Aql haqida. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

  Рет қаралды 7,789

Islamic World

Islamic World

Күн бұрын

Қуръоннинг фасоҳатини англашнинг имкони йўқ. Фиқҳдан баҳраланмаган одам Қуръон ва Суннатнинг мақсадини тушунмаслиги аниқ. Тасаввуфнинг таъмини тотмаган одам кўпгина оят-ҳадисларнинг мазасини туймайди. Ушбу таомил бузилганда нималар содир бўлгани ва бўлаётганини бугун ҳаммамиз кўриб турибмиз. Шу боис, Ислом уламолари ёш авлодга илмларни тартиб билан ўргатишга алоҳида эътибор берганлар. Ҳатто бир муаллифнинг асарларини ўрганишда ҳам маълум тартибларни тавсия қилишган. Биз ҳам ушбу анъанага кўра, ҳозирда юртимизда китоблари энг кўп чоп қилинган мусаннифимиз, буюк олимимиз, устозлар устози шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг асарларини ўрганиш тартибини тақдим қилмоқчимиз.
Юртимизда қадимдан буюк алломалар етишиб чиққан. Улар ўзларининг илмий асарлари орқали дунё тамаддунига, жаҳон маданиятига, хусусан, исломий илмлар ривожига бемисл ҳисса қўшганлар. Ана шундай буюк дарғаларнинг сўнгги вакили шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ бўлдилар. Очиғини айтишимиз керак, охирги асрларда олимлар, фузалолар кўп ўтган бўлса-да, улар катта илмий асарлар қолдиришга кўп эътибор бермаганлар. Эҳтимол, бу ҳол улар яшаган давр ва шароит тақозоси бўлгандир. Нима бўлганда ҳам, бу нарса тарихий воқеликдир. Яна бир ҳақиқат шуки, ўшандай илмий ҳаракатлар олиб борган баъзи уламоларнинг асарлари кенг оммага тарқамай қолиб ҳам кетган. Хусусан, худосизлик тузуми ҳукм сурган пайтларда халқимиз ўз динини ўрганишдан буткул маҳрум бўлиб қолди, диний адабиётлар батамом тугатилди. Ушбу катта бўшлиқни тўлдириш эса устоз раҳматуллоҳи алайҳга муяссар бўлди. У киши исломий илмларнинг деярли барча йўналишларида қалам тебратиб, халқимизнинг диний савиясини оширишга, маънавий хазинасини бойитишга улкан ҳисса қўшдилар. Бугун бу ҳақиқатни илму фаросатли, қалб кўзи очиқ, инсофи бор ҳар бир инсон яхши билади, тасдиқлайди.
Шайх ҳазратларининг асарларига халқимизнинг муҳаббати ва иштиёқи ниҳоятда баланд. Бугун бу асарлар кирмаган ўзбек хонадони жуда кам бўлса керак. Мухлис кишилар у зотнинг деярли барча китобларини жамлаган. Аммо бу китоблар турли мавзуларда, турли ҳажмларда бўлгани боис, кўпчилик ўқувчилар ўзлари ёки фарзандлари бу асарларни қайси биридан бошлаб, қай тартибда ўқиш мақсадга мувофиқ бўлишини сўраб, мурожаатлар қилишмоқда. Бу ниҳоятда тўғри фикр. Зеро, Ҳазрат динни тартибли равишда ўрганиш лозимлигини доимо таъкидлар эдилар, барча тушунмовчиликлар ушбу таомилга амал қилмасликдан келиб чиқаётганини уқтирар эдилар. Хуллас, мазкур мурожаатлар, хусусан, фарзандларига шу асарларни ўқитиб, авлодларини илм-маърифатли қилиб тарбиялаш илинжида савол йўллаган ака-ука, опа-сингилларимизнинг ҳаракатлари туртки бўлиб, шу мазмундаги саволларга жавоб тариқасида қуйидаги жадвални омма эътиборига ҳавола қилишни маъқул топдик. Ўйлаймизки, бу камтарона уринишимиз фойдадан холи бўлмайди.
Ҳар бир ишда тартиб зарур. Тартибли ишнинг самараси мўл бўлади, ўзи бардавом бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амалларнинг энг афзали - оз бўлса ҳам, давомий бўлганидир», деганлар.
Рўйхатда китоблар мазмуни ва долзарблигига кўра босқичларга ажратилди. Ҳар бир босқичда тахминий тартиб бор бўлса-да, уларни ҳар бир ўқувчи ўз қизиқиши ва имкониятидан келиб чиқиб, ўзи учун тартиблаб олиши мумкин. Айниқса, бунда китобхоннинг ёши ҳам эътиборлидир. Ўқувчи толиқмаслиги учун мураккаброқ китоблар ўртасида тушуниш осонроқ бўлган кичикроқ асарлар тавсия қилинди. Бу китобларнинг ҳар бири мустақил асар бўлса-да, уларни тартибли равишда ўрганиш ўқув самарасини ошириб, инсонга илм талаб қилишда ғайрат-шижоат беради.
Айни пайтда, ҳар бир одамга айни дамда кундалик ҳаётида долзарб бўлиб турган мавзуни олдин ўрганиб олиши фарз эканини ҳам эслатиб ўтиш даркор. Мисол учун, оила қурмоқчи бўлганлар «Бахтиёр оила» китобини, савдогарлар «Бозор» китобини аввал ўқиб, ўрганишлари лозим.
Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, бу жадвалда шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг барча асарларини ўқишга ва ўқитишга бел боғлаган кишилар назарда тутилган. Аммо ушбу тартиб ҳазратнинг асарлари билан танишаётган барча ўқувчилар учун ҳам манфаатли бўлади, деган умиддамиз.

Пікірлер: 5
@НуралиХаитов-у3ц
@НуралиХаитов-у3ц 3 ай бұрын
Alloh rozi bo'sin ilohim amiyn ajmaiyn.
@SAIDKAMOLOBLOQULOV-wp7dv
@SAIDKAMOLOBLOQULOV-wp7dv 9 ай бұрын
Zòr
@farruhbekhasanboyev3591
@farruhbekhasanboyev3591 Жыл бұрын
Shayximiz bu qiyin masalalarga ham javob bergan ekan bizga shunday insonlarni yuborgan Alloh ga hamdu sanolar bólsin
@muhammetaliburkut6730
@muhammetaliburkut6730 2 жыл бұрын
АЛЛАХ РООЗИ БУЛСИН ЙО КАН ЖОЙИНГИЗ ЖАННАТ БУЛСИН
@Oyatulloh-ok5mb
@Oyatulloh-ok5mb Жыл бұрын
Хазратимни соғиндим
56. Tavba (Ruhiy tarbiya)
45:25
Muslim uz
Рет қаралды 53 М.
How Strong is Tin Foil? 💪
00:26
Preston
Рет қаралды 129 МЛН
Новый уровень твоей сосиски
00:33
Кушать Хочу
Рет қаралды 4,9 МЛН
Worst flight ever
00:55
Adam W
Рет қаралды 27 МЛН
XONANDA AFRUZA TO’YIDAN VIDEO VA KELIN SALOM MAROSIMI #shokuz
1:26:24
УЛАМОЛАР ХАҚИДА Абдуллох Домла
19:18
Hojatxona odoblari
8:35
Islom uz
Рет қаралды 33 М.
Омадсизлик ва иши юришмаслик (1-қисм) - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
14:25
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари
Рет қаралды 733 М.
АҚЛ ВА НАҚЛ | AQL VA NAQL
12:28
Mahmud Abdulmomin
Рет қаралды 10 М.
Qalb haqida o'ylar - Husaynxon Yahyo Abdulmajid
11:49
Hasanxon, Husaynxon Yahyo Abdulmajid
Рет қаралды 140 М.
How Strong is Tin Foil? 💪
00:26
Preston
Рет қаралды 129 МЛН