Қўнғиротлар сулоласи даврида Хива хонлиги. 1-қисм | Tarixiy savol

  Рет қаралды 3,986

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
1510 йилда Шайбонийхон вафотидан сўнг Хоразм ҳудуди Эрон шоҳи Исмоил томонидан бўйсундирилди. 1510-1512 йилларда Хоразмни Эрон шоҳининг ноиблари идора қилдилар. Аммо, 1512 йилда Хоразм ҳудудларида эронийларга қарши ҳалқ харакатлари бошланди. Ушбу ҳаракатга Вазир шаҳрининг (Устюртда, Кўхна Урганчдан 60 км узоқликда жойлашган бу шаҳарни XVасрда ўзбек хонлардан бўлган Мустафохон барпо этган) қозиси Умар Шайх бошчилик қилди. Қўзғолончилар Хоразмнинг Вазир, Урганч, Хива, Хазорасп шаҳарларидаги эроний ноиблар ва уларнинг қўшинларини қириб ташладилар. 1512 йилада Хоразмнинг обрўли шайхларидан бўлган Шайх Ота авлодлари кўчманчи ўзбекларнинг Берка султон авлодидан бўлган Элбарсхонга мактуб йўллаб, уни Хоразм тахтига таклиф қилдилар. Элбарсхон тахтга ўтиргач, эронийларни мамлакат ҳудудидларидан бутунлай ҳайдаб чиқариб, амалда мустақил хонликка асос солди. У мамлакат ҳудудларини ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисми, Эроннинг шимолидаги Серахс вилояти, Манғишлоқ, Абулхон, Дурун ҳисобига анча кенгайтирди. Аммо, ўзбек султонлари ва шаҳзодалар ўртасида сиёсий бирлик йўқ эди. Тез орада улар ўртасида ҳокимият учун ўзаро курашлар авж олиб кетди. Ушбу курашлардан фойдаланган Бухоро ҳукумдори шайбоний Убайдуллахон 1537 - 1538 йилларда, қисқа муддат Хоразмни эгаллашга муваффақ бўлди. Мағлубиятга учраган Аванишхон оиласи билан шайбонийлар томонидан қатл этилди.
Убайдуллахоннинг ҳукумронлиги узоққа чўзилмади. Убайдуллахон зулмига чидай олмаган хоразмликлар Анушахоннинг ворислари бошчилигида бухороликларга қарши қўзғолон кўтардилар. Убайдуллахон 1538 йилда яна Хоразмга қўшин тортди. Хазорасп билан Хива шаҳарлари оралиғидаги Кардаронхос деган жойда Бухоро қўшинлари мағлубиятга учради. Шайбонийлардан озод бўлган Хоразмда энди ички курашлар авж олиб кетди. Шунингдек, Урганч, Кат, Янги шаҳар, Хива, Хазорасп каби шаҳарлар ва вилоятлар ҳукмдорларининг марказдан қочувчи ҳаракатлари кучайиб, улар амалда ўзларини мустақил ҳисоблар эдилар. Айрим шаҳарлар бир вақтнинг ўзида иккта ҳукмдор томонидан (мас., Хивада Пўлат Султон ва Темир Султон) бошқарилди. Ўзаро курашлар айниқса Элбарсхон ва Анушахон авлодлари ўртасида кучайиб кетди. XVI асрда Абдулғозий маълумотларига кўра, бундай курашлар натижасида қисқа муддатга ҳокимиятдан ўнлаб хонлар алмашганлар. Натижада марказий ҳокимият деярли инқирозга учраган эди. Ўзаро курашлар ва сиёсий танглик, ўз навбатида иқтисодий ҳаётнинг ҳам издан чиқишига сабаб бўлган эди.
XVI асрнинг иккинчи ярмида Хожимхон (Хожи Муҳаммадхон, 1558-1593, 1598-1602 йй.) ҳукмронлиги даврида Хоразмдаги ўзаро урушларга бироз барҳам берилиб тинчлик ва осойишталик ўрнатилди. Суғориш ва деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо содиқ ишларига жиддий эътибор қаратилиб, ташқи савдо ҳамда муносабатлар ривож топди. Хожимхон ҳукмронлиги даврида пойтахт Урганчдан Хивага [Хиванинг пойтахтга айланганлиги санаси тўғрисида - 1556 й, 1598 й, 1602-1621 йй., 1611-1611 йй.,1610-1612 йй., 1557-1603 йй. каби фикрлар мавжуд] кўчирилади (айрим манбаларда XVI асрнинг 70-йилларида, айримларда эса 90-йилларда). Бунга асосий сабаб Амударё ўзанининг ўзгариб Касбий денгизга оқмай қўйиши натижасида Урганч ва унинг атрофларидаги сув танқислиги бўлса, иккинчидан, Хиванинг бу даврда сиёсий ва иқтисодий мавқеи анча кучайиб, асосий савдо марказига айланиши яна бир сабаб эди. Пойтахт Хивага кўчирилганидан сўнг давлат ҳам Хива хонлиги деб атала бошланди.

