Рет қаралды 35,418
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди.
Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди.
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон ва Покистоннинг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.