ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда - ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида - рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД
@azizbek._.gr_insta6 ай бұрын
Assalomu alaykum men zulhijja roʻzasini bugundan boshlab tutsam boʻladimi arfa kunigacha 9 kun boʻlarkan toʻliq 10 kun boʻlmas ekanda
Эй оллохим хаммамизни билиб билмай қилган гуноҳларимизни ўзинг кечир
@ZamiraZami-o4i6 ай бұрын
РОББИМ ШУ КУНЛАРГА ЕТКАЗГАНИНГ УЧУН АЛХАМДУЛИЛЛАХ ШУКУР.ХАЖЛАРГА НАСИБ ҚИЛГИН БАРЧАЛАРИМИЗНИ АЛЛОХУММА АМИЙН😢❤
@sharipovamuhabbat6 ай бұрын
Robbim shu kunlarga yetgazganiga shukur Allohim oʻgʻlim Shaxbozjonni ishi oʻngidan kelishini ishida. Baraka berishingni xohlayman duo qilinggizlar hammadan Alloh rozi boʻlsin 5-00
АЛЛАХЫМ МЕНИ МЕНИН АТА ЭНЕМДИ ,, УУЛДАРЫМДЫ БИР ТУУГАНДАРЫМДЫ МЕНЕН УРПАГЫМДЫ АКЫРКЫ КУНГО ЧЕЙИН ЫЙМАНЫН ТОЛУК КЫЛГЫН ИБАДАТ КЫЛУУЧУЛАРДАН КЫЛГЫН ,, АКИРЕТИНИ ЖАНА БУЛ ДУЙНО ЖАШООСУНУ БЕЙИШ КЫЛГЫН ЖАШООНУН 2 ДУЙНОЛУК ЫРАХАТТЫНЫ КОРУП СЕЗИП ЖАШАСЫН ЯАА РАБ ,, АДАШТЫРБАГЫН 2 ДУЙНОДОИ ААМИН ЯАА РАБ ААМИН АЛЛАХЫМ ,, ЫЙМАНЫН МЕНЕН ОЛОЙУН БУЛ ДУЙНОДОН ,,
@Editsbyjasmine11016 ай бұрын
Robbim biz muslim bandalariga Jannat eshiklarini ochsin
Ассалому алейкум биринчи кундан бошлаб тутилади ,тутолмидигонлар арафа куни Бир кун тутилади,Хайт куни хайит намозидан кейин твои ейилади ,вааллохуа,лам,барчамиздан Аллох Рози булсин,
РОББИМ БАРЧАМИЗНИ К,У'ЛЛАСИН АМИЙН Я РОББАЛ АЬЛАМИН ВАССАЛАТУ ВАССАЛАМУ АЛА РОСУЛОЛЛОХ С.А.В امين يارب العالمين والصلاة والسلام على رسول الله صلى الله عليه وسلم
Оллохим УЗИ рози булсин машаоллох оллохима сами алла сайидина мухаммад
@БуамбарРахматова-р9р6 ай бұрын
Сали
@Gold_s1-w6 ай бұрын
Рахмат домла
@HumoyunmirzoAbdujabborov6 ай бұрын
Olloxu Akbar Olloxu Akbar La ilaxa illalloxu Valloxu Akbar Olloxu Akbar Valillaxu val Xamd Olloxim ozigni Oliy Yuzingga munosib xamd bolsin Ozingni Xabibig Ikki olam sarvari Sayidul Anam Sarvari koinot Raxmatul alamin bolgan suykligimiz Paygambarimiz Muxammad Sallolloxu Alayxi Vasallamga salomlar durudlar salovotlar bolsi Olloxim ozinga banda Xabibinga ummat kilganig uchun ozinga shukur ❤❤❤❤😂😅😮🎉
@bekmirzayevasohiba82316 ай бұрын
Иншаллох бу дунёодаги барча амаларни бажаришлик насиб этсин
@УШш-ы1ш6 ай бұрын
Астағфироллохи уа әтуби илаих
@RuxshonaTursunaliyeva-q2c6 ай бұрын
Olloxim bb bilmay qilgan gunoxlarimizni bb bilmay yurgan yullarimizni bb bilmay gapirgan gaplarimizni uzing kechirginkechiruvchi egamsan xom sut emgan bandallaringni uzing kechir.🙎♀️🤲🤲