Рет қаралды 196,389
#bbcuzbek
Россия большевик кучлари роппа роса 100 йил олдин минтақадаги сўнгги мустақил давлат - Бухоро Амирлигига босқин бошлайди.
Фрунзе бошчилигидаги кучлар бир неча кун давомида Бухоро шаҳрини ер ва кўкдан шафқатсиз ҳужумга тутадилар.
"Бухоро кўчаларида одамларнинг қони оққан" - дея гувоҳ бувисининг хотирасини эслайди Мавжуда Орипова.
Ниҳоят, 1920 йилнинг 2 сентябрь куни Бухоро Амирлиги қулатилади.
"Қизил аскарлар шаҳарга кириб, кўчаларда бола ё аёл демай, учраганни қиличдан ўтказган" - дейди профессор олим Сулаймон Иноятов.
Бугун Ўзбекистон ушбу қонли кунни хотирлаб, нишонлаётгани йўқ.
Хўш, қизил Россия кучлари Бухорони қандай қонга ботирганди?
Буларнинг асосий айбдори ким: Амир Олимхон, большевиклар ва ё уларга ишонган ёш бухороликлар?
Ўша маъшум кунда нималар бўлганди?
Нега Ўзбекистон бу санани эсламайди?
Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил тайёрлаган видео лавҳани томоша қилинг..
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: / bbcnewsuzbek
OK.RU: ok.ru/bbcuzbek
Instagram: / bbcuzbek
Telegram: t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda