Бозорда ҳаммоллик қилган дарвеш Амир Шоҳмурод қисмати. 1-қисм | Qismat

  Рет қаралды 4,319

UZBEK TV

UZBEK TV

Күн бұрын

"Қисмат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бухоро амири. Манғитлардан бўлган. Ёшлигидан художой, порсо бўлиб ўсган. Мадрасани битириб дарвишлик сулуки соликларидан бирига айланади. Шунинг учун халқ уни ҳурмат билан “амири маъсум” (бегуноҳ амир) унвонини берган. Шоҳмурод дарвишона ҳаёт кечирар, шайх маслаҳати билан бозорда ҳаммоллик қиларди. Кейин эса пичоққа қин ясаб сотиб, шу орқали рўзғор тебратган. Унинг халқ орасида обрўси катта бўлганлиги учун Дониёлбий уни ўзига валиаҳд этиб тайинлашга мажбур бўлган. Ўн нафар укаларидан бирортаси ҳам Шоҳмуродни ёқтирмас эди. Амирлик тахтига чиққач (1785), укаларининг ҳар бирига биттадан вилоят ҳокимлигини топширади. Марказий ҳокимят мустаҳкамлаш ишига қаттий бел бўглаган ҳукмдор эди. Манғит намоёндалар орасида Шоҳмурод ҳам шахс, ҳам арбоб сифатида алоҳида ўрин тутган, десак хато бўлмайди. Золим қўшбеги ва қозикалон Низомиддинни қатл эттиради. Ҳарбий ишлар, қозилик ишларини шариат қонунлари асосида ташкил қилади. Ҳокимият бошқариш тартибларини ислоҳ қилиб, сиёсий тарқоқликка барҳам беради.
Шоҳмурод ўз фаолиятида оммага таяниб иш тутган. Адолат тамойилларига қаттиқ амал қилди. Ўзи ҳам ниҳоятда камтарин ҳаёт кечирган. Жумладан, бир йилда бир олача чопон, бир бўз кўйлак кийган. Бошига олти газли бўз салла, оёғига эчки терисидан тикилган сахтиён маҳси ҳамда ковуш кийган. Марв яқинида Исломобод шаҳрини қурдирган.
XVIIИ асрнинг 20 йилларида бошланган ўзаро курашлар натижасида Самарқанд таланган, вайрона ҳолига тушиб қолган эди. Амир Шоҳмурод эса кўплаб қурувчи, кошинпаз ва наққош усталарни теварак атрофдан олиб келтириб, Самарқанд шаҳрини қайта тиклашни буюрди. Қайта қурилажак шаҳар тарҳини Амир Шоҳмуроднинг ўзи чизиб берган.
Амир Шоҳмурод бундан ташқари, Ғузор туманида мадраса ва масжид қурдирган. Шаҳар марказида олти қиррали Чорсу қурилиб, “Тоқи мусаддас” деб аталган. Самарқанднинг ҳар бир мадрасасига имом, муаззин, мударрисларни Шоҳмуроднинг ўзи тайинлаган. Талабалар ва мударрисларнинг маоши учун вақф ерлари ва мулклар ажратган.
Амир Шоҳмурод баъзи ислоҳатлар ўтказиб давлатни мустаҳкамлашга эришди: Бож ва хирождан бошқа барча солиқларни камайтирди. Отаси Дониёлбий даврида жорий этилган турли солиқларни бекор қилган. Раис мансабини ва қўшин таркибида қози аскарлавозимини жорий қилди. Отаси даврида қисқартирилган вақф ерлари миқдорини оширди.Бу билан ислом руҳонийлари эътиборини қозонди. Мамлакат иқтисодини йўлга қўйишда Шоҳмурод ўтказган пул ислоҳати муҳим аҳамият кесб этди: Шоҳмурод соф кумушдан танга зарб қилишни буюрди. Кимнинг кумуши(нуқраси) бўлса, зарбхонага топшириб, эвазига янги тангалар - пул олиши мумкин эди.илгари зарб қилинган тангалар бекор қилинди. Янги пул тижорат ишлари ривожига йўл очиб берди. Барча вилоятларга янги ҳокимлар тайин қилди, ҳар шаҳар ва қишлоққа қози тайинлади. Бу билан ҳокимлар ўз бошимчалигига барҳам берди. Шоҳмуроднинг ўзи қозиларга дастур бўладиган фиқҳ ҳақида “Айн ул-ҳикмат” номли рисола ёзди ва илгари сурулган қоидаларни барча вилоятларга жорий қилди. Шоҳмурод жорий қилган қонун бўйича ким мол-мулкка хиёнат қилса жамиятдаги мартабасидан қатъи назар қаттиқ жазога тортилиши лозим эди. Бу тадбир халқ манфаатларига тажовузнинг олдини олди. Шариат қонунларини амалга тадбиқ этиш мақсадида раислик (муҳтасиб) мансабини жорий қилди.

Пікірлер: 8
@biloldarvish3573
@biloldarvish3573 Жыл бұрын
Alloh rahmatiga olsin
@moxirbeksuyunbekov5404
@moxirbeksuyunbekov5404 3 ай бұрын
Allah rahmatiga olsin
@biloldarvish3573
@biloldarvish3573 Жыл бұрын
Nahot bizning zolim mustabidlar toʻla tariximizda Shohmuroddek porloq yulduzlar boʻlsa... Biz avlodlar faxrlanamiz Amirim siz bilan.
@asilbektoxtamurodov5706
@asilbektoxtamurodov5706 8 ай бұрын
òzbekiston tarihidagi eng sungi fotih
@istoriauz5466
@istoriauz5466 Жыл бұрын
Амири маъсум халқпарвар хукмдор эди
@ZoxidAka-u9y
@ZoxidAka-u9y 3 ай бұрын
Amir Shohmurod marifatli hukmdor bo'lgan,uning o'g'li Amir Haydar ham.Lekin Shohmurodning nevarasi amir Nasrullo o'ta johil va shafqatsiz odam bo'lgan
@IbrohimjonToshboyev-p4d
@IbrohimjonToshboyev-p4d 27 күн бұрын
2-Умар деб бекорга халқ айтишмаган Шохмуродни.
Will A Basketball Boat Hold My Weight?
00:30
MrBeast
Рет қаралды 94 МЛН
Seja Gentil com os Pequenos Animais 😿
00:20
Los Wagners
Рет қаралды 35 МЛН
Amir Olimxonning nabirasi savollarga javob berdi
16:16
KunUZ
Рет қаралды 1,3 МЛН
Will A Basketball Boat Hold My Weight?
00:30
MrBeast
Рет қаралды 94 МЛН