Рет қаралды 63,633
Бу сура ҳам Мадинада нозил бўлган узун суралардан бўлиб, бир юз етмиш олти оятдан ташкил топган.
У мусулмонларнинг ички ва ташқи иш фаолиятларига доир шариат аҳкомлари билан тўла бир сурадир. Унда аёл, уй, оила, давлат, жамиятга алоқадор бўлган муҳим масалаларга жавоб берилади ҳамда бировларнинг қарамогидаги етим-эсирлар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўгрисида сўз боради. Бу сурада шунингдек, мерос ҳукмлари ҳам батафсил баён қилинди.
Булардан ташқари, эр-хотин ўртасидаги алоқалар - уларнинг бир-бирлари олдидаги ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда эр оилада бошлиқ экани ва бу ҳуқуқдан у қандай фойдаланиши лозимлиги ҳақида йўл-йўриқлар берилади. Сўнгра оила доирасидан жамият миқёсига чиқиб, жамият мустаҳкам бўлиши учун кишилар ўртасида бирдамлик ва меҳр-шафқат, холислик ва багрикенглик барқарор бўлиши зарурлиги ўзига хос услубда уқтирилади.
Бу сурада бошқалардагига нисбатан аёлларга оид шариат ҳукмлари кўп ва батафсил баён этилганлиги сабабли унга «Нисо» номи берилган.