Рет қаралды 1,373
Хабарингиз бор, 2021 йил 18 май куни Ўзбекистонда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишларини таъминлаш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Муҳтарам Президентимизнинг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда адаптив жисмоний тарбия ҳақида Спорт телеканалининг “Sport vaqti” кўрсатувида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Адаптив жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси мудири педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Меҳриддин Миржамолов маълумот берди.