"Жайдари келин" спектаклининг саҳна ва сайна ортида содир бўлган қизиқарли жараёнлари| Retro shedevr

  Рет қаралды 11,081

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Ретро шедевр" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
1919 йили Туркистон Халқ Комиссарлари Совети Қарорига мувофиқ Карл Маркс номидаги театр труппаси ташкил қилинган ҳамда бу труппа Колизейда (собиқ филармония) жойлаштирилган бўлиб, драматик спектакллар ҳамда мусиқали драма ва комедиялар саҳналаштирилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Тошкент шаҳрининг ўзида учта давлат мусиқали дра ма театри фаолият кўрсатган . Ўзбек Давлат мусиқали театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси, Тошкентдаги учта мусиқали драма театрларида ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артисти Мария Кузнецова ижро этган. Спектаклга Карл Маркс труппасидан таклиф қилинган актёрларнинг барчаси янги театрга ишга олинганлар. Бу театрга 1940 йили 11 ноябрда Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган.
40-йилларда Андижон вилоят мусиқали драма театрининг бадиий раҳбари Тўхтасин Жалилов бошчилигидаги ўнлаб таниқли актёрлар пойтахтга олиб келинган ва Тўхтасин Жалилов театрнинг бадиий раҳбари деб эълон қилинган. 1941 йил баҳорида театрга Лутфихон Саримсоқова ва Зуҳур Қобулов келиб қўшилган.
Театр дастлабки йиллари Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ва пойтахтдаги Ташсовет биносида иш бошлаган, кейинчалик Тошкент шаҳар Бешёғоч мавзесида театр биноси қуриш ишлари лойиҳалаштирилган. 1943 йил театрнинг янги биноси битгач, театр Бешёғоч даҳасига кўчирилган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Муқимий театри жамоаси умумхалқ курашига ўз ҳиссасини қўшди. Уруш мавзуида “Қурбон Умаров” (С.Абдулла, Чустий асари), “Қасос” (Туйғун ва А.Умарий асари) номли спектакллар яратилди.
Театр жамоаси урушдан кейинги даврда қардош халқлар, чет эл ёзувчилари ижодига, классикага мурожаат қилади. Шу тариқа хитой тилидан таржима қилинган “Сочи оқарган қиз” мусиқали драмаси томошабинларга манзур бўлди.
Муқимий театри томошабинлари афсонавий, тарихий мусиқали асарларнинг мухлиси эдилар. 1950 йилларда саҳнага қўйилган “Фарҳод ва Ширин” (Ю. Ражабий ва Г. Мушель мусиқаси), “Равшан ва Зулхумор” (Т. Жалилов ва Г. Мушель мусиқаси), А. Бобожоновнинг “Азиз ва Санам” (К. Отаниёзов ва Л.Степанов мусиқаси), З. Фатхуллин ва Ш. Саъдулланинг “Ватан ишқи” (С. Бобоев мусиқаси) каби спектаклларнинг шуҳрати шундан гувоҳлик беради.
1953 йилнинг охирида премъераси бўлиб ўтган Собир Абдулла пъесаси, Тўхтасин Жалилов, Г.Мушел мусиқаси асосида “Муқимий”спектакли театр тарихида алоҳида ўрин тутади. Манон Уйғур ва Раззоқ Ҳамроев бошчилигидаги жамоа номи театрга берилган атоқли шоир Муқимий ҳақида тарихан ҳаққоний спектакл яратишди. Муқимий ролида Раззоқ Ҳамроев чиқади. У куйламади, мусиқали драмада бу янгилик эди. Маннон Уйғур бу ролда куйловчи актёр ижросидан кўра назм санъатини, Муқимий ижодини яхши билувчи Раззоқ Ҳамроевни чиқаришни афзал кўрди ва янглишмади. Муқимийнинг ўзи эмас, қалби куйлади. Зеро, Раззоқ Ҳамроев тилида Муқимий сўзлари, ғазаллари, ҳажвлари, ранг-баранг ҳис-туйғулари мусиқадек жаранглади.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри Ўзбекистонда мусиқали драма тараққиётига хизмат қилувчи асосий театрлардан ҳисобланади. Унинг бағрида кейинчалик республикамизнинг барча вилоят мусиқали драма театрлари репертуарига қўшилган, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон саҳналарида ҳам қўйилган энг сара комедиялар, мусиқали трагедиялар туғилган. “Тоҳир ва Зуҳра”, “Нурхон”, “Олтин кўл”, “Ватан ишқи”, “Тошболта ошиқ”, “Момо ер”, “Ўжарлар”, “Жоним фидо”, “Зўлдир”, “Гул ва наврўз” ва бошқалар мусиқали драма санъатининг ёрқин ва кўркам намуналаридир.
Театрнинг тамал тошини қўйган Ўзбекистон халқ артистлари Тўхтасин Жалилов, Юнус Ражабий, Маҳмуджон Ғофуров, Лутфихоним Саримсоқова, Эътибор Жалилова, Шаҳодат Раҳимова, Омина Фаёзова, Турсунхон Жаъфарова, Сойиб Хўжаев, Ҳамза Умаров, Файзулла Аҳмедов, Зайнаб Самиева, Фароғат Раҳматова, Фарзиддин Фаёзов, Суръат Пўлатов, Файзулла Аҳмедов, Ҳусан Шарипов ва бошқаларнинг ёди биз учун ҳамиша барҳаёт.

