Пайғамбарлар ҳақида 15 саволга-жавоб ажойиб маълумотлар • Устоз Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий Ҳафизаҳуллоҳ

  Рет қаралды 1,061

QOZON MEDIA

QOZON MEDIA

Күн бұрын

Пікірлер: 46
@qozonmedia
@qozonmedia 7 ай бұрын
Ушбу видеоларимизни ҳам кӯришни тавсия этамиз. Гуноҳ ёзилмайдиган 3 киши👇 kzbin.info/www/bejne/ZqOlh4GGa5mCrbMfeature=shared Еттинчи осмондан келган дуо. Иброҳим Пайғамбар, Пайғамбаримизга ӯргаткан дуо. Бу дуони ӯқиб, Жаннатда кӯп дарахт экинг.👇 kzbin.info/www/bejne/d5PVenp4g95ogZofeature=shared Бу қисқа дуони ӯқинг, Росулуллоҳ қӯлингиздан ушлаб, Жаннатга киргизади👇 kzbin.info/www/bejne/jnzKp3WLp9qjrqsfeature=shared Бу енгил ишни қилинг, қиёматда аъзоларингиздан Нур чиқиб туради.👇 kzbin.info/www/bejne/p3elaoWabK-Ma6sfeature=shared Бу қисқа дуони ӯқинг, 1000 кун, 70 фаришта, сизга савоб ёзади.👇 kzbin.info/www/bejne/hqCUgqiCeKt9h7cfeature=shared Ҳар куни 300 марта истиғфор айтсангиз, кӯринг нималар берилади👇 kzbin.info/www/bejne/mWS0f6OVr5Vsmqcfeature=shared Аллоҳнинг энг улқғ исми👇 kzbin.info/www/bejne/bXrXcqmLfNKHjs0feature=shared 100 марта истиғфор айтинг, дузахдан халос бӯласиз.👇 kzbin.info/www/bejne/kIqkpZuBj7mCpJIfeature=shared
@SUNNATAHLITV
@SUNNATAHLITV 7 ай бұрын
Ма шааа Аллоҳ
@KechirimliBoling
@KechirimliBoling 7 ай бұрын
Раҳмат
@Alifbotv1
@Alifbotv1 7 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин сиздан.
@KomilIymon
@KomilIymon 7 ай бұрын
Аллоҳ таоло комил иймон насиб қилсин
@KechirimliBoling
@KechirimliBoling 7 ай бұрын
❤❤❤❤❤❤
@KechirimliBoling
@KechirimliBoling 7 ай бұрын
🎉🎉🎉🎉🎉🎉
@Robiyauz
@Robiyauz 7 ай бұрын
Аллоҳ рози бўлсин. Ал Ақсо хақида янги маълумот олдим
@muslimmuslima4940
@muslimmuslima4940 7 ай бұрын
Аллоҳ таоло комил иймон, кучли тақво ҳалол ризқ насиб этсин
@IlmnurdirJannatgaeltuvchi
@IlmnurdirJannatgaeltuvchi 7 ай бұрын
#истиғфор Ким Аллоҳдан мол дунё сўраса, дуодан олдин истиғфор айтиб, гуноҳларига тавба қилиб олсин, чунки гуноҳлар дуонинг ижобат бўлишини тўсади ёки кечиктиради. Масалан, Сулаймон алайҳиссалом мулк сўрашдан олдин мағфират сўраганлар: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч кимга муяссар бўлмайдиган мулк ҳадя этгин» (Сод сураси, 35 оят). Яқинларингизга ҳам улашинг!
@IlmnurdirJannatgaeltuvchi
@IlmnurdirJannatgaeltuvchi 7 ай бұрын
#Истиғфор Солиҳлардан бири шундай деган экан: Истиғфордан бошқа озуқа ҳам, даво ҳам топмадим. Кечалари бедор бўлиб, истиғфор айтсам, шайтон: «Уйғонса нуқул истиғфор айтар экан, уни ухлатишга ҳаракат қилайин», дер эди. Яқинларингизга ҳам улашинг!
@HidoyatqilRobbim
@HidoyatqilRobbim 7 ай бұрын
Наҳл сурасининг 90-ояти: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур».
