha5 жыл бұрын
U kishi uydaligida mazkur ma'ruzani huddi o'zingiz tinglayotgandek baland qilib qo'yib qo'ying.
@muzaffarshavkatov26125 жыл бұрын
Умид бн келин олсангизу у углингизга сизни онангиз бн бирга яшамайман узимиз алохида яшасак яшайман булмаса яшамиман деса нима килиш керак домла
@MuslimaSoliha5 жыл бұрын
@@muzaffarshavkatov2612 Assalomu alaykum. Savolingizni O'zbekiston Musulmonlari idorasining savol-javoblar bo'limiga yo'llang. Yurtimizdagi ahli ilmlar javob beradilar. Quyidagi ko'k yozuvli ssilkani bosing. Saytga o'tasiz: savollar.muslim.uz/
@muslimamuslimov97075 жыл бұрын
Мени эрим эшитяпти Инсофга келяпти менимча ютубдан марузаларни юклаб оламан Эрим учун. Узига ялинаман шуларни эшитинг илтимос деб. ЖАННАТЛАРДА бирга булайлик деп
@АзизаХужамкулова-ъ6ж5 жыл бұрын
Кани мени эримам онамни хурмат килса онажонимни жуда согиндим