Пікірлер: 17
@bahodiratadjanov
@bahodiratadjanov 2 жыл бұрын
Қўнғир от қўнғиротларни асли Сака Массагетларга бориб тақалади, Массагетларни энг яхши курган жонивори бу отлар, бўлган жангда хам рўзғорда хам отнинг урни бўлак, Массагетларни отларга меҳри жуда кўчли бўлган, Ривоятда айтишларича жаннатдан қанотли отлар чўшган, уларни махалиий ахоли тутишга уринган иложи бўлмаган, маьлумбир вақтдан кейин қанотли отларни тўтишга эришганлар, қанотли қўнғир отлар, хозирги кунда Хазар асп шахри Хоразмда, яъни таржимаси Минг отли айнан шу ерда жаннатдан тушган қўнғир қанотли отлар, Айна Хазараспда Сулаймон дев қаъласи хам бор, Хоразм бу афсонавий ва сеҳрли диёр....
@polatalemdar4978
@polatalemdar4978 2 жыл бұрын
Зур видео булибди мен хам Кунғиротлар сулоласиданман, яни ( Алпомиш) авлодидан👍
@umidjonmamatov8953
@umidjonmamatov8953 2 жыл бұрын
Мен хам Кунгират уругидан ман Сурхандаре Шерободан
@polatalemdar4978
@polatalemdar4978 2 жыл бұрын
@@umidjonmamatov8953 Шерободда яшаганмиз, хозирги кунда Тожикистондамиз, бизни туманда 70% халк Кунғирот
@umidjonmamatov8953
@umidjonmamatov8953 2 жыл бұрын
Кайси шохидансиз Мен Чанчикли ман
@Barlasnayman-cd9rt
@Barlasnayman-cd9rt 3 ай бұрын
​@@polatalemdar4978рахмат сизларга. Узбекни энг катта уругларидан бири Конгиротлар
@umidjonmamatov8953
@umidjonmamatov8953 2 жыл бұрын
КУНГРАТЬЛАРГА АЛАНГАЛИ САЛОМ
@samotv9472
@samotv9472 2 жыл бұрын
Йахши курсатув тайорлабсизлар 🇺🇿
@jiemyratov-kx4h54l9e
@jiemyratov-kx4h54l9e 24 күн бұрын
ЭЭ!! атана рахмат!! Бул жигитлерди хакыкы тарыхщылар десек болады. Бул жигитлерди тынлап копщилик "Каракалпаклардын уйи кайда" деп журген бузакы тарыхщылар акылга келип калар. Мангытлар, Коныратлар туби Караклпаклар екенин билип алган щыгар.
@user-me2sp9ey9n
@user-me2sp9ey9n 2 жыл бұрын
ПЕНЦИЯ 7-17-27 СТАЖ 400 БУЛДИ АКИЛ БОРМИ Е ЖИНИМИ ?
@user-ty5lm1th9x
@user-ty5lm1th9x Жыл бұрын
Кунгиротлар Узбек булмиди монгол булишади 16 асирда Узбек булишип колишкан аслида
@akmalshoimov2474
@akmalshoimov2474 8 ай бұрын
Qung'irotlar xaqiyqiy uzbek meni uzim qung'irotman
@Barlasnayman-cd9rt
@Barlasnayman-cd9rt 3 ай бұрын
Энангникини ебсан. Асл узбек уругларидан бири Конгирот булади. Узбекни 92уруги бор юзлаб бови бор
@alashorda2206
@alashorda2206 2 ай бұрын
Hungirat Hunlarning avlodlari, haqiqiy Turkilar. Alpomish Qo‘ng‘irot bolgan
@JamshidHayot
@JamshidHayot Ай бұрын
Qo'ng'irotlar asl makoni Qadimdan Surhondaryo Boysunda yashab kelgan keyinchalik bo'linib ketgan bolg'ali urug'ining ildizi Turkmanlardan kelib qo'shilib ketgan
OMG 😨 Era o tênis dela 🤬
00:19
Polar em português
Рет қаралды 12 МЛН
🍟Best French Fries Homemade #cooking #shorts
00:42
BANKII
Рет қаралды 35 МЛН
ХИВА КАЛТА МИНОРА КУРИЛИШ ТАРИХИ
5:25
ҚЎШКЎПИР АВТО САВДО
Рет қаралды 31 М.
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИГА САВОЛ БОР!
12:24
KAMOL ABDUMALIKOVICH
Рет қаралды 228 М.
Sayxunobod tajribasi Guliston tumanida amalda
30:48
Guliston tuman hokimligi kanali
Рет қаралды 835
92 O'zbek urug'i video darslik
12:01
Janub sadosi
Рет қаралды 12 М.
Xorazmshohlar: saltanatni qulatgan xato va xiyonatlar
33:55
OMG 😨 Era o tênis dela 🤬
00:19
Polar em português
Рет қаралды 12 МЛН