🔴 Ёлғонга уч ҳолатда рухсат бор Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одамлар орасини ислоҳ қилган каззоб эмас. Хайрни айтади ва хайрни етказади», деганларини эшитган экан. «Мен у зотнинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақат уч нарсага: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига гапиришида рухсат берганлар», деди у». Тўртовлари ривоят қилишган. Абу Довуднинг лафзида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақат уч нарсани «ёлғончи ҳисобламайман», дер эдилар: одамлар орасини ислоҳ қилган одамни. У бир гапни айтса, ундан ислоҳдан бошқани ирода қилмайди. Урушда сўз сўзлаган кишини ва ўз хотинига сўз айтган эрни ҳамда ўз эрига сўз айтган хотинни», дейилган. Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам ундан каттароқ зарарни қайтариш учун истисно тариқасида уч ҳолатда ёлғон ишлатишга рухсат берилган. 1. Одамлар орасини ислоҳ қилиш учун. Мусулмонларнинг бир-бирлари билан уришиб юришлари жуда ҳам ёмон иш. Бу ёмон иш оқибатида инсонлар ва жамиятлар ораси бузилади. Кишиларнинг бир-бирлари билан хусуматлашишлари, уришишлари барча бало-офатларнинг бошидир. Шунинг учун бу ҳолат пайдо бўлиши билан қандай қилиб бўлса ҳам уни бартараф қилишга ўтиш зарур. Бу йўлда, ҳатто ёлғон гапиришга ҳам рухсат бор. Чунки одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапирган одам фақатгина яхшилик учун ёлғон гапиради. 2. Урушда ғалаба қилиш учун. Душман билан бўлаётган қуролли қарама-қаршилик ҳаёт-мамот жанги бўлади. Бу жангда душман қўлидан келган барча ишларни, жумладан, ёлғонни ҳам ишга солади. Агар аскар енгилса, барча уммат ва миллат душман асорати остида қолади. Шунинг учун ҳам кўпчилик манфаати йўлида душманни доғда қолдириш учун ёлғон гапиришга рухсат берилган. 3. Оиланинг аҳиллигини сақлаб қолиш учун. Ҳар бир жамиятда оиланинг аҳиллиги алоҳида аҳамият касб этади. Аҳил оилада ўсган болалар салоҳиятли фуқаро бўлиб ўсадилар. Ота-онанинг жанжаллари садоси остида ўсган болалар эса салоҳиятли фуқаро бўлишлари қийин. Шунинг учун ҳам эр-хотин орасидаги ўзаро аҳиллик жуда ҳам муҳимдир. Ана ўша аҳилликни сақлаб қолиш мақсадида эр-хотинга бир-бирларига яхши маънода ёлғон гап айтишларига рухсат берилган. Истисно тариқасида рухсат берилган ушбу уч ҳолатдан бошқа ҳолларда ёлғон гапириш мумкин эмас. «Ёлғон» китобидан Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@СуратТухтаев-н3щ Жыл бұрын
11
@MalikaDjalilova-p8m8 ай бұрын
Men ham turmush qurgandan keyin oldin qaynonam,qaynonam otgandan keyin qayin singlim erim b n oramizni sovutib keldi.Erim umr boʻyi pulini oldin onasiga,keyin uka singillarini umrining oxirigacha boqdi.Oilam bolam chaqam demadi.Erimni pulini hech koʻrmadim.Farzandlarimni boqib voyaga yetkazdim.Uyli joyli qildim.Erim oʻtdi.Lekin men ulardan sovib ketdim
@kamilanawbetova40578 ай бұрын
Х
@undergroundcomunity4 ай бұрын
Qaren kanal egasi bilan gaplawsa buladimi Islomiy ijodkorman
@OgiloyMadaminova-zm2vq4 ай бұрын
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
@irodahon70187 ай бұрын
19 йилдан бери калбимни огритишади Аллохим юзимни ёруг мартабамни улуг килсин амин
@СаАсадова3 ай бұрын
Мени хам бу ён кушним 35 йил азоб бериб юради.Оллога шукур мен алхамду ЛИЛЛО мусулмонман ёшликдан.1989 йил Душанба шахридан кучиб келганман. Кашкадарёга. Кискаси азоб.@@АлишерШокиров-д7м
@IrodahonHaydarova2 ай бұрын
Men xam shunday man dardimiz bir ekan😢😢😢
@ЗаринаХудойбердиева-ч5бАй бұрын
Оллохим мен хам шундай 20 йилдан бери чарчадим 😢😢
@muhammadmirzokarimov6511Ай бұрын
Kim
@galaxymagazine746827 күн бұрын
Olloh hammamizga ofiyat bersin taqdir Ollohdan 35 yil azobdaman
Тухматчиларга дилозорларга фитначиларга хам УЗИ кифоя килсин Аллохим
@sofyali7359Ай бұрын
Омин .
