«Бу ишларни ким қилиши керак?» - Наманганда танқидий руҳда ўтказилган йиғилиш тафсилотлари

  Рет қаралды 24,108

UZBEK TV

UZBEK TV

2 ай бұрын

Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Одамларнинг меҳнати ва тадбиркорлиги билан Наманганда ҳаёт ўзгараётгани қайд этилди. Охирги етти йилда вилоят иқтисодиёти 2 баробар, экспорт 3 карра ўсиб, аҳоли жон бошига даромад 15,5 миллион сўмга етган. 65 триллион сўм инвестиция ҳисобига 600 минг иш ўрни яратилган.
Лекин ҳали кўп имкониятлар ишга солинмаган, жойларда камчиликлар ҳам бор. Масалан, вилоят экспортининг 86 фоизи тўқимачилик ва мева-сабзавотчилик ҳиссасига тўғри келади. Поп, Чортоқ, Норин ва Янгиқўрғонда саноатлашиш даражаси паст. Вилоятда 56 минг томорқада маҳсулот етиштирилмаяпти.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шу каби муаммолар таҳлил қилиниб, имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича вазифалар белгиланди.
Давлатимиз раҳбари энг асосий масала аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш эканини таъкидлади.
Сайхунобод тажрибаси асосида Наманганда ҳам катта ҳаракат бошланган. Вилоятнинг 14 та туманидаги 788 та маҳаллага банк филиаллари бириктирилган. Улар “маҳалла еттилиги” билан бирга хонадонлардаги имкониятларни, оиланинг хоҳиш-истакларини ўрганмоқда.
Биринчи босқичда кам даромадли 4 мингта хонадон танлаб олиниб, оила аъзолари жон бошига ойлик даромадни 2 миллион сўмгача ошириш чоралари кўрилади. Кейинги босқичда яна 4 мингтасига молиявий, техник, маслаҳат ва бошқа кўринишдаги амалий ёрдам берилади. Маҳаллаларда гулчилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай ва картошка етиштириш имконияти, айниқса, яхши. Бунга имтиёзли кредитлар ажратилади.
- Бу ишларни ким қилиши керак? Президент вакили бўлган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, 5 мингдан ортиқ иқтисодий идора ходимлари, маҳалладаги “еттилик” қилиши лозим. Бунинг учун барча масъуллар ҳар бир корхона, тадбиркор ва хонадон билан яқиндан ишлайдиган тизимни йўлга қўйиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.
Сўнгги йилларда тўқимачиликда хомашёни тўлиқ қайта ишлаш йўлга қўйилиб, экспорт ҳажми 1 миллиарддан 4 миллиард долларга кўпайди. Худди шундай, заргарликда ҳам салоҳият ҳозиргидан анча юқори. Юртимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олинмоқда. Лекин унинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион доллар экспорт бўлган.
Шу боис тадбиркорлар учун алоҳида шароитларга эга заргарлик зоналари ташкил қилиниши айтилди. Соҳага хомашё етказиш, мутахассис тайёрлаш, ишлаб чиқариш занжири ва сотиш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади. Бу борада қонунчиликка ҳам таклифлар киритилади.
Тўла фойдаланилмаётган имкониятлар яна йўллар ва туризмдир. Ангрен шаҳридан то Тўрақўрғонгача 100 километр юрилади, автомобиль оқими кунига 10 мингдан ошади. Тадбиркорлар бу йўл бўйида ошхоналар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўпайтириб, 10 минг аҳолини доимий банд қилишга тайёр. Буни тартибли ташкил қилиш учун мастер-режа ишлаб чиқиб, ерларни аукционга чиқариш вазифаси қўйилди.
Наманган вилоятининг тоғли ва хушманзара ҳудудларида туризмни ривожлантириш, сайёҳларга қулайлик яратиш учун авиа ва темирйўл қатновларини кўпайтириш зарурлиги айтилди.
Вилоятда саноат салоҳияти ҳам юқори. Сўнгги йилларда 72 та кичик ва ёшлар саноат зоналари ишга тушди.
Лекин 16 та саноат зонасида 78 гектарда қўшимча лойиҳа жойлаштириш имконияти бор. 29 та норуда конига саноат кириб бормаган. Вилоятнинг қўшни давлатларга экспорти 568 миллион доллар. Бу бор имкониятга мутлақо тўғри келмайди.
