Рет қаралды 1,224
Бугун, туман ҳокими Э.Каримов бир гуруҳ хитойлик инвесторларни қабул қилди. Инвесторлар Бештерак маҳалласида жойлашган Норин-Қорадарё сув иншооти бошқармаси ташарруфидаги 3-гидро участкада бўлиб, бу ерда ҳам 3 мегаваттдан зиёд қувватга эга гидроэлектр станциясини қуриш учун лойиҳа ишлаб чиқиш жараёнларини олиб бордилар.
Вилоят ҲЭТК бошқармаси, вилоят Гидростанция бошқармаси, вилоят ҳокимининг соҳа масъуллари ҳамда туман сектор раҳбарлари мазкур иншоотнинг сув оқим босими, жойлашув ва ҳудудий бирликлари юзасидан хитойлик тадбиркорларга маълумотлар бердилар.
Учрашув давомида, айни кунларда қурилиш жараёнлари жадаллашган Гулистон ГЭСини бориб кўрдилар ва хитойлик тадбиркор дўстлари билан учрашди.
Якунда, Избосканда иккинчи мега станцияни қуриш учун барча имконият борлиги билдирилиб, тез кунларда иш бошланиши маълум қилинди.
@Izboskanpress_uz
Биз билан боғланиш учун: t.me/Izboskang...