Шайбонийхон нега Амир Темурдан қўрқмаган? | Siz tarixni bilasizmi?

  Рет қаралды 1,697

UZBEK TV

UZBEK TV

12 күн бұрын

"Сиз тарихни биласизми" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Аждодларимиз томонидан яратилган бетакрор маънавий хазина асрлар давомида кишилар қалбига зиё улашиб, уларнинг маънавий камолотига хизмат қилиб келган. Истиқлол йилларида мамлакатимизда нодир қўлёзмалар ва қадимги босма китобларни сақлаш ҳамда тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу юртимиз илм аҳли ҳамда жаҳон олимларининг юксак эътирофига сазовор бўлаяпти.
Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар фикримизнинг ёрқин далилидир.
Мазкур марказ давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Унинг вазифаси турли мавзуларга оид манбалар, қадимги қўлёзмаларни сифатли сақлаш, уларни тизимлаш ва қайта тиклашни таъминлаш, бу манбаларни аслият ҳамда изоҳли таржималар шаклида илмий муомалага киритиш, шунингдек, мамлакатимиздаги ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини тузиб, китобхонларни таништириб боришдан иборатдир.
Марказдаги манбалар юртимиз мутахассислари томонидан чуқур ўрганилиб, шу асосда қатор илмий тадқиқот ишлари олиб борилаяпти. Муҳими, мазкур жараён ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Негаки, бобокалонларимизнинг илмий мероси ҳар доим хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг диққат-эътиборида бўлиб келган. Шу маънода, уларнинг ҳам манбалар билан яқиндан танишиш имконияти бор. Бунинг учун бир қатор қўлёзмаларнинг, тарихий ҳужжатларнинг чет тилларида илмий тавсифлари, асл матнлари ва таржималар нашр қилинган.
Бугунги кунимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жумладан, ушбу илм даргоҳи ҳам ахборот воситалари билан тўлиқ таъминланган. Шулар ёрдамида ноёб манбаларнинг электрон нусхалари тайёрланмоқда. Бу мутахассислар ва талабаларга беназир маънавий бойлигимиздан унумли ва сифатли фойдаланиш имконини яратаяпти.
Маълумки, улуғ шоир ва олимларимиз ўз асарларининг бадиий жиҳатдан юксак даражада безатилишига ҳам катта эътибор қаратганлар. Марказнинг “Нодир қўлёзмалар” бўлимида дунёда кам учрайдиган зийнатли асарлар сақланади. Амир Хусрав Деҳлавийнинг “Хамса” асари, атоқли шоир Ҳофиз Шерозий “Девони”нинг бир неча нусхалари, тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”си, Саъдийнинг “Куллиёт”и ана шундай қўлёзмалар сирасига киради. Бундан ташқари, Абдураҳмон Жомий, Хожа Аҳрор Валий дастхатлари билан Алишер Навоийга йўлланган хатлар, шунингдек, Навоий даврида яшаган Султонали Машҳадий, Мирали Ҳиравий ва Абдужалил Котиб сингари ўз замонининг машҳур хаттотлари кўчирган девонлар ҳам сақланадики, булар бебаҳо илмий-маънавий мерос соҳиби эканлигимиздан далолат беради.
Марказимиз ҳақли равишда халқимизнинг нодир қўлёзма манбалари жамланган маънавият хазинасидир. Бу илмий-маънавий мерос жаҳон илм-фани, маданияти ривожига улкан таъсир кўрсатиб, бугунги кунда ҳам ўзининг беқиёс аҳамиятини йўқотмай келмоқда.

Пікірлер: 15
@user-lb2cs8jj4m
@user-lb2cs8jj4m 10 күн бұрын
НАХОТКИ УЗБЕКИСТАН КЕЛАЖАК АВЛОДЛАР ШУ ОДДИЙ ТАХРИХНИ БИЛМАСА
@user-bc6qn4pg5x
@user-bc6qn4pg5x 10 күн бұрын
Шуни урнига хозирги хаёт мавзулари тугрисида совол бериш керак .масалан нимга 30 йилдан бери ишсизлик ёки нимга пора хорлар каруксяннер манаполя билан бир марта курашиб йук килмаябди деб соволлар бериш керак.
@user-hj1lc3xf7v
@user-hj1lc3xf7v 10 күн бұрын
Тарихин билмаган халк. Кулик махкум халк
@user-od2ke4bh2h
@user-od2ke4bh2h 10 күн бұрын
Чунки улар бошка бошка даврда яшаган
@user-mg6so1zc8b
@user-mg6so1zc8b 10 күн бұрын
Йоши катталар билади тарихни укагинам
@user-kx9ib2le5y
@user-kx9ib2le5y 10 күн бұрын
Бу йошларга тарихни кизиги йук , факат кайфу сафо б.са б.ди
@user-qo6ld1ou6g
@user-qo6ld1ou6g 10 күн бұрын
Men birinchi🎉
@MargubaAbdullayeva-id3xs
@MargubaAbdullayeva-id3xs 10 күн бұрын
😂amir Tarag'ay Bahodir
@user-hj1lc3xf7v
@user-hj1lc3xf7v 10 күн бұрын
Сизо варить бергода этбрли булин.чунки Бобирмирза балан яшаганда у 90 ешда булган
@timurtimurov-pe1kb
@timurtimurov-pe1kb 5 күн бұрын
Аввало Амир Темур ни отаси ким деб эмас, хазрати сохибкирон Амир Темур бобомизни оталарини исмлари нима эди деб савол бериш керак и бу тик токдан боши чикмайдиган ёшлардан сурашни фойдаси хам йугуук
@user-yo1ee7sw5k
@user-yo1ee7sw5k 5 күн бұрын
Бу билимни куплигидан булса керак
@Muxammad-ld9fz
@Muxammad-ld9fz 10 күн бұрын
Shayboniyxon bu qizlarni korganda bormi.Sartarosh degani uchun .........
@user-hj1lc3xf7v
@user-hj1lc3xf7v 10 күн бұрын
Амр Тимур Давида ящаган Амрни амир килим Энди юук киламан деган гап бор шуни текшириб куринг
@user-yo1ee7sw5k
@user-yo1ee7sw5k 5 күн бұрын
Амир темур пайти шайбойнихон тугилмаган
"Туққан она эмас..." | Umr so'qmoqlari
38:03
UZBEK TV
Рет қаралды 2,1 М.
ВИРУСНЫЕ ВИДЕО / Виноградинка 😅
00:34
Светлый Voiceover
Рет қаралды 8 МЛН
GADGETS VS HACKS || Random Useful Tools For your child #hacks #gadgets
00:35
How to open a can? 🤪 lifehack
00:25
Mr.Clabik - Friends
Рет қаралды 7 МЛН
ӨЗБЕКТЕР МОЙЫНДАҒАН ҚАЗАҚ
24:05
ASSYLTAS TV
Рет қаралды 41 М.
Yig‘lagan qizlar 32-qism (Mavsum 2)
38:47
Milliy TV
Рет қаралды 221 М.
ТEЗКОР. ЁПИҚ СУДДАН ЖОНЛИ РEПОРТАЖ
6:51
ВИРУСНЫЕ ВИДЕО / Виноградинка 😅
00:34
Светлый Voiceover
Рет қаралды 8 МЛН