Рет қаралды 2,303
"Миллатимиз фидойилари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ўтган асрнинг 1937-1938 йшшарида бўлиб ўтган “Катта қирғин” собиқ шўро салтанати ҳудудларида яшаган барча халқпар, шу жумпадан, Ўзбекистон халкининг ҳам ҳаётига мислсиз даражада улкан талофат келтирди: шу йилларда юз минглаб бегуноҳ кишилар шўро давлатининг жазо органи - НКВД органлари томонидан қириб ташланди. Мудҳиш тарихий хунрезлик содир этилганидан бери қарийб 80 йил ўтганига қарамай, унинг фожиали оқибатлари хали-ҳанз'з инсониятни ларзага солиб келади.
Шу нарса даҳшатлики, ҳали 1937-1938 йшшардаги сиёсий қа- тағон бошланмай ва бўлажак жабрдийдаларнинг айбдор эканликлари масаласи ҳали аниқланмай туриб, НКВД органлари якдн ке- лажакда қамоққа олинадиган кишилар рўйхатини тузишга кириш- ган. 11 жилдни ташкил этган бу рўйхатларнинг биринчиси 1937 йил 27 февралда тасдиқланган бўлса, энг сўнггиси ВКП(б) Сиёсий бюроси аъзолари томонидан 1938 йилнинг 29 сентябрида имзолан- ган. Яна 2 та рўйхат борки, улар 1936 йилда тузилганлигига қара- май, 1937 йилга оид рўйхатлар орасига тиркаб қўйилган. (Айрим маълумотларга қараганда, Н.С.Хрушчев томонидан ҳам имзолан- ган яна бир неча рўйхатлар бўлган, аммо улар Хрушчевнинг КПСС Марказий Комитетига раҳбарлик қилган йилларда куйдириб таш- ланган.) Шу рўйхатларга асосланиб айтиш мумкинки, “Катга қир- ғин” даврида қириб ташланиши лозим бўлган кишилар рўйхатини тузиш 1936 йилнинг иккинчи ярмида бошланган. Бинобарин, «Кат-
га қиргин»ни амалга ошириш гояси Сиёсий бюро ва шахсан унинг раҳбари Сталинда 1936 йилдаёқ пайдо бўлган.