Рет қаралды 1,652
БОБУРНИНГ УНУТИЛГАН ҚИЗИ
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) серфарзанд инсон бўлган. Гулбадан бегим ўзининг “Ҳумоюннома” асарида отасининг фарзандлари сони ўн саккизта бўлганини ёзган. Уларнинг кўплари ёшлигида вафот этганлар. “Бобурнома” асарини кўчирган номаълум хаттот китобнинг сўнгги саҳифасида шундай маълумотларни беради: “Ва ул подшоҳга тўрт ўғул ва уч қиз Тенгри таоло каромат қилиб эрдиким, ўғлонлар Муҳаммад Ҳумоюн подшоҳ ва Комрон мирзо ва Мирзо Аскарий ва Мирзо Ҳиндол эрдилар. Ва қизлар Гулранг бегим, Гулчеҳра бегим ва Гулбадан бегим эрдилар. Ушбу уч қиз бир онадан эрдилар”.