Рет қаралды 1,877,250
Кафолатланган пакет қуйидагиларни уз ичига олади: 1) Шошилинч ва тез тиббий ёрдам; 2) бирламчи тиббий-санитария ёрдами (амбулатор-поликлиника ва консультативдиагностика ёрдами, кундузги стационар ва стационарда кўрсатиладиган тиббий ёрдам, тугруққа кўмаклашиш ёрдами); 3) тиббий реабилитация ва аҳолининг айрим қатламларига кўрсатиладиган паллиатив ёрдам.
2022 йил 25 апрелда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорда:
✅2022 йилда 136 та янги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда 2023 йилда яна 140 та янги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш;
✅Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар маҳаллий ҳокимият органларининг асосланган таклифларига мувофиқ, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил қилиш;
✅Ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари тармоғини янада кенгайтириш учун 2023 йил 1 январдан бошлаб жойлардаги оилавий поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктлари ташкил этиш;
✅Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман-шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилади ҳамда уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун 2022 йил 1 июндан бошлаб қўшимча устама ҳақи белгилаш;.
✅Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан йироқда жойлашган маҳаллаларда 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этиш;
✅Аҳолининг профилактик тиббий кўриклари, скрининг дастурлар ва патронаж хизмати фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ва белгиланган муддатларда амалга оширилади, бошқа ташкилотларнинг ушбу жараёнга аралашувига йўл қўйилмаслиги;
✅Туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари хизмат турларини пуллик асосда ташкил этишга рухсат берилиши;
✅Пуллик хизматлардан келиб тушган маблағларнинг 75 фоизгача бўлган қисми туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилиши қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.