Рет қаралды 52,133
"Тақдирлар..." кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Инсон ушбу дунёда яшар экан, ҳаёт унга қандай туҳфалар ҳозирлаб қўйганини, ҳаёт эса баъзан унга етти ухлаб тушига кирмаган синовлар билан синашини билолмайди. Бошига тушиб кўз кўрганида эса, бугунги кўрсатувимиз қаҳрамонинг ҳаёти бошқаларидан анча фарқли. У фарзандлар томонидан қаровсиз қолдирилиб кексалар уйига келтирилмаган, аксинча ҳаётнинг, тақдирнинг энг оғир синовлари бошига тушган маҳалда яшашга куч топа олган аёлдир. Келинг, яхшиси унинг умр дафтарини биргаликда варақлаймиз.
Назира Абдумўминова: Менга бу касалликни кўксартироз деб беришган. Мен бувимларнинг қўлларида катта бўлганман. Бир куни дадам айтидилар, эртага тайёр бўлиб тургин, ман сани фалон жойга олиб бораман, деб. Суюниб кетиб эрталабдан туриб эшик тагида дадамларнинг келишларини кутганман. Узоқдан дадмларнинг машиналарини кўриб, югуриб бувимдан суюнчи олишга бордим. Жуда тез югурган юайтимда қоқилиб йиқилганман, ўша пайтда оёғим жуда қаттиқ лат еган. У пайтда ренген қилишмаган, бувим силовчи бўлганлари сабаб силаб мени тузатганлар.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz