Рет қаралды 6,022
#uzbekistan uzbekistan #surxondaryo #прямая_трансляция #tezkor #yangiliklar #subscribe #bandixon #jonli_efir #live #blogger #blog
25 май. Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади. Улкан орзу-мақсадлар билан таълим-тарбия қучоғида жам бўлган ўқувчилар бугун ҳаётнинг катта остонасига қадам қўйишмоқда.
Бугун туманимиздаги 43 та умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари янграмоқда. Жорий йилда туманимизда илм даргоҳларининг 11-синфини 999 нафар ўқувчи тамомлаяпти.
Бугун ерта тонгдан Бандихон тумани ҳокими 1 сектор раҳбари А.Алламурадов тумандаги Ихтисослаштирилган мактабда ҳамда 17 МФЧЎИМ мактабида, туман прокурори, 2 сектор раҳбари С.Махманов 43 умумтаълим мактабида, туман ИИБ бошлиғи 3 сектор раҳбари А.Бердиназаров 25 умумтаълим мактабида, 4 сектор раҳбари Т.Сарманов 37 умумтаълим мактабида Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди, 2022- 2023 ўқув йилини муваффақиятли якунлаётганликлари билан табриклади. Битирувчиларни давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланишга чақирди. Уларга оқ йўл тилашди.
Тадбир давомида фаол битирувчилар туман ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.