Рет қаралды 709
#Ҳашар_элга_ярашар!
Мамлакатимизда ўтказган "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки!" шиори остидаги хайрия ҳашарини эрта тонгдан чироқчиликлар кўтаринки руҳда бошлаб юборишди.
Туманнинг Мустақиллик маҳалласида ўтказилган ҳашарда иштирок этган туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари ва нуронийлар яхши ниятлар билан дарахт кўчатларини ерга қадади.
Ҳашар давомида маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар томорқасига мевали дарахтлар экилиб, оилалар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, ҳашар доирасида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг хонадонларини саранжом ҳолатга келтириш ишлари ҳам кўзда тутилган.
Муборак кунларда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари халқимиз меҳр-оқибати, бирдамлиги, аҳиллигининг яна бир амалий ифодасидир.
Каналга уланиш👇👇👇
t.me/chiroqchi_press