Рет қаралды 7,499
“SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER" хорижий корхонаси қизириқлик деҳқонлар таянчига айланган кластер ҳисобланади. Унинг тасарруфидаги 10 100 гектар сувли майдонларда бошоқли дон ҳосили пишиб етилмоқда. Иш билгандан ўрганса арзийди. Шундан келиб чиқиб воҳалик матахассислар учун айнан “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER"да кўргазмали семинар ташкил этилди.
Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, шунингдек, ҳудудлар, отряд бошлиқлари ва аъзолари, ўрим-йиғимда қатнашадиган барча мутахассислар қатнашди.