Баҳор ва муҳаббат куйчиси - Зулфияхонимнинг ҳаёти ва ижоди | Nafosat

  Рет қаралды 6,081

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

"Нафосат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Шоира хотин-қизлар билим юртида ўқиган вақтларидаёқ (1931-1934) адабий тўгаракларда шеърлар машқ қила бошлади. 1935-1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти аспирантурасида таҳсил олди. Сўнгра 1938-1948 йилларда Болалар нашриётида муҳаррир, Ўзбекистон Дав-лат нашриётида бўлим бошлиғи, 1950-1953 йилларда эса «Ўзбекистон хотин-қизлари» («Саодат») журналида бўлим бошлиғи. 1953-1980 йилларда эса бош муҳаррир бўлиб ишлади.Зулфия 17 ёшида ёзган «Хаёт варақлари» (1932) биринчи шеърлар тўплами билан Ойдин, Музайяна Алавия, Хосият Тиллахоновалар сафига кириб келди.Зулфиянинг ижодий камолотида ўзбек ва рус мумтоз адабиёти, халқ оғзаки ижодиёти ва жаҳон адабиёти анъаналарининг роли бениҳоя бўлди.Шоира «Шеърлар» ва «Қизлар қўшиғи» (1938) каби поэтик асарларини она-Ватан ва унинг дала, чўлларида меҳнат қилаётган пахтакорлар, механик, тракторчи қизларнинг қайноқ ҳаётларига бағишлайди. Айни чоғда мазкур тўпламлардаги шеърлари шоиранинг шеърий маҳорат сирларини эгаллаётган даврини характерловчи асарлар сифатида ҳам муҳим эди.Уруш даврида шоиранинг «Уни Фарҳод дер эдилар» (1943), «Ҳижрон кунларида» (1944) каби тўпламларининг нашр этилиши Зулфиянинг пешқадам шоирлар қаторига дадил кириб келаётганлигидан нишона эди. Тўпламдаги шеърлар ватанга муҳаббат, душманга нафрат ва ғалабага ишонч руҳида яратилганлиги билан характерлидир. Зулфиянинг «Менинг Ватаним», «Қўлимда қуролу устимда шинель», «Бизни кут» каби умидбахш шеърлари уруш даври ўзбек шеъриятининг жанговар руҳини ифодаловчи асарлар қаторидан ўрин олган.Шоиранинг урушдан сўнгги йилларда ёзилган «Далада бир кун» (1948), «Тонг қўшиғи» (1953) каби бир қатор шеърлар туркуми, «Мен тонгни куйлайман», «Юрагимга яқин кишилар» (1958), «Куйларим сизга» (1965) тўпламларида Ватан мадҳи, меҳнат жараёнида фидокорлик кўрсатаётган кишилар ҳаёти жўшиб куйланади. Уни «Сўроқлайди шоирни шеърим» (1960), «Ойдин» (1953), «Қуёшли қалам» (1967) каби очерк ва достонлари Ҳ. Ҳакимзода, Ойбек, Ойдин, Ҳамид Олимжон каби устоддарнинг ёрқин хотираларига бағишланган. Зулфия Ҳ. Олимжоннинг «Семуруғ», «Зайнаб ва Омон» достонлари асосида пьеса ва опера либреттосини ҳам яратган.Зулфия «Уйлар», «Шалола» каби шеърий мажмуалари учун Ҳамза номидаги республика Давлат мукофоти совриндори бўлган. Ҳинд мавзуидаги шеърлари учун Жавоҳарлал Неру номидаги халқаро соврин, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи асарлари ҳамда тараққийпарвар Осиё ва Африка ёзувчилари ҳаракатидаги фаол иштироки учун халқаро «Нилуфар» мукофотига сазовор бўлган.Шоира Ҳиндистон, Югославия, Шри Ланка, Миср, Бирма, Австрия каби мамлакатларда бўлди. У 1956 йилда Осиё ва Африка ёзувчиларининг Деҳлида ўтказилган биринчи конференциясида қатнашиб, машҳур «Мушоира» (1958) асарини яратди.Унинг шеърлари рус, инглиз, немис, ҳинд, болгар, хитой, араб, форс ва бошқа тилларга таржима қилинган. Шоира Некрасов, Лермонтов, В. Инбер, Леся Украинка, Эди Огнецвет, М. Дилбозий, Амрита Притам асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.Атоқли шоира 81 ёшида, 1996 йил 1 августида вафот этган.