Пікірлер: 12
@nodirbekiskandsrov1740
@nodirbekiskandsrov1740 5 ай бұрын
Бу спектакилда яхши актйор ва актриссалар уйнашган шу учун спектакл яхши чиккан маладес зор гап йук бу ролни келин яхши ижро этган
@djumaniyazovarano8359
@djumaniyazovarano8359 6 ай бұрын
Театр жамоасига муваффакият тилайман. Сог булинглар !
@djumaniyazovarano8359
@djumaniyazovarano8359 6 ай бұрын
Ассалому алайкум, Мукимий театрини барча спектаклларини севиб томоша киламиз. Бири биридан зур 👍. Актёрлар жуда зур ! Хаммаларига омад 🤲🤲🤲
@user-oq2xg6df7y
@user-oq2xg6df7y 8 ай бұрын
Муножот йулчиева доим бошидан румол тушмайди маладес❤❤
@user-wj3qn4ze4i
@user-wj3qn4ze4i 2 жыл бұрын
Ассалому Алайкум! Биринчи ижро жуда ажойиб, айникса Муножотни ижроси. Ижодингизга барака берсин, севимли актëрлар!!!
@user-vl4uk4cl4x
@user-vl4uk4cl4x 2 жыл бұрын
Сонун көргөнбүз салам Кыргызстандан👍🇰🇬😘
@user-iw3wy7mn6t
@user-iw3wy7mn6t Жыл бұрын
Муножатхон, дилмурод сиз ларга омад .бахтли булинглар. марям опани оллох рахмат килсин .сизларда жуда зур ижро булган барака топинглар
@user-tv4fw7wz9b
@user-tv4fw7wz9b 7 ай бұрын
Bu spektoqilni 6 yashar õğlim xar kun köradi
@michailhuenter3946
@michailhuenter3946 2 жыл бұрын
Жуда чиройли киз лекин, айникса кишлоки пайтида
@zuxraqobilova6042
@zuxraqobilova6042 4 ай бұрын
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
@djumaniyazovarano8359
@djumaniyazovarano8359 6 ай бұрын
Бир спектаклни номини эслай олмаяпман. Мехри Бекжонова б.н Александр Бекжоновлар бош кахрамонни ижро этганлар. Мехри Б. газетага эълон беради эрини гапларига жахл килиб. Унга харидор булган эркаклар келадилар уйга. Мирза Азизов жайдари йигит ролини уйнаган... Илтимос шу спек.ни номини ёзиб юборинглар, ким билса🙏🙏🙏
@user-cj9ow6ki7d
@user-cj9ow6ki7d 2 жыл бұрын
Кишлогни келини деб ззз килди У аел кишлокни келини булса нима булибди...
Yetimning qarg'ishi (O`zbek kino) Етимнинг қарғиши
47:34
PANORAMA FOX KINOKOMPANIYA
Рет қаралды 162 М.
Miracle Doctor Saves Blind Girl ❤️
00:59
Alan Chikin Chow
Рет қаралды 33 МЛН
Be kind🤝
00:22
ISSEI / いっせい
Рет қаралды 16 МЛН
小路飞姐姐居然让路飞小路飞都消失了#海贼王  #路飞
00:47
路飞与唐舞桐
Рет қаралды 93 МЛН
Жайдари келин
14:51
Alish Studio's
Рет қаралды 57 М.
LO‘LILARNING JODUSI "Saboq" 169-qism
40:24
ZO'R TV
Рет қаралды 97 М.
QIRMIZI OLMA
1:20:37
XABARLAR TV
Рет қаралды 202 М.
НЯМ-НЯКИ! Alisher Uzakov va Fatima Rejametova
51:51
НЯМ-НЯКИ!
Рет қаралды 5 М.
Uyiga sig'magan ayol... Iqror, 777 - son
39:33
Milliy TV
Рет қаралды 141 М.
Qimorga tikilgan umr | Otalar so'zi aqlning ko'zi
39:26
Mahalla Telekanali
Рет қаралды 19 М.
"Боғ" спектакли | "Bog'" spektakli
1:46:32
UZBEK TV
Рет қаралды 34 М.
Miracle Doctor Saves Blind Girl ❤️
00:59
Alan Chikin Chow
Рет қаралды 33 МЛН