Рет қаралды 8,923
Maslahat.uz гуруҳида ташкил қилинган «Рамазон маслаҳатлари» лойиҳаси доирасидаги иккинчи суҳбат
Бу сафарги суҳбатдошимиз - Аброр Мухтор Алий.
Ушбу видеода қаҳрамонимиз билан қуйидаги мавзуларда суҳбат бўлиб ўтган:
1. Болалик хотиралари ҳақида;
2. Фарзанд тарбиясида нималарга эътибор бериш лозим;
3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни хотирлаб. Шайх ҳазратлари устоз сифатида қандай инсон эдилар? Устоз ва шогирдлик жараёнида қандай қизиқарли воқеалар рўй берган?
4. Рамазон ойини энг яхши ҳолатда ўтказиш учун нималарга эътибор бериш керак?
5. Хайр ва эҳсонларни кимларга қилиш керак? Шу ҳақида фикрлар.
6. Сиз севган ва тавсия қиладиган китоблар?
7. Шахсий кутубхонангиз борми? Шахсий кутубхонани юритиш бўйича қандай тавсиялар берасиз?
Суҳбатни Ziyouz.com портали муаллифи Давронбек Тожиалиев олиб борди.
********
Қаҳрамонимиз ҳақида қисқача маълумот:
Аброр Мухтор Алий 1976 йили Наманган вилояти Чуст шаҳри Каркидон қишлоғида туғилган. 1992 йил ўрта мактабни битириб, 2001-2008 йилларда Имом Бухорий номидаги Ислом институтида таҳсил олган.
Тошкентда ҳар йили бўлиб ўтадиган Қорилар мусобақасида иштирок этиб, «мужаввид қорилар» йўналиши бўйича 3-ўринни олган. 2008 йил Ғазалкент шаҳрининг жомеъ-масжидида имом хатиблик қилган. 2008-2009 йилда Хоразм вилояти Урганч туманидаги «Фахриддин ар-Розий» мадрасасида мударрислик фаолиятида ишлаган. 2009-2011 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Олий журналистика курсларида таҳсил олиб, магистрлик даражасини олган.
Изуддин Байянунийнинг «Таҳорат ва намоз ҳукмлари» номли китобини ўзбек тилига таржима қилган. “Олтин силсила” ҳадислар тўплами таржимонларидан бири.