Рет қаралды 11,341
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев белгиланган тартибда фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Бу гал қабул туманнинг "Гулобод" маҳалласида ташкилот вакиллари иштирокида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда фуқаролар ўз талаб, таклиф ва мурожаатлари билан иштирок этишди.
Қабулда иштирок этган фуқаролар томонидан кредит олиш, ижтимоий нафақа тайинлаш, тиббий ёрдам олиш ва бошқа масалалар юзасидан кўтарилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ечимини топди. Ечими вақт талаб қиладиган муаммолар тегишли соҳа мутахассисларига ўрганиш учун юклатилди. Ўтказилаётган бундай учрашувлардан мақсад халқ ичига кириб бориш ва фуқароларни рози қилишдан иборат.
Маҳалла ҳовлисида ўтказилган қабулда туман ҳокими Нодир Эркаев Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича ёшлар, ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Асрор Ҳамидовга югуруш йўлакчаси ҳамда маҳалла аҳли томонидан олинган телефон аппаратини совға қилди.