No video

Ходимнинг иш ҳақидан қачон ушлаб қолиш мумкин?

  Рет қаралды 1,982

UzA

UzA

Жыл бұрын

Ойлик ходимнинг шахсий маблағи ва уни ходим ўзи хоҳишича тасарруф қилишга ҳақли. Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин. Бошқа ҳолларда (масалан, обуна, коммунал тўловлар ва ҳ.к) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир.
Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.
1-ҳолат. Солиқлар ва йиғимларни ундириш учун
Ходим яъни қонуний меҳнат қилувчи шахс сифатида солиқлар ва йиғимларни тўлаши керак, шу сабаб иш берувчи ёки бухгалтер ходимнинг рухсатисиз ва ёзма розилигисиз ҳам иш ҳақидан ушлаб қолиши мумкин.
2-ҳолат. Давлат ижрочисининг талабномасига кўра
Ходим кимгадир қарз бўлса ёки давлатга тўлаши керак бўлган тўлов(жарима)лар мавжуд бўлиб ва бу бўйича тегишли суд ҳужжати мавжуд бўлса, бундай ҳолларда давлат ижрочиси ходимнинг иш берувчисига талабнома юборади ва ушбу талабномага асосан иш берувчи ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиши мумкин.
3-ҳолат. Хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган маблағларни қайтариш учун
Ходимга олдиндан бўнак пули берилган бўлса, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига ёки хизмат сафарларига маблағ берилган бўлса ва ушбу маблағ сарфланмаган бўлса ходим ушбу маблағларни қайтариши керак. Масалан, ходим хизмат сафари учун маблағ олди, аммо у иш жойини ўзгартирди ва хизмат сафарига бормади, шундай ҳолларда ходимга хизмат сафари учун олдиндан ажратилган маблағлар қайтарилиши зарур.
Бу бўйича иш берувчи 1 ой ичида ушлаб қолиш ҳақида буйруқ чиқариши лозим. Ушбу муддат ўтиб кетса ёки ходим норози бўлса, ушбу масала суд тартибида ҳал этилади.
4-ҳолат. Иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун
Агар ходим иш берувчининг мол-мулкига зарар етказса, ушбу зарарни ходим қоплаб бериши шарт. Масалан, ходим ўзига берилган компьютерни ўзининг эътиборсизлиги оқибатида носоз ҳолатга келтирди. Ушбу компьютернинг пулини ходим тўлаб бериши керак. Аммо ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ушбу компьютер нархидан юқори бўлиши керак. Юқори бўлмаса, ушбу иш ҳақидан зарарни қоплай олмайди.
Дейлик, ушбу компьютернинг нархи 10 млн. сўм. Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи эса 5 млн сўм. Демак, ходим иш ҳақидан ушбу компьютерни тўлай олмайди.
5-ҳолат. Ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун
Ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун жарима интизомий жазо чораси тайинланганда, жарима иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
6-ҳолат. Ишлаб берилмаган таътил кунлари учун
Масалан, ходим 2020 йили 1 декабрдан ишга кирди ва 2021 йил июль ойида меҳнат таътили олди ва шунга яраша унга тўлов амалга оширилди. Ходим таътильдан қайтиши билан ишдан бўшаши кераклигини ва у билан ҳисоб-китоб қилиниши кераклигини айтди. Ушбу ҳолатда 2021 йил июль ойидаги таътили учун 2021 йил 1 декабрга қадар ишлаб бериши керак эди, аммо у ишлаб бермади.
Демак, ишлаб бермаган қисми учун у ортиқча таътил учун тўлов олган ҳисобланади ва ушбу сумма қайта ҳисоб-китоб қилиниб ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади.
Батафсил:
"Ҳуқуқий эксперт" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.

Пікірлер
Rossiya va Ukraina urushi qanday yakun topishi mumkin?
25:05
KXDR armiyasi yangi dronlar namoyishini o‘tkazdi
3:18
Unveiling my winning secret to defeating Maxim!😎| Free Fire Official
00:14
Garena Free Fire Global
Рет қаралды 9 МЛН
女孩妒忌小丑女? #小丑#shorts
00:34
好人小丑
Рет қаралды 83 МЛН
English or Spanish 🤣
00:16
GL Show
Рет қаралды 6 МЛН
Ходим ўз ихтиёри билан  ёзган ишдан бўшаш ҳақидаги аризасига маълум сана қўйса...
6:50
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Рет қаралды 4,8 М.
Iqtisodiyot Qanday Tuzilgan? Oson Tushuntirish [TEXNOPLOV]
35:10
Ish haqini undirish buyicha davo ariza
1:37
Biznes Apteka
Рет қаралды 14 М.
TRACKER VA SONET TAQQOSLAYMIZ | KICHIK ABZOR | QAYSI BIRI YAXSHIROQ?
21:12
Sherxon Nusratilloyev
Рет қаралды 64 М.
“Arizangni yoz!” deb majburlashsa nima qilish kerak? | Xushnudbek
17:46
Xushnudbek Xudoyberdiyev
Рет қаралды 179 М.