Шу боис конларни савдога чиқариш, қўшимча божхона постлари ва савдо уйлари очиш, Наманган халқаро аэропортида юк терминали ва Қамчиқ довонига яқин жойда логистика маркази ташкил этиш чоралари белгиланди. Тўқимачилик, чарм-пойабзал, заргарлик, электр техникаси, қурилиш материаллари тармоқларидаги лойиҳалар бўйича кўрсатмлар берилди.
Куни кеча Норин дарёсида ГЭСлар каскади, Поп туманида минг мегаваттли 2 та қуёш электр станцияси қурилиши бошланди. Келгуси йилда Катта Андижон каналида 51 мегаваттли кичик ГЭСлар каскади ҳам ишга туширилиши режалаштирилган. Буни давом эттириб, гидроэнергетикани ҳар бир сой, ҳар бир маҳаллага олиб кирадиган тизим қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Қишлоқ хўжалигидаги масалалар муҳокама қилинар экан, каналларни бетонлаш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ишлари мутлақо қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.
Учқўрғон, Поп, Уйчи ва Мингбулоқда Словения тажрибаси асосида интенсив балиқчилик йўлга қўйилиши, бу тармоқда 4 та йирик лойиҳа ишга туширилиши айтилди.
Наманганда 1,5 миллион тонна мева-сабзавотдан 10 фоизи экспорт қилинган. Агар иш тўғри ташкил қилинса, экспортини 3-5 баробар ошириш мумкин. Шу мақсадда вилоят мева-сабзавот экспорти географияси Хитой, Германия, Италия, Испания ва Араб давлатларига кенгайтирилади. 54 минг гектар ернинг агрокимёвий харитаси ишлаб чиқилиб, 18 минг гектари “GSP+” талабларига мослаштирилади.

Пікірлер: 42
@alijonazimov849
@alijonazimov849 2 ай бұрын
Президент шунча харакат кивотти одамларга яхши булсин деб. Буни тугри тушиниш керак. Узини ишлариини узлари давом эттирсинлар.
@yyyh2824
@yyyh2824 2 ай бұрын
Наманганда фақатгина коорупцияга қарши курашиш кенгаши умуман ишламаяпти ёки кенгаш раиси ўлганми билмадик, бошқа соҳалар эса кирадиган жойига кириб ётипти.
@sherzoddavlatov5118
@sherzoddavlatov5118 2 ай бұрын
Рахмат сизга , халкимизнинг хакикий суянчиги булинг. Айтган планлариз халкни ишини осон килишдир
@Umarovanilufar-vd1zw
@Umarovanilufar-vd1zw 2 ай бұрын
Prizdentimiz sog‘ bo‘lsinlar biz bilan uchrashib fkir va takliflarimizni o‘rgansalar deb orzu qilamiz
@sardorbeksobirjonov5217
@sardorbeksobirjonov5217 2 ай бұрын
Olgʻa Oʻzbekiston Inshalloh hammasi zoʻr boʻladi
@Killora.
@Killora. 2 ай бұрын
_Аҳли Номонгон 🌺🌺🌺☝📖._
@user-xe9oi7jx5n
@user-xe9oi7jx5n 2 ай бұрын
Тугри призидент битта халк канча унга хам онсон емас танин хам шунча халка ёрдам бервоти
@alijonazimov849
@alijonazimov849 2 ай бұрын
Лекин тан олилар анчайин булмаган узгаришлар булди шу инсон даврида. Президент ишлавотти, лекин баъзил факат куролмийсила
@yyyh2824
@yyyh2824 2 ай бұрын
Тўппа-тўғри қишда светсиз ўтиришимизни, метанда навбат талашиб муштлашиб бир-биримизни ўлдиришимизни ҳеч қачон кўролмаймиз ва кўраолмасак ҳам керак. Айниқса бу йил на халқда на заправкада газ бўлди.
@Umarovanilufar-vd1zw
@Umarovanilufar-vd1zw 2 ай бұрын
Muommolar ko‘p echimixam bor jon kuydiradigan eshitadiganlar beetibor
@user-xk5fb6ei3h
@user-xk5fb6ei3h 2 ай бұрын
Танқидий қараш жуда яхши натижа беради деб ўйлайман.
@user-cs2qg2je1w
@user-cs2qg2je1w 2 ай бұрын
Султони биргаликда макташади
@orifjontojakmatov109
@orifjontojakmatov109 2 ай бұрын
Сог булинг
@sherzoddavlatov5118
@sherzoddavlatov5118 2 ай бұрын
Рахбаримиз мехрибон киши. Шу йигилишда жуда уринли масалаларни кутарибди
@davrauto6001
@davrauto6001 2 ай бұрын
Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ватан ривожи учун хизмат қилиши керак
@user-zg3kf5ns1q
@user-zg3kf5ns1q 2 ай бұрын
😮😢😮ЧУСТ ТУМАНИНИ ХОКИМ ХАМДАМОВ ТОЛОН ТОРОЖ КИЛИБ КЕТДИ,КИМ ТЕКШИРИБ КОНУНИЙ ЧОРА КУРАДИ.
@user-zq4zn2fc8m
@user-zq4zn2fc8m 2 ай бұрын
Noringa ham zavod qurilsin oylik yahwi bolsin bizam ishlaylik ozimizda oilamiz oldida
@user-uy3vs3me2l
@user-uy3vs3me2l 2 ай бұрын
Боризга шукур
@arrow.strela.
@arrow.strela. 2 ай бұрын
Муҳтарам жаноб президент Андижондаги инфин банкдан алданган фуқароларга хам этиборингизни қаратинг илтимос
@user-qy4fc4du4k
@user-qy4fc4du4k 2 ай бұрын
Наманганга омад
@SamsungA--gt2dt
@SamsungA--gt2dt 2 ай бұрын
Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан турли соҳалар ривожланаяпти, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланиб янги-янги иш ўринлари яратиляпти.
@NAMANGAN_BIOGUMUS
@NAMANGAN_BIOGUMUS 2 ай бұрын
Тог туризм бошланган болани камаб куйишдику хеч кимни камалшиси келмаса керак
@user-pv7sw6se9k
@user-pv7sw6se9k 2 ай бұрын
Узбекистон бой давлат призидентни.карорларини.агар.хамаси.тори.бажарси.халкимиз.ривожланиб.бой.болишиб.кетарди.олдинлари.халкимиз.кимат.мошинаям.ололмаган.хозир шаройит зор.пошомизга олох соглик ва куч кувт берсин 70 пойизга.узгарди яхши томонга юуртимиз рахмат
@user-wv9od5hf4g
@user-wv9od5hf4g 2 ай бұрын
Tillo Hazorasp Xorazm
@user-zg3kf5ns1q
@user-zg3kf5ns1q 2 ай бұрын
😮😮😮ПРАКУРОР МАКТАБ УКУВЧИЛАРНИ ОЙОК ОСТИ КИЛДИ.. Чуст туман олмос КФИ худудидаги мактаб ерига ТУЙХОНА курган,туйхонани Чуст тумани собик пракурори РАПИКОВ курган,туйхонадаги маросимлар мактаб укувчиларни таьлим олишига халахит килмокда.ким текшириб конуний чора куради,мактаб укувчиларни куркадилар ариза килишга.
@demirabdulgaffarov9721
@demirabdulgaffarov9721 2 ай бұрын
Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотлар ҳар бир худуд ҳар бир масканда кўзга ташланмоқда.
@alisherturdiyev8866
@alisherturdiyev8866 2 ай бұрын
АЛЛА БОЛАМ АЛЛАЕ" 😂😂😂
@user-pf2ie9mv8j
@user-pf2ie9mv8j 2 ай бұрын
Президент ишлаб жон куйдириб тинмаяпти. Камчиликлар секин аста ўз ечимини топяпти. Буларни ҳам эътироф этиш марднинг иши.
