Рет қаралды 1,052
Андижон вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ хўжалигига масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда:
Андижон шаҳар, Андижон, Балиқчи, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларида истиқомат қилиб келаётган аҳоли томорқада - асаларичилик, кўчатчилик, гулчилик, чорвачилик йўналишларида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили ва “Сайҳуноб тажрибаси” асосида даромадини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этилди.
Жумладан, Балиқчи тумани “Баркамол” маҳалласида фаолият олиб бораётган “Азия Балиқчи томорқа хизмати” МЧЖ да ташкил этилган намунавий ўқув - тажриба майдонида томорқачиларга зарур кўмикмалар берилиб, йўналишлар бўйича билим бериб борилади