@muslimmuslima4940
@muslimmuslima4940 7 ай бұрын
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўтган солиҳалардан бирининг ҳаёсига алоҳида урғу бериб, шундай деган: “Сўнгра, улардан (икки қиздан) бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сени бизларга (қўйларимизни) суғориб берганинг ҳақини бериш учун чақирмоқда», - деди...” (“Қасас” сураси, 25-оят). Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига ҳаё билан уялибгина келиб: “Отам сизга бизларга суғориб берганингиз ҳаққини бериш учун чақирмоқда”, - деган бу қиз Шуъайб алайҳиссаломнинг ҳаё асосида тарбия топган қизлари эди.
@sarvinozmukhbilova9205
@sarvinozmukhbilova9205 7 ай бұрын
Баракаллаhу фикум ❤❤❤❤
@AllohimKechir
@AllohimKechir 7 ай бұрын
Ҳар бир фарз намоздан кейин тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтиш. Киши намозда оламлар Робби ҳузурида туради. Шундай экан, бундай улуғ иймоний учрашувдан кейин бирданига дунё ҳаётига шўнғиб, бироз аввалги ҳолатини унутиб юбориши тўғри иш эмас. Шу сабабли Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибодатлардан кундалик амалларга қайтишдан олдин орада қисқа муддатли танаффус жорий қилдилар. Бу - ҳар фарз намоздан кейин суннат бўлган тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтишдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳар намоздан кейин Аллоҳга ўттиз уч марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўттиз уч марта ҳамд (“Алҳамдулиллаҳ”), ўттиз уч марта такбир (“Аллоҳу Акбар”) айтиб, тўқсон тўққизта қилса, (кейин) юзинчисида لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр” (“Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У якка, шериги йўқ. Барча мулк ва ҳамд Уникидир. У ҳамма нарсага Қодирдир”), деса, гуноҳлари денгизнинг кўпигича бўлса ҳам кечирилади”, дедилар”. Муслим (597/1238). Ҳисоблаб кўрсак, бу калималарни айтишга 1,5 дақиқадан кўп вақтимиз кетмайди: қисқа вақтда улуғ ажрга эришиш имкони бор. Шунингдек, бу амални албатта масжидда ёки жойнамоз устида бажариш шарт эмас - намоздан салом бериб, туриб кетаётганда, йўл-йўлакай зикр қилиб кетиш ҳам мумкин. Шариат енгил, фойдаланишга қулай. Фақат бунда суннатга эргашиб, бидъатлардан четлансак, кифоя. Яқинларингизга ҳам улашинг!
@HidoyatqilRobbim
@HidoyatqilRobbim 7 ай бұрын
Нур сурасининг 22-ояти: «Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир». Бу оятда инсонни кечиримли бўлиши уқтирилади. Банда кечиримли бўлса, Аллоҳ ҳам унга нисбатан кечиримли бўлиб, уни мағфират этади.
@HidoyatqilRobbim
@HidoyatqilRobbim 7 ай бұрын
Зуҳо сурасининг 9-10-оятлари: «Бас, энди Сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг! Соил (гадо)ни эса (малол олиб) жеркиманг!» Ушбу оят билан етимлар хусусида бағрикенг бўлишимиз ва эшигимиз тагига келган гадоларни ҳам ёмон сўзлар билан ҳайдамаслигимиз лозимлиги уқтирилган.
@sarvinozmukhbilova9205
@sarvinozmukhbilova9205 7 ай бұрын
❤❤❤❤❤❤❤❤❤
@AllohimKechir
@AllohimKechir 7 ай бұрын
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бетаҳоратлик етказувчи нарсани қилган кимсанинг намози таҳорат қилмагунича қабул бўлмайди», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар. Бухорий: «Ҳазрамавтлик бир одам: «Эй Абу Ҳурайра, бетаҳоратлик етказувчи нарса нима?» деди. У: «Овозсиз чиққан ел ёки овоз билан чиққан ел», деди»ни зиёда қилган. Бошқа бир ривоятда: «Покликсиз намоз қабул бўлмас, гуноҳ (йўл билан топилган) садақа қабул бўлмас», дейилган. Шарҳ: Умумий қоида бўйича бетаҳоратлик етказувчи нарсаларга таҳоратни кетказувчи ва ғуслни вожиб қилувчи барча нарсалар киради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бетаҳоратлик етказувчи нарсани қилган кимсанинг намози таҳорат қилмагунича қабул бўлмайди» деган гаплари ҳаммасини ўз ичига олади. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Таҳоратсиз намоз ўқиб бўлмаслиги. Бу ерда намоз дейилганда ҳамма намозлар, жумладан, жаноза ва ийд намозлари ҳам назарда тутилган. Уларни ҳам таҳоратсиз ўқиб бўлмайди. Имом Абу Ҳанифа «Ким била туриб, қасддан таҳоратсиз намоз ўқиса, шариатни ўйин қилганлиги учун кофир бўлади», деганлар. 2. Намоз ўқилаётган вақтда ибодатни ман қилувчи нарса содир этилса, намоз ботил бўлади. У нарса ихтиёрий ёки мажбурий равишда бўлишининг фарқи йўқ. Чунки ҳадисда умумий ҳолат зикр қилинган. 3. Намознинг ўқилиши бошқа, қабул бўлиши бошқа экани. Намозни ўқиш бандадан, уни қабул қилиш Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло шартлари тўғри келмаган намозни қабул қилмайди. Ушбу ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бетаҳоратлик етказувчи нарсанинг биттаси - ел чиқиши ҳақида сўз юритаётганлари кўриниб турибди. Абу Ҳурайра бу гапни савол берувчи жоҳил бўлганлиги учун ёки энг кичиги айтиб қўйилса, қолгани маълум-ку, деган фикрда айтган бўлишлари мумкин. Бошқа бир ривоятда: «Покликсиз намоз қабул бўлмас, хиёнатли садақа қабул бўлмас», дейилган. Бу ердаги покликдан мурод, таҳорат, ғусл ва таяммумлардир. Яъни таҳоратни кетказадиган нарса содир бўлса, таҳорат қилинмагунча, намоз қабул бўлмайди. Ғусл вожиб бўпганда, ғусл қилинмагунча, намоз қабул бўлмайди. Шунингдек, ўғрилик, тортиб олиш каби хиёнат ишлар аралашган садақа ҳам қабул бўлмайди. Намоз ўқиш банда учун улуғ шарафдир. Бу шарафга ҳар ким ҳам мушарраф бўлавермайди. Намоз ўқиш бахтига сазовор бўлиш учун бир нечта шартлар қўйилган. Чунки намозга, банданинг Аллоҳ таоло билан бевосита мулоқот учрашувига ҳар ким ҳам лойиқ бўлавермайди. Аллоҳ таоло билан бевосита муножот қилишга ҳам дуч келган одам таклиф қилинавермайди. Бундай улуғ бахтга етишишни хоҳлаган инсон ўзида бир нечта шартларни мужассам қилган бўлиши керак. Ана ўша шартлардан бири - намоз ўқимоқчи бўлган кишининг каттаю кичик нопокликлардан холи бўлиб, ният билан тозаланишидир. Жунуб бўлган одам Аллоҳга қурбат нияти билан ғусл қилиши керак. Шунингдек, нифос ва ҳайздан тоза бўлган аёллар ҳам ғусл қилмоқлари лозим. Таҳоратни кетказадиган нопокликлар содир бўлганда эса таҳорат қилиниши зарур. Тўла покланмай туриб, Аллоҳ таолонинг ҳузурига рўбарў келиш, У Зот ила мулоқотда ва муножотда бўлишга уриниш мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг Ўзи мазкур мулоқот ва муножот учун покликни шарт қилиб қўйган. Шунинг учун ҳам била туриб, қасддан, таҳоратсиз намоз ўқиган одам қасд ила нопок ҳолда Аллоҳ таолога рўбару келишга урингани, беҳурмат қилганлиги учун кофирдир, деб айтилган. Ислом динининг бу ҳукмини на ғуслга, на таҳоратга буюрмайдиган динлар билан таққослаб кўринг-а, динимизнинг фазлини яққол англаб етасиз. Ўша динлардаги одамлар жунуб ҳолда ибодат қилаверадилар, ибодат давомида ел ҳам чиқариб юбораверадилар. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан Яқинларингиз билан улашинг!
