Рет қаралды 10,935
⚡️Туман маркази ўз қиёфасини батамом ўзгартириши мумкин.
⚡️Бугун, вилоятимиз раҳбари Ш.Абдураҳмонов Избоскан туманига келиб, шаҳар инфратузилмаси бундан буён талабга жавоб бермаслигини ва бир кун ҳам мана шундай ҳолатда турмаслик кераклигини таъкидлади. Шу сабаб, вилоят ва туманнинг йўл инфратузилмаси тизимига ҳамкор ташкилотлар биргалигида Пойтуғ шаҳрининг йўл ҳаракатини тартибга солувчи бош режаси ишлаб чиқилди.
Бош режада:
🔸Кийим бозори ичидаги собиқ ободонлаштириш бошқармаси биноси бўлган жой автотураргоҳ қилиниб, Андижон-Тошкент, Тўрткўл ва Майгир йўналиши бўйича қатновчилар учун тураргоҳ бўлиши;
🔸Марказдаги Шинам чойхонаси олдидаги ҳудуд ҳам қайта таъмирланиб, бу ер ҳам Лўғумбек, Чувама қишлоқларига қатновчи автотураргоҳ қилиниши белгиланмоқда.
Қолаверса, яна бир икки ҳудудлар ҳозирда ўрганилмоқда. Якуний ҳулосага қараб, яна бир неча кичик автотураргоҳлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Шу билан биргаликда, темирйўл ўтган жойларда ҳимоя ҳудудига қурилган бинолар хатловдан ўтказилиб, қонун талаблари асосида мана шу бинолар бартараф этилиб, қўшимча иккита "чўнтак" йўллар қурилиши белгиланмоқда. Мазкур қўшимча йўллар тирбандлик бўлмаслиги ва машиналарнинг ҳаракатида қулайлик ҳамда енгиллик берилишига сабаб бўлиши кутилмоқда.
➡️@Izboskanpress_iz