Рет қаралды 224,816
Кеча 27 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали “Катта жанжал бўлмасидан биринчи харакат, Кува тумани Кўшкечик кишлоғи Байналминал кўчасидан хокимга мурожаат” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан тегишли масъуллар мурожаатни жойига борган ҳолда ўргандилар. Ўрганиш натижасида мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи тадбиркор Б.Қодиров томонидан “E-IJRO” акцион савдолари орқали сотиб олинганлиги маълум бўлди. Тадбиркор ва махалла фаоллари иштирокида ўтказилган сухбат якуни билан ўзаро келишувга эришилди. Яъни тадбиркорнинг сарф харажатлари қопланиб, ер майдони махалла ихтиёрида қоладиган бўлди.