@AllohimKechir
@AllohimKechir 7 ай бұрын
ҚИМОР ВА ХАЙВОН УРУШТИРИШ Қимор харомдир. Қимор орқали топилган харом пулни фарзандларига едириш ҳам харом. Харом луқма билан ўсиб-улғайган нобакор фарзанднинг қўлидан кўпгина манфур ишлар келади. Жумладан: бировнинг хаққидан қўрқмаслик, нохақ мусулмонни қонини тўкиш, нохақ обрўсини тўкиш, фасод, зулм, ёлғон гапириш, бир сўз билан айтганда уни қўлидан барча хунрезликлар келади. Ундай фарзандни боридан йўғи яхши. Лоторея ҳам қимор. Ит, қўй, хўроз уруштириш, қўйинг-ки хар қандай ҳайвонни уруштириб ютуқ қозониш харом. Ютуқ бир кишидан бўлиб, ютуқни таклиф қилган киши ўзи мусобақада иштирок этмаса, иштирокчилардан билими ёки жисмоний қуввати талаб этилса бу харом эмас. Чунки, иштирокчилар бу холатда пул тикишмайди. Бунда илм-фанни ёки жисмоний қувватни ривожлантиришга қизиқтириш бор. Лоторея ёки шунга ўхшаш нарсаларда иштирокчилардан пул тикилиши талаб қилинади ва келгусида кимдурнинг зарар кўриши эвазига кимдур фойда кўрган бўлиб чиқади. Мусобақада мағлуб киши билими ёки жисмоний қуввати етмагани учун ўзидан ўпкалайди. Лотореяда эса, мағлуб киши “бундан нимам кам, бу ютуқни мен ҳам ютишга хақли эдим, буни ўрнида мен бўлишим керак эди” дейди. Натижада адоват, нафрат, хасад олови аланга олади. Аллоҳ таоло Моида сураси 90-91 оятларда шундай марҳамат қилади: «Эй имон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар, ва (фол очиладиган) чўплар ифлос нарсадир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинглар. Шоядки, нажот топасизлар. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизда адоват ва нафрат солишликни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Эндиям тўхтарсизлар».
@muslimmuslima4940
@muslimmuslima4940 7 ай бұрын
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб қолса, хурсанд бўлади», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга икки ажр бор. Яширганлик ажри ва ошкор бўлганлик ажри», дедилар». Иккала ҳадисни Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Саҳобаи киромларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан керакли нарсаларни сўраб, ўрганиш одатлари бор эди. Саҳобаларнинг бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб қолса, хурсанд бўлади», деди. Бу гапнинг замирида шу ҳам риёкорликка кирадими, маъносидаги савол бор. Аслида ўша одам қилган амалини одамларга билдирмай, Аллоҳ учун бажарган эди. Аммо одамлар билиб қолиб, уни мақташди. У эса одамларнинг мақтовидан хурсанд бўлди. Ушбу нарса риёкорликка кирадими? Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга икки ажр бор. Яширганлик ажри ва ошкор бўлганлик ажри», дедилар. Яъни бу ерда асл ният эътиборли. У сир тутишни ният қилган эди, шунинг учун бир ажр олади. Лекин одамлар бошқа томондан билиб қолиб, уни мақташди. Бундан бошқалар ўрнак оладилар. Бунинг учун яна бир ажр олади. Одамларнинг мақтовидан хурсанд бўлгани эса зарар қилмайди. Чунки у аслида одамлар мақташларини ният қилмаган эди. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдаларимиз: 1. Иштибоҳли масалаларни биладиган кишилардан сўраб, аниқлаб олиш зарурлиги. 2. Амални сир тутиб қилишнинг афзаллиги. 3. Одамлар бошқа томондан билиб қолиб, мақтасалар, ундан хурсанд бўлишнинг зарари йўқлиги. 4. Амалини сир сақлаган одам икки марта ажр олиши мумкинлиги. Демак, биз ҳам бу ҳадиси шарифни ҳаётимизга татбиқ қилиб, амалларимизни сир сақлашга уринишимиз, риёкорликдан қочишимиз лозим. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
@muslimmuslima4940
@muslimmuslima4940 7 ай бұрын
