Рет қаралды 484,433
Би-би-си тасвирга олиш гуруҳи Афғон ҳукумат кучлари бомбалаган Сарчакон қишлоғида бўлиб, мотамсаро инсонлар билан суҳбатлашди.
Афғонистон қуролли кучларининг ҳарбий самолёти бомбалагани оқибатида Фарёб вилояти Гурзивон туманидаги Сарчакон қишлоғининг 12 тинч фуқароси ҳаётдан кўз юмди.
Ҳодиса мамлакат шимолида жойлашган асосан ўзбеклар истиқомат қиладиган Сарчакон қишлоғида 31 август тунида кечки соат 11 ларда рўй берган.
Рўзихол хола ушбу ҳужум оқибатида икки ўғли, келини ва уч неварасидан айрилган.
Портлаш овозини эшитган фарзандлари ертўлага тушиб яширинганлар.
Бомба ўша жойга тушган, Рўзихол хола фарзандлари тупроқ остида нафаслари сиқилиб ўлган.
Яна бир бомба Сарчакон яшовчиси Ҳабибуллоҳ қизлари бўлган уйга тушган.
Ҳужумда ҳаётдан кўз юмганларнинг саккиз нафари болалар бўлганлар.
Ушбу ҳудуд Афғон ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасида жанглар бораётган ҳудуд ҳисобланади.
Ҳабибуллоҳнинг айтишича, ҳужумдан олдинги вақтда қишлоқдаги ҳар беш метрда ҳукумат қўшинларининг ҳарбий постлари ўрнатилган бўлган, тунда самолёт овозларини эшитганда хотиржам бўлганлар.
Инсонларда, ҳукумат самолёти ҳукумат назорати остида бўлган ҳудудни нишонга олмайди, деган ишонч бўлган.
Афғонистон қуролли кучлари ҳарбийлари Гурзивон туманида махсус амалиёт ўтказилгани, бу тўпланган жангариларни нишонга олганини айтган.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳужумлар оқибатида 47 Толибон жангариси ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатган.
Ҳарбийлар ҳужум оқибатида тинч фуқаролар ҳалок бўлгани йўқ, деганлар, Сарчакон қишлоғидаги ҳужумлар юзасидан текширув ўтказилишини айтганлар.