Рет қаралды 639,370
Хитой, уйғурлар: Бизни қийноққа солишмоқда, аёлларни бичишмоқда - дунё, янгиликлар BBC News O'zbek
Би-би-си мухбири Гэбриел Гейтҳоуснинг махсус видеолавҳасида Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан қаттиққўл сиёсати ҳақида сўз боради.
Аввал жамлоқлар ҳақида эшитдик.
Қамоққа ташланган ва мияси ташвиқотга тўйинтирилган юз минглаб инсонлар.
Кейин эса қийноқлар,зўравонликлар, мажбурий меҳнат ва аёлларни бичиш ҳақида хабарлар тарқай бошлади.
Пекин бу жамлоқларни касб-ҳунар марказлари деб атайди.
Бир гуруҳ уйғурлар эса қатлиом ва инсониятга қарши жиноят айбловлари тилга олинган арзнома билан Халқаро Жиноят Маҳкамасига юзланди.
Ҳуқуқшунослар жиддий далиллар, жумладан, яқинда маълум бўлган ҳужжатлар ва Шинжонда ўрнатилган зулмкор тузумни татиб кўрган ва, энг муҳими, қолганларни мавжуд вазиятдан бохабар этишга муваффақ бўлган инсонларнинг гувоҳлик кўрсатмаларига таянишларини айтадилар. • Хитой, уйғурлар: Бизни...
Ўтган йили Хитой ҳукумати Би-би-сидаги ҳамкасбларимизга ноёб имконият берганида, улар журналистларга уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлар радикалликдан фориғ этиладиган, ҳунар ҳамда тил ўрганадиган бахтиёр масканни кўрсатишга уриндилар.
Бироқ ичкарида бўлган инсонлар мутлақо ўзгача манзара ҳақида ҳикоя қиладилар. Бу манзарада Ислом динининг «даҳшати» ва партиянинг қадрияти борасидаги адоқсиз ташвиқот дарслари, тартибни бузганлар аёвсиз жазога тортиладиган муҳит тасвирланади.
Зумрад Довуд шундай ҳикоячилардан бири. Ҳозирда Америкада омонликда яшаётган Зумраднинг ҳикояси 2018 йилда Шинжондаги полиция маҳкамасига чақирилиши ортидан бошланган.
Терговдан сўнг у ҳибс марказига олиб кетилган.
“У таёқ билан мени уриб, белимга тепди. Бошқа аёллар қичқирар, тўхташини сўраб, ёлворарди. Бироқ у мени калтаклашда давом этди. Шунда “Эй, Худо, девордим. У бўлса, «Худойингни чақир, агар қудратли бўлса, сени қўлимдан қутқариб олсин», деди”.
Зумрад аёлларга ҳар икки ҳафтада укол қилишарди, ҳар куни номаълум дорини ичишни мажбурлашарди, дейди.
«Бу дориларни ичгандан кейин ҳушимизни йиға олмасдик. Ташқарида қолган яқинларимиз ҳақида ўйлолмасдик. Уйда беш яшар қизим қолганди. Жуда ширин қизча эди. Ичкарида бўлса, у ҳақида ўйлаш ҳаёлимга ҳам келмасди. Отам, эрим ва уч фарзандим ҳам эсимга тушмасди. Ягона ташвишим эртанги кунни тирик кутиб олиш эди. У ерда икки ой умрим шу тарзда ўтди».
Шинжонга кириш қатъий назорат қилинади. Ташқи дунё билан алоқа эса жиддий кузатиб борилади. Шу сабабдан жамлоқларда сақланаётган инсонлар сони аниқ эмас. Тадқиқотчилар бу рақам бир миллион ортиқ эканини тахмин қилади.
Зумрад Довуднинг икки ойи шу жамлоқлардан бирида ўтган. Бироқ унинг озодликка чиқиши яхши янгилик билан бошланмаган - аёл Хитойнинг «бир оилага икки фарзанд» сиёсатида белгиланган чекловни бузган эди. У жаримага тортилган. Сўнг уни бепул бичиладиган аёллар рўйхатига ёзиб қўйишганини айтганлар.
Даҳшатга тушган Зумрад касалхонада бичиш жараёнини бошдан кечирган. Кўзини очганда эса, ўзини палатада - бошқа аёллар қаторида кўрган.
«Атрофга алангладим. Аёллар азобдан инграр эди. Ярим соатча вақт ўтгач, мен қорнимда қаттиқ оғриқни сездим. Бошқалар каби додлай бошладим. У оғриқ азобини сўз билан тасвирлаб бўлмайди».
Бу кўргилик фақат Зумраднинг бошига тушмаган. Ўтган ойда эълон қилинган янги тадқиқот натижаларида таъкидланишича, Шинжонда кўплаб аёллар мажбуран бичилмоқда ёки уларнинг танасига контрасептик воситалар ўрнатилмоқда...
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: / bbcnewsuzbek
OK.RU: ok.ru/bbcuzbek
Instagram: / bbcuzbek
Telegram: t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda