*Оли Имрон сураси (سورة آل عمران - Оли Имрон оиласи)* Мадийнада нозил бўлган, 200 оятдан иборат. Имрон - Марям онамизнинг отаси (Исо алайҳиссаломнинг бобоси). Оли Имрон Имроннинг оиласи дегани. Бу сурада Имрон, унинг оиласи ҳақидаги қисса зикр этилган. Шунинг учун сура “Оли Имрон” деб номланган. Мазкур сурада Бадр, Уҳуд жанглари, Исо алайҳиссалом қиссаси, Аллоҳга ширк келтиришнинг энг катта гуноҳлиги, шариат аҳкомлари баён қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Қуръон ўқинглар. Чунки у қиёмат куни ўз аҳлига шафоатчи бўлади. Икки ёритувчи нур - Бақара билан Оли Имрон сурасини ўқинглар. Иккиси қиёмат куни икки булут ёки икки соябон ёки бир гуруҳ саф-саф қушлар шаклида келиб соҳиблари ҳожатини чиқаради. Бақара сурасини ўқинглар. Уни олиш (ўқиш, ёд олиш, амал қилиш) барака, тарк этиш ҳасратдир. Унга сеҳргарлар қодир бўла олмайди”. Бақара ҳамда Оли Имрон сураси нима сабабдан “икки нур” дейилади? Чунки иккиси бандани ҳидоятга бошлайди, нур бағишлайди, бу икки сурани ўқиганлар тоғдек улкан савобларга эришадилар. Уламолар айтишича, мана шу икки сурадан ҳосил бўлган ажр-савоб қиёмат куни булут шаклида келиб бандага соябон бўлади. Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтиргандим. У зот: “Бақара ва Оли Имрон сураларини ўрганинглар. Чунки иккиси ѐритувчи нурдир. Улар қиёмат куни сояли булут ёки саф-саф қуш бўлиб келиб эгаларини соясига олади”, дедилар”. Язид ибн Асвад шундай деган: “Ким кундузи Бақара ва Оли Имрон сурасини ўқиса, кеч киргунча нифоқдан саломат бўлади. Ким уларни кечаси ўқиса, тонг отгунча нифоқдан сақланади”. ("Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.)
@maqsudbekparpiev86143 жыл бұрын
Ассаламу алайкум ва рохматуллох Кори ака 157- оятдан кеин бошка оятга утиб кетибсиз
@raxmatulloiminov2323 Жыл бұрын
@@maqsudbekparpiev8614kallezga qoyil
@Saida-f1y11 күн бұрын
Tarovex dan olingan shunig uchun shunaqa oyatlar ketma ketligida azgina kamchilik bor
@RedmiMi-h3jАй бұрын
Allohim jamiiki muminu muminalarini uyida tinchlik totuvlik oilalariga baraka yog'dir.🤲
@abdurahimabdugaforov78224 жыл бұрын
Абдулбосит қори акадан Аллоҳ рози бўсин!
@xasanqori28152 жыл бұрын
МашаАллох кори ака Аллох рози бу'лсин кероатиз жуда ёкади
@MuhamedAydin-gv9fb Жыл бұрын
Assalamu aleykum va rohmatullohi barokatu Alloh rozi bolsin qori aka