Рет қаралды 783,122
Исроил ҳар йили юзлаб фаластинлик ёш болани қамоққа ташлайди.
Баъзан араб болалари шунчаки тош отгани учун ҳарбий маҳкамага тортилади.
Баъзида эса ҳеч бир айбсиз ҳам ойлаб турмага ташланади.
Улар орасида 10 яшар болакайлар ҳам бор.
Ғарбий Соҳилдаги Фаластинлик болалар нафақат яҳудий давлати ишғоли остида, балки улар учун Исроиллик болаларда мавжуда оддий қонуний ҳимоя ҳам йўқ.
Яқинда эса Исроил олий маҳкамаси ҳибсга олинган фаластинлик болаларнинг ота-онасига қўнғироқ қилишга рухсат бериш сўровини ҳам рад этди.
Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик болалар ҳақидаги видео лавҳамиз ҳақиқий аҳволни чизади.