Бухоро - совғаларга бой макон | Safardan esdalik

  Рет қаралды 1,282

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

"Сафардан эсдалик" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд - ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири, нақшбандия тариқатининг асосчиси. У милодий 1318 - йилнинг март ойида Бухоро вилоятининг Когон туманидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғида туғилган. Халқ орасида Баҳоуддин, Баҳоуддинжон, Хожа Баҳоуддин, Хўжайи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан ҳам машҳур. Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг асл исми Муҳаммаддир. Манбаларда у кишининг отаси ҳам бобоси ҳам Муҳаммад исмида бўлгани қайд этилади. Баҳоуддин Нақшбанднинг насаби ота тарафдан Ҳазрат Алига, она тарафдан ҳазрат Абу Бакр Сиддиққа бориб тақалади. Хожалар авлодидан бўлгани учун унинг номи олдига хожа сўзини ишлатиш расм бўлган. Ёшлигида отаси билан бирга кимхобга нақш солиш ҳунари билан машғул бўлгани учун Нақшбанд тахаллуси билан машҳур бўлган. Ўша даврда матоларга нақш ишлаган, нақш солинган кўйлаклар ёки нақшли гиламлар тўқиган касб эгалари нақшбанд дейилган. Баҳоуддин” сўзи “Диннинг нури” деган маънони англатади. Бу Хожа Нақшбандга кейинчалик берилган фахрли унвон. Баҳоуддин Нақшбанд умри давомида бир неча буюк уламоларнинг тарбиясини олган. Биринчи устози - Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий эди. Кекса шайх бу ёш муридини тарбиялашни ўринбосарларидан бўлмиш Амир Саййид Кулолга топширади. У тариқат бобида билганларини ўргатиб бўлганидан кейин шогирдига ижозат беради. Баҳоуддин илм истаб, яссавия тариқати шайхларининг машҳур вакилларидан бўлмиш Қусам шайх олдига, Нахшаб, яъни ҳозирги Қаршига боради. Уч ой ундан таълим олади. Баҳоуддиннинг бу пирга ихлоси баланд бўлган, айни чоғда Қусам шайх ҳам уни ўз ўғлидек билиб, муридига чексиз ҳурмати туфайли умрининг охиригача Бухорода яшаб, шу ерда вафот этади. Манбаларнинг далолат беришича, у Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103-1179) дан руҳий тарбия олган. Баҳоуддин Нақшбанднинг умри асосан Бухоро ва унинг атрофидаги қишлоқларда ўтган. Ғарибона ҳаёт кечирган, фақат ўз меҳнати билан кун кўрган. Ўз таълимотини яратишда Юсуф Ҳамадоний ва Абдулхолиқ Ғиждувоний назарияларига асосланган. Таълимоти асосида: “Дил - ба ёр-у, даст - ба кор” (“Кўнгил Аллоҳда бўлсин-у, қўл иш билан банд бўлаверсин”), - деган шиор ётади. Тасаввуфдаги ҳар қандай тариқат каби, хожагон-нақшбандия тариқати ҳам ўз ғоялари, тартиб-қоидалари, одоблари ва қатъиятларини шакллантиришда жуда қадим ришталардан сув ичган. Аммо тариқатнинг бутун моҳиятини унинг бош шиори бўлмиш: “Дил - ба ёр-у, даст - ба кор” ҳикмати ҳамда яна ўн бир қоида белгилаб беради. Бу қоидалар “рашҳалар”, яъни “томчилар” деб юритилган. Рашҳалар Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд тарафларидан асосланган

Пікірлер: 7
@sabinamurodjonova3483
@sabinamurodjonova3483 3 жыл бұрын
Омад
@matlyubaergasheva1059
@matlyubaergasheva1059 3 жыл бұрын
Она шахрим Бухорони согиндим
@Otajonyoutubekanal
@Otajonyoutubekanal 3 жыл бұрын
Гап йук 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
@zamonaviyuyproektlari4632
@zamonaviyuyproektlari4632 3 жыл бұрын
Assalomu alaykum azizlar! Chiroyli uy chizmalariga qiziqsangiz kanalmga obuna bo'ling!..
@radjabobshirin3264
@radjabobshirin3264 3 жыл бұрын
Феберликми еки фрибгарликми
BOTIR QODIROV SHERALI JO'RAYEV HAQIDA HAQIQATNI AYTDI
17:52
Jomiy Abdurahmonov
Рет қаралды 332 М.
Ages 1 - 100 Decide Who Wins $250,000
40:02
MrBeast
Рет қаралды 96 МЛН
WWE is real💔
00:16
IShowSpeed
Рет қаралды 82 МЛН
Өзағамдардың еліне саяхат
8:15
Лира Ибраймова
Рет қаралды 1,1 М.
FIAT 500L Berlina - 01/1972 -
1:40
Link Motors Siracusa
Рет қаралды 43 М.
Ages 1 - 100 Decide Who Wins $250,000
40:02
MrBeast
Рет қаралды 96 МЛН