@user-wv9od5hf4g
@user-wv9od5hf4g 2 ай бұрын
Ochiq ravshan
@user-zg3kf5ns1q
@user-zg3kf5ns1q 2 ай бұрын
Хурматли ВАЗИР ХИЛЛОЛА УМАРОВАГА МУРОЖИАТНОМА.😮😮😮. ЧУСТ ТУМАНИДА ОЛМОС МФИ ХУДУДИДАГИ МАКТАБ ЕРИГА НОКОНУНИЙ ПРАКУРОР РАПИКОВ ТОМОНИДАН НОКОНУНИЙ ТУЙХОНА КУРИЛГАН, ТУЙХОНА МАКТАБ УКУВЧИ ВА УКУТУВЧИЛАРНИ ТАЛИМ ОЛИШИГА ХАЛАХИТ БЕРМОКДА,МАКТАБ ДИРЕКТОРИ АРИЗА БЕРИШГА КУРКМОКДАЛАР,КИМ ТЕКШИРИБ КОНУНИЙ ЧОРА КУРАДИ????
@user-pr3ld5jc1b
@user-pr3ld5jc1b 2 ай бұрын
Попда хоким качон кишлокларга боради эски мактаб эски сим егоч ичимлик сувни пекапда сотиб оламиз
@uzuz4882
@uzuz4882 2 ай бұрын
Президент ишлаяпти зур. Бирок амадорлар нимадир кузлаяпти
@uzuz4882
@uzuz4882 2 ай бұрын
Бечора етимжужа Норинга хеч нарса йук.Нориндан чунтак тулдириб кетувчилар бор холос
@user-zn7fb8wx6s
@user-zn7fb8wx6s 2 ай бұрын
Кани эди мен хам Президентимиз билан учрашишни роса истар эдим.Узимнинг аелларни иш билан таминлаш учун бизнес лойихам бор эди.Факат пенсионер ишчи булганим учун кредит беомаяптиларда.Билмадим банклар качонгача бахона килиб кредит беришдан бош тортишяптилар.Улуг айем кунларда банклар яни Наманган банкларига инсоф берсин.Пенсионерлар кредитни олибок улиб колмаймиз Худодан ким кейин ким илгари...
@alijonazimov849
@alijonazimov849 2 ай бұрын
Ислохотлар керак ватанимиз учун, шуни устида бош котириш айни вакти. Бу сафарги ишлари баракали келсин.
@user-nx6zi1os8b
@user-nx6zi1os8b 14 күн бұрын
Мирзоев узбекистонны кака етаклаяпти кашаклик ва гамбагаллика
@user-nr3ye2vf8r
@user-nr3ye2vf8r 2 ай бұрын
.. а
@user-zn7fb8wx6s
@user-zn7fb8wx6s 2 ай бұрын
Президентимизни тан жонлари сог булсин.Узок умр куриб гуллаб яшнаган юртимизни рахномодиги йулида хормай толмай юрсинлар.
@user-zn7fb8wx6s
@user-zn7fb8wx6s 2 ай бұрын
Президентимиз Ш.М.Мирзиеевнинг ташрифларидан чексиз миннатдормиз.Наманганнинг гуллаб яшнашига берган маслахат ва буйрукларидан кутаринки рух олиб ишлашга ва яшашга янада кутаринки рух олдим.
I Built a Shelter House For myself and Сat🐱📦🏠
00:35
TooTool
Рет қаралды 26 МЛН
КАКОЙ ВАШ ЛЮБИМЫЙ ЦВЕТ?😍 #game #shorts
00:17
Poopigirl
Рет қаралды 10 МЛН
ПООСТЕРЕГИСЬ🙊🙊🙊
00:39
Chapitosiki
Рет қаралды 47 МЛН
I Need Your Help..
00:33
Stokes Twins
Рет қаралды 161 МЛН
Bepuli abgor, pullisi esa faqat qog‘ozlarda
9:11
KunUZ
Рет қаралды 96 М.
⚡️ МИГРАНТЛАРГА ЯНГИ ПРАВА БЕРИЛЯПТИМИ?
3:26
Бахром Исмаилов
Рет қаралды 567 М.
Prezident Shavkat Mirziyoyevning tadbirkorlar bilan ochiq muloqoti
1:43:57
Shavkat Mirziyoyev's Press-service
Рет қаралды 1,1 МЛН
Ko'k Jiguli trenddan tushdi.
30:15
TV 7 plyus
Рет қаралды 2,3 МЛН
I Built a Shelter House For myself and Сat🐱📦🏠
00:35
TooTool
Рет қаралды 26 МЛН