Кўлота ва Корис қишлоқлари тарихи | Bir qishloq tarixi

  Рет қаралды 1,096

UZBEK TV

UZBEK TV

Күн бұрын

"Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бугун биз ижодий гуруҳимиз вакиллари ҳамкорлигида қадимда буюк юрт ҳисобланмиш Пискент ҳудудига ташриф буюрдик.
ПИСКЕНТ ТУМАНИ - Тошкент вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Шим. ва шим.-шарқцан Оҳангарон ва Ўрта Чирчиқ, ғарбдан Оққўрғон, жан.-ғарбдан Бўка туманлари, жан. дан Тожикистон Республи-касининг Суғд вилояти билан чегарадош. Майд. 0,79 минг км2. Аҳолиси 86,3 минг киши (2003). Пискент туманида 1 шаҳар (Пискент), 6 қишлоқ фуқаролари йиғини (Дўнгқўрғон, Керовчи, Муротали, Кориз, Оқтепа, Сайд) бор. Туман маркази - Пискент ш.
Табиати. Туман ҳудуди Қурама тоғ тизмаларининг этакларида ва Оҳангарон дарёсининг чап соҳилида, ЧирчиқОҳангарон водийси бошланадиган ерда жойлашган. Ер усти шарқдан ғарбга томон қия. Ўртача бал. 300-2500 м. Шарқий қисми Қурама тоғлари, адирлар, чўл, яйловлар билан банд. Рельефи бир оз паст-баланд, эски даре ўзанлари, жар ва жилғалар билан парчаланган. Туманнинг ғарбий қисмида суғориладиган ерлар жойлашган. Тупроклари, асосан, типик бўз тупроқлар, пастқам жойларда ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи, аллю-виал тупроклар. Туманнинг чекка шарқида тўқ бўз тупроқлар ва қўнғир тупроқлар тарқалган бўлиб, бу ерлардан яйлов сифатида фойдала-нилади. Курама тоғидан Оҳангарон дарёси оқиб ту-шади, тоғ сойларидан Қизота, Ковулди, Олмалиқсой, Парганда, Қорақиёсой оқиб ўтади. Анҳор, Бўка, Шўр, Ўртаариқ, Бўржар сингари қад. ка-наллар, Шим. Тошкент канали бор. Шим. чегараси бўйлаб Тошкент сув омбори («Тошкент денгизи») жойлашган. Иқлими мўьтадил иссиқ, қуруқ. Йиллик ўртача т-ра 13,5°; июлнинг ўртача т-раси 27°, энг юқори т-ра 41,Г, янв. ники -1,0°, энг паст т-ра -27,2°. Вегетация даври 210-220 кун. Йиллик ёғин 350 мм. Ёввойи ўсимликлардан текисликларда қамиш, даштда шувоқ-шўра, тоғ олди ерларида бўтакўз, даре ва сойларнинг водийларида арча, дўлана, заранг, олча, олма, четан (рябина) ва б. усади. Ёввойи ҳайвонлардан дарё қайирларида бўри, чиябўри, юмронқозиқ, қуён, тўқай мушуги, ўрдак, ғоз, қирговул, тогларда каклик, бедана, майна, лойхўрак, сувилонлар, ондатра яшайди. Туманнинг шарқий қисмида фойдали қазилмалардан мис, қўрғошин, рух, олтин, молибден ва б. нодир металл рудалари, флюорит, оҳактош, шағал, кум ва б. турли хил қурилиш материаллари олинади.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 109,2 киши. Шаҳарликлар 31,4 минг киши, қишлоқ аҳолиси 54,9 минг киши (2003).
Хўжалиги қ. х. ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Саноат, транспорт, алоқа, курилиш корхоналари бор. Шир-кат ва деҳқон-фермер хўжаликлари пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, чорвачилик билан шуғулланадилар. Туманда 66 давлат, 1243 но-давлат корхонаси, 1 қўшма корхона, 10 акциядорлик жамияти, 2 жамоа, 8 шир-кат хўжалиги, 970 фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. (2003).
Туманнинг сугориладиган экин майдони 20,7 минг га, шу жумладан, 10 минг га ерга пахта, 8,4 минг га ерга дон, 420 га ерга полиз ва сабзавот экинлари экилади (2003). Пискент тумани даги 43 умумий таълим мактабида 20,2 мингга яқин ўқувчи таълим олади. Ёрдамчи интернат мактаби, касбҳунар коллежи, 8 клуб, 22 кутубхо-на, маданият ва истироҳат боғи, 8 стадион мавжуд.
Марказий касалхона, юқумли касалликлар ва болалар касалхоналари, 4 қишлоқ врачлик пункти, 5 врачлик амбулаторияси, марказлашган дорихона, 10 хусусий дорихона аҳолига хизмат кўрсатади. 1932 й. дан «Меҳнат байроғи» туман газ. чиқади.

Пікірлер: 3
@iymonliqalblar.1969
@iymonliqalblar.1969 3 жыл бұрын
,,ЭРИНИ рози килган АЁОЛ "Устоз Юсуфхон домла,маьрузаси.👇👇👇kzbin.info/www/bejne/j3rIg596at92b5Y Каналга обуна булинглар 👍🔔 видёларимиз кенг таркалиши учун оз хисангизи кошинг.Оллох рози болсин барчангиздан.
#SIYRAT ● Me'roj  voqeasi © Abror Muxtor Aliy @abrormuxtoraliy.official
47:47
Аброр Мухтор Алий
Рет қаралды 1,1 МЛН
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР ТЎПЛАМИ 8-ҚИСМ
1:19:49
БУХОРИЙЛАР АВЛОДИ
Рет қаралды 453 М.
버블티로 부자 구별하는법4
00:11
진영민yeongmin
Рет қаралды 17 МЛН
Environmental & Sustainability Summit 2024 - Day 2
3:32:10
Business Review
Рет қаралды 6 М.
Афғонистон- енгилмас мамлакат!
51:06
Sayohatchi Abu \ Путешественник
Рет қаралды 1,3 МЛН
Варзик қишлоғи тарихи | Bir qishloq tarixi
26:43
Золотой век ислама. Все серии. История халифата
49:16
Эпичная История
Рет қаралды 992 М.