Рет қаралды 4,935
Фермерларимиз учун ғаллани энг арзон усулларда етиштириш вақти аллақачон келган! Эски усуллардан воз кечиб, минерал ўғитлар сарфини 4-5 баробарга камайтиришни айнан шу мавсумдан бошланг! Видеолавҳада Марказий Осиёда ягона бўлган микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" компаниясининг бош агрономи ва савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломовнинг навбатдаги эътиборли тавсиялари ҳавола қилинган. Охиригача кўринг ва изоҳ қолдиринг.
⚡️БИРГАЛИКДА ҒАЛЛАНИ АРЗОН УСУЛДА ЕТИШТИРАМИЗ!
✅БУНДА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САРФИ 90 ФОИЗГАЧА КАМАЯДИ!
1). Буғдойни экишдан аввал уруққа "Плантастим" биостимулятори билан ишлов бериш: 2 л/т ҳисобида, 40-70л сувга аралаштирилади. Натижа: уруғнинг унишини тезлатиш ва бақувват ҳамда соғлом илдиз тизимига эга бўлиш. Ҳаражат: 25.000 сўм/га.
2). Эрта баҳорги пуркаш ишлари (февраль-март ойлари). Гектарига 2 л Плантастим + 2 л Спорагин + 2 л Бактомин. Натижа: буғдой занги, фузариоз, септориоз касалликларига қарши профилактика, поя ва илдизнинг умумий ривожланишини таъминлаш. Экинларда озиқланиш ва моддалар алмашинуви яхшиланишига эришиш. Ҳаражат: 310.000 сўм/га.
3). Буғдойнинг найчалаш даврида: пуркаш ишлари - 2л/га Плантастим + Фосфомакс 2л/га. Натижа: бошоқнинг генератив органларининг шаклланиши ва дон массасининг ортиши. Ҳаражат: 215.000 сўм/га.
4). Буғдойнинг бошоқланиш ва гуллаш даврида: Бактомин 2л/га + Престиж 2л/га + Плантастим 2л/га. Натижа: Буғдой зараркунандаларига қарши ва дон массаси, унинг тўлиқлигига эришиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш. Харажат: 335.000 сўм/га
🟢Суспензиялар учун жами ҳаражатлар 865.000 сўм/га.
5). Экишдан аввал камида 150 кг аммофос ва 50 кг калий хлорид берилади. Бу аввалги экин тупроқдан олиб чиқиб кетган озиқанинг ўрнини тўлдириш мақсадида қилинади. Найчалаш даврида гектарига кўпи билан 100-150 кг карбамид суғоришдан аввал берилади. Бошқа минерал ўғитлар берилмайди. Ҳамма ишловлар микробиологик суспензиялар орқали қилинади. Улар тупроқдаги барча элементларни илдиз учун ўзлашадиган шаклга келтиради.
14 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!
БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!
Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.
Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: t.me/AnguzalAgroservis/2259
Телеграмда мурожаат учун:
@Anguzal
Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064
Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi