Рет қаралды 812
Қарши шаҳар Ҳокимининг “Шарофати билан” ишсизлар сони ортди.
Мен Норова Дилнозаман Қарши шаҳар “Қарши”МФЙ да яшайман, Қарши шаҳрида жойлашган 1 оилавий поликлиникада бош ҳамшира лавозимида ишлайман.
2024 йил 4 апрель куни мен ишлайдиган шифохонага Қарши шаҳар хокими оргодделда ишлайдиган Эгамбердиев Жонибек келиб мени буни ишдан олинглар деб ўз ходимлари ва раҳбарларимга топшириқ берди.
Қарши шаҳар хокими Холбоев Нормўмин босими остида, унинг топшириғига кура раҳбарларим 2024 йил 4 апрел куни менга қўшиб шу ерда ишлайдиган Хўжалик мудири Роупов Холиқ, хамда Кадрлар бўлими инспектори Назарова Матлубаларни хам ишдан олишди.
Шу шифохонада ишлаб қора қозонимиз қайнаб турганди вояга етмаган икки нафар фарзандим бор яшаб турган уйимни хам кредитга олгандим вақтида кредит туловларини амалга оширмасам банк уйимни тортиб олади, ҳозирда ейишга ноним ичишга сувим йуқ.
Хокимнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб судга бердим суд хам хоким буваникини тўғри иш қилган деб хокимни ҳаракатларини маъқуллади. Давлат раҳбаридан Хокимга нисбатан қонуний чора кўрилиб мени ишимга қайта тиклаб қуйишларини сўрайман дейди Дилноза опа.