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳозир бўлган ғойибга етказсин. Шояд, ҳозир бўлувчи уни ўзидан кўра кўпроқ англовчига етказса», дедилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадис Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Аввал у киши билан танишиб олайлик: Абу Бакра куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Нуфайъ ибн Ҳорис ас-Сақафий. Бу киши Тоифда мусулмонлар қўлига асирга тушадилар. Исломга кирганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини озод қилиб, «Абу Бакра» куняси билан чақирадилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу улуғ саҳобалардан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 132та ҳадис ривоят қилдилар. Бу зот Тоифдан Басрага кўчиб ўтиб, ана шу ерда истиқомат қилдилар. Имрон ибн Гусойн «Абу Бакрадан кўра фазилатли кишини кўрмадим», деб айтганлар. Бу зот ҳижратнинг 52-санасида Басрада вафот этадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз илмий мажлисларида ўтирган кишиларга «Ҳозир бўлган ғойибга етказсин», демоқдалар. Яъни илмий мажлисда ҳозир бўлганлар унда эшитганларини кейин келадиганларга етказсин, деб амр қилмоқдалар. Шу билан бирга, ҳадиснинг давомида ушбу етказишнинг ҳикматларидан бирини ҳам баён қилиб: «Шояд, ҳозир бўлувчи уни ўзидан кўра кўпроқ англовчига етказса», дедилар. Яъни шояд, илмий суҳбатда ҳозир бўлган одам илмни ўзидан кўра яхшироқ фойда оладиган кишига етказса, демоқчилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу амрлари саҳобалар учун қонун бўлган. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлиб, эшитган ҳадисларини суҳбатда ҳозир бўлмаганларга етказиш учун бор имкониятларини ишга солганлар. Улар ўз ҳабиблари - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизларидан чиққан ҳар бир сўзни омонат билан бошқаларга ўз вақтида етказиб, ўз зиммаларидаги бурчни шараф билан адо этганлар. Саҳобаларнинг бу ҳислатлари уларнинг шогирдлари - тобеъинларга ҳам ўтган. Улар ҳам ўз устозлари - саҳобаи киромлардан эшитганларини, олган илмларини бошқаларга етказишда қўлларидан келган барча ишни қилганлар. Шундай қилиб, Ислом уммати бири-бирига устоз, бири-бирига шогирд бўлиб келган. Илм ўргатиш ва ўрганиш мусулмонларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий фазилатларидан бўлган. Ҳар бир мусулмон билган нарсасини бошқа бировга ўргатишни ўзининг муқаддас бурчи деб билган. Шу тариқа Ислом оламида ўз-ўзидан илм тарқалган. Аммо вақт ўтиши билан бу руҳ йўқолди. Кишиларда масъулият ҳисси камайди. Илмга уриниш озайди. Сўнгра ушбу ҳолатларни эътиборга олиб, авваллари «Илм ўргатгани учун ҳақ олиб бўлмайди», деган уламолар «Илм зое бўлмаслиги учун кишиларга илм ўргатувчи устозлар ҳақ олса бўлади», дея фатво бердилар. Бизнинг вақтимизга келиб, исломий руҳ ўта заифлашганидан устозлару шогирдлар ҳақ оладиган бўлсалар ҳам илмга уринадиганларни топиш қийин бўлиб қолди. Оқибат нима бўлганини ва бўлаётганини кўриб турибмиз. Агар биз аждодларимиз каби дунёнинг илғор ва етакчи халқи бўлишни истасак, илмга бўлган муносабатларимизни динимиз асосида мусулмонча қилишимиз лозим. Ҳар бир киши илм талабида бўлишни ўзи учун фарз деб билиши керак. Ҳар бир билимли киши ўзидаги илмни ўзгаларга ўргатишни ўзининг бурчи деб билмоғи лозим. Айниқса диний саводсизликка барҳам бериш учун мана шу ишни қилиш ниҳоятда зарурдир. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
@HidoyatqilRobbim
@HidoyatqilRobbim 7 ай бұрын
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муъоз Ибн Жабал (Р.А)ни қўлидан тутиб дедилар: "Эй Муъоз, Аллоҳга қасам сизни яхши кўраман, эй Муъоз, ҳар (фарз) намоздан сўнг (шу дуони) ўқишни унутманг. Абу Довуд, 16/1422. Бухорий (4:95) ва Муслим (4:2071) ривояти اَللَّهُـمَّ أَعِنِّـيْ عَلَـى ذِكْرِكَ ، وَشُـكْـرِكَ ، وَحُسْـنِ عِبَا دَتِكَ Талаффузи: Аллоҳумма аъинни ала дзикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика. Маъноси: Ё Аллоҳ, кўмак бер менга, сени эслашимда, сенга шукр қилишимда, ва сенга чиройли ҳолатда ибодат қилишимда.
@muslimmuslima4940
@muslimmuslima4940 7 ай бұрын
Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил. Чунки бу шайтоннинг ғазабини келтиради. Сендан уни четлатади. "Яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди. Ибн Қудома.
