Рет қаралды 43,693
🖊 1 октябрга қадар кадастр ҳужжатлари йўқ 2, 6 миллион хонадоннинг электрон базаси шакллантирилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуратов маълум қилди.
📎 Жорий йилнинг 18 июль куни Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда юртимизда 2 миллион 600 мингта хонадоннинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги таъкидланди. Ва кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланди. Бу борада янги тартиб ишлаб чиқилаётган қонунда ўз аксини топади.
❗️Унгача ишчи гуруҳ томонидан:
👉 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
👉 уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатлар тўпланади ва электрон базага киритилади.
Официальный сайт: aoka.uz/uzb/
@ Telegram: t.me/aoka_uz/
@ Facebook: /
@ Instagram: / aoka.uz