Рет қаралды 116,293
Японияда бедана тухуми аҳоли ўртасида энг кўп истеъмол этиладиган маҳсулот. Маълумки, ўтган асрнинг 45 йилида Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлангач, япон олимлари инсон танасини нурланишдан тозалашда бедана тухумини афзал, деб билишган. Ана шундан ҳозирги кунгача японлар мактабларда болалар таомномасига кунига иккитадан бедана тухумини киритган.
Уй шароитида бедана боқаётганлар кўп. Шулардан бири Қорабулоқ қишлоғидаги Муроджон ва Жаҳоной Усмонтоевлар хонадонига ташриф буюрдик. Уй соҳибларига бу ишда ўғли Сардор ва келини Барно, набиралари Иброҳим ва Муслималар ёрдам беришади. Икки йил муқаддам набираси Иброҳим хасталаниб, анча вактгача шифо тополмай қийналишган. Бедана тухумининг фойдали хусусиятларини эшитиб, ҳар куни 2тадан набирасига ойлар давомида бериб келишган. Овқатга иштаҳаси бўлмай, озиб кетган бола тухумни истеъмол қилгандан кейин тузала бошлаган.
Бедана сақланадиган қафас елвизакли эсадиган, қаттиқ шовқин эшитиладиган ва кучли ёруғлик тушадиган бўлмаслиги лозим. Қафас ичига уюм-уюм хашак солиш талаб этилади, беданалар уларнинг орасига кириб олишни жуда яхши кўради. Вақти-вақти билан уларни янгисига алмаштириб туриш керак.
Одатда бедана саккиз ой боқилади, шундан олти ой давомида тухум олинади, саккиз ойдан сўнг гўштга сўйилади. Битта бедана олти ой давомида тахминан 130 тача тухум беради.