Рет қаралды 1,370
Бугун Кадастр агентлигида Ер назорати тадбирларини рақамлаштириш орқали очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “E-Yer nazorati“ автоматлаштирилган ахборот тизими дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.
“E-Yer nazorati“ ААТ яратилиши натижасида Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва қурилиш ишларини амалга оширишда ҳуқуқбузарликларни аниқлашдан тортиб, то бартараф этилгунга қадар самарали давлат назорати ўрнатилишига эришилди.
Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида назоратни янада кучайтириш мақсадида қишлоқ хўжалигига Ер участкаларини ажратишда Ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, Кадастр агентлиги Картография Давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Геинновация ДУК мутахасислари томонидан 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган мактаб ва мактабгача таълим тарбияланувчилари учун интерактив сўзловчи харита ишлаб чиқилди.
Шуни алоҳида такидлаш жоизки, бундай лойиҳа юртимизда илк маротаба қўлланилмоқда.
Нафақат болажонлар балки ёши катта инсонларни ҳам ўзига жалб қила оладиган ушбу харитадан фойдаланиш давомида сиз нафақат Ўзбекистоннинг барча вилоятлари тарихи ва бугунги куни ҳақида умумий маълумот олишингиз, балки, қайси халқаро ташкилотларга аъзо эканлиги ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкун.
Ҳозирча фақат ўзбек тилида сўзловчи харита кейинчалик янада такомиллаштирилган ҳолда, рус, ингилиз ва бошқа тилларда ҳам ишлаб чиқарилиб, Марказий Осиё давлатларига эксперт қилиниши режалаштирилган.
Xabar.uz 2024
Telegram: t.me/xabaruzof...
Twitter: / xabaruzofficial
Facebook: / xabar.uz
Instagram: / xabar.uz