Рет қаралды 683
АЛЛОҲНИНГ СОЯСИ АРШНИНГ ОСТИДА ТУРУВЧИ 7 ТОИФА КИШИЛАР
Абу Ҳурайра, Абу Саид Ал-Худрий ва Салмон Ал-Форсий розийаллоҳу анҳулардан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- “Етти тоифа мўминларни Аллоҳ таоло Ўзининг (Арши) соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган Кунда Ўзининг сояси ила соялантиради.
Улар қуйидагилар:
👉 1. Адолатли имом - раҳбар.
👉 2. Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит.
👉 3. Қалби доимо масжидларга талпиниб турадиган киши.
👉 4. Аллоҳ йўлида севишиб, ана шу Аллоҳ йўлидаги муҳаббат билан жамланиб, ана шу муҳаббат устида тарқалиб яшаган кишилар.
👉 5. Мансаб ва гўзаллик соҳибаси бўлган аёл (зинога) чақирган пайт "мен Аллоҳдан қўрқаман" деб (зинодан ўзини узоқ тутган) киши.
👉 6. Ўнг қўли билан инфоқ қилганда, берган садақасини чап қўли ҳам билмай қоладиган (даражада сир сақлаган, ихлоси кучли) киши.
👉 7. Аллоҳни ёлғиз қолган пайтида зикр қилиб, кўзидан ёш оққан киши”.
(Муттафақун алайҳи)