@HidoyatqilRobbim
@HidoyatqilRobbim 7 ай бұрын
Сувайба Асламия муборак чақалоқ туғилганини эшитиб, қувонди. Сўнгра гўдакнинг туғилишини кутаётган хожасининг ҳузурига ошиқди ва хушхабарни етказди. Абу Лаҳаб укаси Абдуллоҳнинг фарзанди туғилганини эшитиб, севинди ва эҳсон тарзида Сувайбани озод қилди. Абдулуззо ибн Абдулмутталиб − Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) амакилари. Иккала юзи ловуллаб турган оловдек қип-қизил бўлгани учун уни Абу Лаҳаб деб чақиришарди. У қабиладошлари орасида энг эътиборлиси, насл-насаби тоза, бадавлати, қўша-қўша фарзандларнинг отаси эди. Бу неъматлар устига унга яна бир улуғ неъмат берилди. Аллоҳ таоло ер юзига Ўзининг ҳидоят ва ҳақ дини Исломни барча динлар узра ғолиб қилиш учун Пайғамбар юборди. Бу саодат унинг жияни ва қудаси Муҳаммадга (алайҳиссалом) насиб бўлди. Абу Лаҳаб ушбу неъматни мана бундай қаршилади... «Яқин қариндошларингизни (Аллоҳ азобидан) огоҳлантиринг!» (Шуаро, 124) ояти нозил бўлганда Муҳаммад (алайҳиссалом) қариндошлари Бани Ҳошимни бир ерга тўпладилар ва Аллоҳ таолонинг ягона илоҳ экани, Ўзига ибодат қилганга жаннат, осий бўлганга жаҳаннам азоби ваъдаси борлиги ҳақида айтдилар. Сўнг: «Сизга бир гап айтмоқчи бўлиб турибман, агар унга қўшилсангиз, арабларга ҳокимлик, ажамларга эса бошчилик қиласиз», дедилар. Абу Лаҳабнинг дили яйраб: «Битта эмас, ўнта айт», деди. Шунда у Зот (алайҳиссалом): «Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг Расулидир», дедилар. Абу Лаҳабнинг бошига биров бир мушт туширгандай бўлди. Атрофдагиларга аранг-жаранг қаради. Жиянининг Пайғамбар бўлиб, обрў қозониши, мол-дунё тўплаб, бошчиликни қўлга киритишини ўйлаб, эси оғиб қолай деди. Ҳасад уни бутунлигича қамраб олди. У ортиқ ўзини тутиб туролмасди. Шунинг учун энг биринчи бўлиб қаршилик кўрсатишга ўтди. У ёқимсиз овозда: «Ахир, бу диндан қайтиш-ку?! Сизни бирор-бир азобга дучор қилмасидан олдин тўхтатинг уни!» деб бақир-чақир қилиб ҳамма ёқни бошига кўтарди. Йиғилганларни тўзитиб юборди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) амакиларининг бу ишидан саросимага тушиб қолдилар. Қариндошлари ичида у Зотга энг яқин бўлган Абу Лаҳаб шундай деб турганида, бошқалардан нимани кутиш мумкин?! Унинг бу ёғига ҳам жим қараб турмаслигини, ҳатто жанг қилиб бўлса-да қаршилик кўрсатишини англадилар. Яна бир сафар Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Сафо тоғи этагига одамларни тўплаб, Исломга чақираётганларида улар орасидан бири: «Эй қуриб кетгур, шунинг учун бизни тўплаганмидинг?» дея ўшқирди. Бу ҳам Абу Лаҳаб эди. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилди: »Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин!) Ҳалок бўлди ҳам». Мол-мулки ва топган-тутгани (бойликлари) унга асқотмади. Яқинда (у) алангали оловда куяжак» (Масад,1-3). Ўзи ҳақида нозил бўлган оятлар Абу Лаҳабни разиллик қилишда давом этишдан тўхтатмади. Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нафратининг чеки кўринмасди. Ҳатто ўғиллари Утба ва Утайбадан келинлари Руқия ва Умму Кулсумларни (розияллоҳу анҳумо) отасининг уйига қайтариб юборишларини талаб қилиб: «Муҳаммаднинг қизлари билан ажрашасанлар. Агар шундай қилмасаларинг, берган тузимга розимасман», деб айтди. Иккала ўғли ҳали яшаб ҳам улгурмаган хотинларини уйларига кетказишди. Абу Лаҳаб бу билан ҳам кифояланмади. Балки Пайғамбаримизниниг (алайҳиссалом) кетларидан юриб, тош отарди, оёқларини қонга беларди. Маккага ҳаж ва умра амалларини адо этиш учун келганларга бепул зиёфатлар уюштириб, ёнларига яқинлаштирмасликка ҳаракат қиларди. Мана шу ҳодисалардан бирининг гувоҳи бўлган Робиъа ибн Аббод бундай дейди: «Жоҳилиятда Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Зул-мажоз бозорида кўрдим. У Зот (алайҳиссалом): «Эй инсонлар! Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқ, деб айтинглар, нажот топасизлар», дердилар. Одамлар аторофларига тўпланишарди. Орқаларидан эса қизил юзли, кўзлари ғилай ва икки кокилли киши: «Муҳаммад диндан қайтган, ёлғончи», деб уларга эргашиб юрарди». Яхшилик ва ҳаққа тарғиб этаётган одамнинг кетидан юриб, уни ёлғончига чиқариб, адоват қўзғаши Абу Лаҳабни саодатдан, ҳидоятдан маҳрум этди.
@KomilIymon
@KomilIymon 7 ай бұрын
Аллоҳ таоло кучли тақво насиб қилсин
@KomilIymon
@KomilIymon 7 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин сиздан раҳмат.
@HidoyatqilRobbim
@HidoyatqilRobbim 7 ай бұрын
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралса-ю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», дедилар». АбуДовуд ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифларида илмни яшириш, уни тарқатмасликнинг оқибати ёмон бўлишини баён қилиш билан илмни ёйишга тарғиб қилмоқдалар. Ўтган ҳадисларда барча мўмин-мусулмонлар бир оят бўлса ҳам, билган нарсаларини кишиларга етказиш учун ҳаракат қилишлари зарурлиги айтилган эди. Энди эса ким илмни беркитса, уни кишиларга етказмаса, қиёмат куни алоҳида азоб билан азобланиши муқаррарлиги маълум қилинмоқда. Ундай одамни Аллоҳ таоло оловдан бўлган юган билан юганлаб, жаҳаннамга солар ва у ерда яна алоҳида азоб берар экан. Бошқа тузумларда илм ўз эгасининг мулки ҳисобланади. Олим одам нимани хоҳласа шуни қилади. Хоҳласа бировга ўргатади, хоҳламаса, ўргатмайди. Исломда эса илм олимнинг эмас, балки ўша олим яшаётган жамиятнинг мулки ҳисобланади. Олим эса уни ўзида омонат сақлаб турган одамдир. Жамият қачон муҳтож бўлиб қолса, олим ўша омонатдаги илмдан бериши лозим. Бермаса, хиёнат қилган бўлади. Бу дунёда қутулиб кетса ҳам, охиратда албатта жазосини олади. Бу ҳадиси шарифда олимларнинг бурч ва масъулиятлари ҳақида сўз бормоқда. Бу ҳадисдан оладиган фойдаларимиз равшан. Илми бор кишилар ўзларидаги илмни беркитмасдан, сўраб келган, ўрганмоқчи бўлган кишиларга ўргатишлари лозим. Агар биров бу йўлда тўсиқ бўлса, барча гуноҳ ўша тўғаноқлик қилган томонга тушади. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан Яқинларингиз билан улашинг!
@HidoyatqilRobbim
@HidoyatqilRobbim 7 ай бұрын
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий ﷺ «Аллоҳ мен орқали юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган кўп ёмғирга ўхшайди. Ернинг баъзи жойи яхши экан, сувни қабул қилиб, кўплаб ўт-ўланларни ўстирибди. Унинг баъзи жойлари қаттиқ экан, сувни тутиб қолибди. Бас, бу билан Аллоҳ одамларга манфаат берибди. Улар ундан ичибдилар, суғорибдилар ва экин экибдилар. Ернинг баъзи жойлари силлиқ, сув тутмас, экин ҳам ўстирмас экан. Бас, Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган, Аллоҳ мен ила юборган нарса манфаат берган, ўзи ўрганган ва (ўзгаларга) ўргатган кишининг, ўша нарсага эътибор бермаган кишининг ҳамда Аллоҳнинг мен ила юборилган ҳидоятини қабул қилмаган кишининг мисоли ана шундайдир», дедилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Шарҳ: Пайғамбар ﷺ ўзлари орқали Аллоҳ таоло томонидан юборилган Ислом шариати, исломий илмларни сувга, одамларни эса ерга ўхшатмоқдалар. Бунда жуда ҳам улкан маъно бор. Чунки сув ҳам, илм ҳам ҳаёт ҳисобланади. Ер юзидаги барча наботот ва жониворлар сув билан тирикдирлар. Қалб ва руҳлар эса исломий илм билан тирикдир. Ёмғир суви ерга таъсир қилса, ҳидоят ва илм кишиларга таъсир ўтказади. Худди ер сувга нисбатан учга бўлинганидек, одамлар ҳам Аллоҳ таоло Муҳаммад ﷺ орқали юборган ҳидоят ва илмга нисбатан уч тоифага бўлинар эканлар. «Аллоҳ мен орқали юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган кўп ёмғирга ўхшайди». Ерга тушган ёмғирнинг вазифаси ерни жонлантириш, унда ўсимликларни ўстириб, жониворларга фойда беришдир. Худди шунга ўхшаб, Пайғамбар ﷺ орқали юборилган ҳидоят ва илмдан мақсад ҳам кишиларнинг руҳий-маънавий ташналикларини қондириш, улар ҳаётини фойдали қилиш, икки дунё бахт-саодатига эриштиришдир. Лекин ер турлича бўлгани сабабли унинг бўлаклари ҳам ёмғирга нисбатан ўз табиатига мувофиқ бошқа-бошқа ҳолатда бўлади. Кўрадиган нафи ҳам шунга яраша турличадир. 1. «Ернинг баъзи жойи яхши экан, сувни қабул қилиб, кўплаб ўт-ўланларни ўстирибди». Яхши ерларга ёмғир суви яхши сингади. Ўша ерларнинг ўзи аввало ўша сувдан тўйиб-тўйиб ичади. Қолаверса, наботот ва ўсимликларни ҳам ўстиради. Яъни ўзидан бошқаларга ҳам нафи тегади. Бундай ерлар «Бас, Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган, Аллоҳ мен ила юборган нарса манфаат берган, ўзи ўрганган ва (ўзгаларга) ўргатган киши»га ўхшатилмоқда. Яъни ўша сувни қабул қилиб олиб, кўплаб наботот ва ўсимликларни ўстирган ер худди Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган кишига ўхшайди. Яхши ер сувдан тўйиб-тўйиб ичганидек, фақиҳ ҳам аввало илоҳий ҳидоят ва исломий илмдан ўзи манфаат олади. Кейин эса худди яхши ер сув ичганидан кейин кўплаб наботот ва ўсимликларни ўстирганидек, фақиҳ ҳам ўзи манфаатланган илмлардан бошқа кишиларга ҳам беради. 2. «Унинг баъзи жойлари қаттиқ экан, сувни тутиб қолибди. Бас, бу билан Аллоҳ одамларга манфаат берибди. Улар ундан ичибдилар, суғорибдилар ва экин экибдилар». Яъни ернинг баъзи жойлари қаттиқ экан. Сувни ўзига сингдириб, ундан ичиб, манфаат олмабди. Лекин ўзига тушган сувни тутиб, сиртида ушлаб турибди. Унда тўпланиб қолган сувдан одамлар фойда олибдилар. Ўзлари ичибдилар, ҳайвонларини суғорибдилар ва экинзорларига ишлатибдилар. Ана ўшандай ер, яъни қаттиқ ер: «...ўша нарсага эътибор бермаган киши»га ўхшайди. Яъни сувни қабул қилмай, ўзида тутиб турган ер Аллоҳ таоло Муҳаммад ﷺ ила юборган нарса - ҳидоят ва илмга эътибор бермаган кишига ўхшайди. Булар илмига амал қилмаган кишилардир. Улар худди қаттиқ ер сувни тутиб қолгандек, илмни тутиб қоладилар. Аммо ўша қаттиқ ер ўзи тутиб турган сувдан ўзи фойдаланмаганидек, булар ҳам ўзларига берилган ҳидоят ва илмдан ўзлари фойда олмайдилар. Лекин сувни тутиб турган ердаги сувни ичган, ҳайвонларини суғорган ва экинига ишлатганлар каби, илмига амал қилмаган одамдан илм ўрганиб, амал қилганлар фойда оладилар.
@AllohimKechir
@AllohimKechir 7 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин сиздан
@muslimmuslima4940
@muslimmuslima4940 7 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин сиздан раҳмат
Hazret-i Musa ve Harun Peygamberlerin Hayatı (Peygamberlerin Hayatı 13) - Sesli Kitap
3:59:38
What type of pedestrian are you?😄 #tiktok #elsarca
00:28
Elsa Arca
Рет қаралды 28 МЛН
Perfect Pitch Challenge? Easy! 🎤😎| Free Fire Official
00:13
Garena Free Fire Global
Рет қаралды 94 МЛН
100 саволга - 100 жавоб (1-қисм)
3:54:00
Ummatuz
Рет қаралды 1,5 МЛН
ABDULLOH DOMLA MUSO ALAYHISSALOM QISSASI
3:50:33
ISLOM VA SUNNAT
Рет қаралды 2,2 МЛН