Рет қаралды 24,689
Шу ҳафтанинг ўзида Афғонистоннинг Туркманистонга бевосита чегарадош шимолий Жаузжон вилоятида учта ҳаво ҳужуми уюштирилган.
Уларда 30 дан ортиқ ИШИД жангариси ўлдирилган ва яна ўнга яқини ушланган.
Расмий хабарларга кўра, ҳалок этилган жангарилардан тўрт нафари ўзбекистонлик.
Шунингдек, қўлга олинганлардан иккитаси ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлишади.
Жаузжон вилоят ҳокими матбуот воизи Муҳаммад Ризо Ғафурийнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, расмий хабар ўзларига имконли бўлган жосуслик маълумотларига асосланган.
Суҳбатдошимизга кўра, ўзбекистонликлари дохил маҳбусларнинг барчаси амалиётлар ортидан, Афғонистон ва Америка махсус кучлари томонидан пойтахт Кобулга олиб кетилган.
Уларнинг ҳозир айнан қаерда эканликлари ва Ўзбекистонга экстрадиция этилиш-этилмасликлари маълум эмас.
Ўзбекистон ва Афғонистон 2016 йил экстрадицияга оид битимни имзолашган.Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.