Пікірлер: 13
@nasibaibragimova8682
@nasibaibragimova8682 Жыл бұрын
Рахмат шунака ажойиб ижодкор хакида маьлумот тайерлаб чикарганларга
@user-if3vi5jb7h
@user-if3vi5jb7h 3 жыл бұрын
Ассалому алайкум хайрли кун хамма мусульмон ахлига жойлари жанатан булсин
@marhabotoshpulatova8188
@marhabotoshpulatova8188 3 жыл бұрын
Бахор гуларига киеслайман Зульфия опамни ажойиб готов булганлар
@zamonaviyuyproektlari4632
@zamonaviyuyproektlari4632 3 жыл бұрын
Assalomu alaykum azizlar! Chiroyli uy chizmalariga qiziqsangiz kanalmga obuna bo'ling!..
@user-qu1xi6ot5r
@user-qu1xi6ot5r 3 жыл бұрын
Зулфияхоним тимсолида севги мухаббат садокатни куриш мумкин
@mirseymurramz5986
@mirseymurramz5986 3 жыл бұрын
Мен укиган мактаб номи Хамид Олимжон номи билан аталарди мен укиган Мактабга келганлар Зулфия опа!!! Ва сизни гапларингизга хам кушиламан!!! 👍
@interesplus4855
@interesplus4855 3 жыл бұрын
АССАЛАМУ АЛЕЙКУМ БРОДАРЛАР МЕН ХАМ БЛОГЕРМАН АЛЛОХ УЧУН ЕРДАМ БЕРАМИЗ МУСОФИРЛАРГА РОССИЯДА ПОДЕРЖИТЕ И ПОДПИШИТЕСЬ РАДИ АЛЛАХА МИР ВАМ И ДОБРА..
@maftuna_vlog6029
@maftuna_vlog6029 3 жыл бұрын
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ ЯХШИМИСИЗЛАР МЕНИ ХАМ КАНАЛИМГА УТИБ ОБУНА БУЛИНГИЗЛАР ЯНГИ БЛОГЕРМАН КУЛЛАБ ТУРИНГЛАР
Muhammad Yusufning o'limi ayolining tushida ayon bo'lgandi! XOTIRA
52:22
ONE MORE SUBSCRIBER FOR 4 MILLION!
00:28
Horror Skunx
Рет қаралды 38 МЛН
РАДУЖНАЯ ГОРКА 🌈😱
00:30
ВИОЛА 🐰
Рет қаралды 3,6 МЛН
NO NO NO YES! (Fight SANTA CLAUS) #shorts
00:41
PANDA BOI
Рет қаралды 51 МЛН
Sheʼr sehri. Guljamol Asqarova | Шеър сеҳри. Гулжамол Асқарова
7:54
G'ofur G'ulomning Abdulla Qodiriyga qarshi ko'rsatmasi
13:30
Yaqin tarix
Рет қаралды 226 М.
Hamid Olimjon va Zulfiyaxonimga bag‘ishlov.  Erkin Vohidov she'ri
4:41
AzmiddinOfficial
Рет қаралды 58 М.
100 саволга - 100 жавоб (1-қисм)
3:54:00
Ummatuz
Рет қаралды 788 М.
ONE MORE SUBSCRIBER FOR 4 MILLION!
00:28
Horror Skunx
Рет қаралды 38 МЛН