Антик даврда Ўрта Осиё тарихи | Sayyor dars

  Рет қаралды 1,151

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

"Сайёр дарс" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ўрта Осиёда Милоддан аввалги 3 минг йилликнинг ўрталарида бронза (мис, қалай ва қўрғошин қоришмаси) даври бошланиши билан ота уруғи - патриархат топади. Бронза даврида деҳқончилик хўжалиги янги ерларда, жумладан Ўзбекистон ҳудудида ҳам кенг ёйилган. Мазкур даврда ишлаб чиқариш муносабатлари тез ривожланиб, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар янги асосда тараққий этади.
Ўрта Осиёда қабилалар томонидан янги ерларни кенг ўзлаштириш жараёни милоддан аввалги 4 минг йилликнинг охири - 3 минг йилликда бошланган. Зарафшоннинг юқори қисмида, Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда топилган 90 гектар майдонда жойлашган Саразм қишлоғи ҳаробаси моддий топилмаларида Жанубий Туркманистон зироатчилари ва Хоразмнинг Калтаминор маданиятларига мансуб буюмлар бор. Худди шу даврда (милоддан аввалги 4-3 минг йилликларда) Афғонистоннинг шимоли-шарқида Ҳинд-Покистоннинг машҳур Хараппа маданияти вакилларининг маконлари пайдо бўлади.
Бронза даврида Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида баланд бўйли, боши чўзинчоқ, юзи тор одамларнинг вакиллари тарқалган. Ўрта Осиёнинг шимолий дашт ва чўл қисмида жануб аҳолисидан фарқ қилган боши думалоқ, юзи жуда кенг ва чўзиқ бўлмаган қабилалар яшаган. Жанубий қиёфали одамлар Ўрта ер денгизи ирқининг вакиллари деб аталади. Улар Олб Осиё, Месопотамия, Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиёнинг жануби, Ҳиндистон каби катта график ҳудудга ёйилганлар. Шимолий қиёфали одамлар Жанубий Сибир ҳудудидан то Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий қисмида, Урал, Волга ерларигача тарқалганлар.
Милоддан аввалги 2 минг йилликнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиё ҳудудида қадимги жанубий ва шимолий қиёфадаги, яъни деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган одамлар вакилларининг аралишиб кетиши жараёни бошланади. Шу даврга келиб бронза даври қабилалари Ўрта Осиёдаги турли элатларга асос солганлар.
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган шу элатларнинг вакиллари - сўғдлар, бақтрийлар, хоразмийлар ва саклар, ўзбек халқининг қадимги аждодларидан бўлиб, улар ҳақида айрим маълумотлар қадимги ёзма манбаларда сақланган.
Милоддан аввалги 1 минг йилликдан бошлаб, йирик маданий-тарихий вилоятлар - Хоразм, Бақтрия, Сўғд, Фарғона, Шош (Чоч) қадимдан, то ўрта асрларгача Шарқ ҳудудларида жуда машҳур бўлган.
Антропологик ва ёзма манбаларнинг маълумотлари Ўрта осиёда алоҳида энг қадимги элатларнинг шаклланиши ва этник ҳудудларнинг ажрала бошлаши милоддан аввалги IX - VIII асрларга оид бўлгани ҳақида далолат беради. Бу масалани ўрганиш жуда мураккаб муаммо бўлса ҳам, шубҳасиз айтиб ўтиш керакки, милоддан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмида Эрондаги аҳмонийлар сулоласи подшоларнинг Ўрта Осиёга юришлари бошланганда бу элатларнинг ажрала бориш жараёни бутунлай тугаган ва турли қадимги халқларнинг ҳудудий жойлашув чегаралари, вилоятларнинг умумий чегаралари аҳмонийлардан анча олдинги даврларда шаклланган эди. Ёзма манбаларга кўра аҳмонийлар Ўрта Осиёнинг алоҳида йирик вилоятларига қарши ҳарбий юришларни бошлаганлар. Демак, Ўрта Осиё вилоятлари ва аҳолиси ҳақида, уларнинг ҳудудий жойлашуви ва айрим вилоятларнинг чегаралари ҳақида Шарқда турли маълумотлар тўпланган эди.
Жаҳон тарихидаги илк давлатлар деҳқончилик каби ишлаб чиқарувчи хўжаликлар пайдо бўлган жойларда шаклландилар. Минг йиллар давомида фақат термачилик ва овчилик ҳисобига яшаб келган, деҳқончиликни билмаган кўпгина қабилалар ва элатлар давлатчилик босқичига кўтарила олмадилар.
Энг қадимги давлатлар милоддан аввалги 4-минг йилликда Икки дарё оралиғида (Месопотамия) ва қадимги Мисрда пайдо бўлди. Бундан 10 минг йиллар илгариёқ бу ерда термачилик ва овчилик асосида экинларни етиштиришга ва ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш - чорвачиликка ўтиш бошланади. Аста-секинлик билан деҳқончилик бу ердан қўшни ҳудудларга (Кавказорти, Эрон, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Хитойга) тарқалади. Милоддан аввалги 3-2-минг йилликдаёқ Қадимги Шарқ мамлакатлари ўртасида қалин тарихий-маданий алоқалар мавжуд эди.
Археологик топилмалар шуни кўрсатмоқдаки, милоддан аввалги 2-минг йиллик ўрталарида Ўзбекистон (Сурхон воҳаси)да қадимги деҳқончилик маданияти ривожланиши асосида илк давлатчиликка ўтиш жараёни бошланади. Бу жараён босқичма-босқич ривожланишининг ўзига хос хусусият ва қонунларга эга эди.
Илгариги ўқув қўлланмалари ва дарсликларда илк давлатларнинг шаклланишини эксплуатациянинг пайдо бўлиши ёки бошқа кишилар меҳнати билан яратилган маҳсулотни ўзиники қилиб олишнинг вужудга келиши натижасида жамиятнинг бир-бирига душман синфларга бўлиниши билан боғлаб тушунтирилар эди. Аслида, турли манбалар илк давлатчиликка ўтишда бошқача тарихий вазиятни кўрсатмоқда.

Пікірлер: 8
@zamonaviyuyproektlari4632
@zamonaviyuyproektlari4632 3 жыл бұрын
Assalomu alaykum azizlar! Chiroyli uy chizmalariga qiziqsangiz kanalmga obuna bo'ling!..
@user-kk4ez3bd7v
@user-kk4ez3bd7v 3 жыл бұрын
Почему наши дети в таком одежды я не не пойму в чём причина сколько можно объяснить уже субхан Аллах астофирла 😭😭😭😭😭😭
@androidgameplaynet6837
@androidgameplaynet6837 3 жыл бұрын
Eng kuchli qurol bu Moliyaviy bilim!(Robert Kiyosaki) Do`stlar sizlarni Motivatsion kanalimga taklif etib qolaman!✨🎁🎉😃👍🔔
Dushman oila 42-qism
38:00
Milliy TV
Рет қаралды 122 М.
Girl draws friends body in foam on the ground #funny
00:58
Daily Viral Brief
Рет қаралды 19 МЛН
"UPM HOTELS" MCHJ RADDIYASI
4:57
Eltuz
Рет қаралды 3,1 М.
мебел созлик сирлари .    ishlab chiqarishda maosh berish
7:50
Мебелчилар академияси
Рет қаралды 10 М.