Рет қаралды 13,683
Бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи кунида - 60 кг вазндаги ҳамюртимиз Мужибилло Турсунов Гамбия вакили Марри Коррга қарши рингга чиқди. Жанг 2 раунд давом этди ва унда Турсунов рақибини нокаутга учратиб, ғалаба қозонди. Андижонлик боксчи рақибини биринчи раундда ҳам нокдан ҳолатига туширганини таъкидлаш жоиз. Мазкур жангдаги ғалаба орқали Мужибилло нимчорак финал босқичига йўл олди. Мужибилло нимчорак финал баҳсида марокашлик Моҳамед Ҳамут билан тўқнаш келади.