Рет қаралды 91,235
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Поп туманидан бошланди. Давлатимиз раҳбари дастлаб 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда ташкил этилган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари боғни кўздан кечирди, шу ерда нуронийлар, қишлоқ хўжалик ходимлари билан суҳбатлашди.
Мутасаддиларга туманларни муайян экин турларига ихтисослаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудидаги иссиқхоналар мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди.
Бу ерда кам таъминланган оилалар учун ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда йилига 7 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштириш имконини берадиган 800 та иссиқхона қуриб эгаларига топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлашда тизимли ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини ишлаб чиқариш корхонаси - “DB Group Eco” фаолияти билан танишди.
Шу ернинг ўзида давлатимиз раҳбари вилоятда қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Асаларичиликни ривожлантириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш, Наманган шаҳрида 10 минг тонна асал тайёрлаш ва қадоқлаш мажмуасини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.