@yaxyokarimov1738 Жыл бұрын
Отамни кандай яхши курсам бу кишини хам шунчалик хурмат киламан Оллох бандам десин рахматига олсин Фирдавсларда Пайгамбаримиз с.а.в га кушни булсин ..Инша Оллох дуодаман шу инсон учун...омийн Оллох у Акбар
Allohim iymonimizni mustahkam qilib namozlarda sobit qadam qilsin AMIN 🤲🤲🤲
@nadire_xanum Жыл бұрын
Allohim! Meni bemor holiga tushirgan, shu holimda menga yordam bermasdan, mendan xavar olib konglimni kotarish orniga meni battar ahvolga solishgan, kamiga ajrashinglar degan qaynona qaynotam, shu holatimda avvalo umid berib soʻngra mendan voz kechgan, 3 oyga qolmay boshqaga uylanib, har taraflama menga ozor bergan turmush ortogimni ham hammasini kechirishni xohlayman aslida, lekin bu unchalik ham oson emas ekan. Allohim, ozing qalbimni isloh qil, ular meni hech qachon eslashmasin va ularga ham yaxshilik tilaymanki menga ham ósha tilagan yaxshiliklarim qaytsin
Бериб кетган угитларингизга хамма амал килсин.ОМИН.
@ZamiraRuzieva-gj2qv3 ай бұрын
ОНАЖОНИМ БИЛАН ОТАЖОНИМ ТОШ ОТКАНГА ОШ ОТКИН ДЕГАН ЭДИЛАР.ИЛОХИМ ЖОЙЛАРИ ЖАННАТТА БОЛСИН.ШУ УГУТЛАР БИЛАН КОКАРИБ ЮРИБМАН.БАХТЛИМАН.ОМИН.
@GulnoraErgasheva-t8h11 ай бұрын
Allohga shunday duo qilaman Yorobbim kim menga nimani tilasa uziga ming milyon milyart qilib qaytargin amin!!!🤲 Menimcha eng yaxshi duo shunday bulsa kerak.
Ассалому алейкум. Эшитганларимга амал килишлик насиб килсин Аллох калбимни саломат кил Амин Мени хафа килганларни эсдан чикарай 😢Амин Хусни хулкимни гу́зал кил Амин🤲🌴
@MuslimaSoliha Жыл бұрын
Va alaykum assalom. Amiyn.
@sinovli Жыл бұрын
Менхам куч тополмаяпман нохакликка астагфируллох Я Каххор Я Вакил Я Рохман 🤲
@sinovli Жыл бұрын
Шундаям яхши гапиряпман
@Azizkudratovich Жыл бұрын
😢😢 man xam ❤
@zumradpirmanova2870 Жыл бұрын
Мен эса бир танишимни каттик хафа килганман узидан кечирим сурашга юзим чидамайди яна дили огриса нима киламан бор икрорим киёмат куни каршимдан чикади шу одам шуни биламан. Худойим гунохларимизни узи кечиргай
Meni va meni tinchimni buzganlardi xudoga soldim ilohim xudodan topsin ilohim menga yomonlik qilganlardi eng yaxshi koʻrgan bollaridan qaytsin ilohim ilohi amin
Bu dunyoda shunday qaynonalar bor ekan ki, kelini bilan o'g'lini orasini buzishga harakat qilar ekan. Nega uylantirdi unda, birovni qizini hayotini buzishga qo'rqmagan bunday qaynonalarni olloh tezroq jazosini bersin!
@nur2016.8 ай бұрын
Туура айтасыз жамандардын жазасыны берсин, озунун кыздарынан кайтсын ылайым😢
@oybyksheraliov42738 ай бұрын
Bunaqa qaynonalar koʻoʻp
@Jisoo-c7y6 ай бұрын
Xa bor
@IlyosRazzoqov-yt7mq6 ай бұрын
Qaynonam oʻgay menga kundoshlik qildi xudo oʻzi jazosini bersin
@BAHORGullari-sc2wy6 ай бұрын
Келинлар она бола яхшилигига куролмаслик к,илади у онак @@nur2016.
@Бахтийораиров3 ай бұрын
Шайх бобомиздай одам комил инсон Энди топилмайди Алолоху алам.
@ShaxnozAblakulova8 ай бұрын
Менга хам хаетим давомида куп емонликлар булди, булаяпти гохида чидолмаяпан, оллох менга узинг куч, сабр бер, Шайхим
@РустамМамтов11 ай бұрын
Жойлари жаннатдан булсин Оллох рози булсин🤲🤲🤲🤲🤲
@НасимАрзикулов-и3ц Жыл бұрын
Яратганга хамду санолар булсин
@ГулиГулбахор-ю2ц3 ай бұрын
Оллох рози болсин яхши марузаларидан
@SabirovaZebo10 ай бұрын
Ollohim meni qalbimni og'ritgan br inson bor shuni olloxga kifoya qildim
Sizni judayam sogʻindim Muhammad Yusuf hazratlari 😢
@Хурйонахон3 ай бұрын
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух яхшимисиз Хайрли кун мениям 4та болами йетим килмокчи болган инсонлар бор ОЛЛОХ га кифоя
@Marhabo-p2g4 ай бұрын
Hammasini allohga soldim qaynonamni qaynotamni meni oilamni buzadiganlarni barchasini allohga soldim shunday jazzo berginki ularga meni kuz yoshlarinmi tokani uchun alohim jazzosini bersin ilohim
Мен 18 йил булди келин булганимга факат кайнота кайонамни ёмонликларини куриб келяпман мен факат хизматдаман куёвим индама кечиравар деб овунтиради фарзандим учун яшаб келяпман бу хонадонда лекин оллохга шукур хар ким килса ёмонликни узига кайтади худога шукур кайнбика кайногамларим тортиб дурибди менга килган ёмонликларини икки хисса килиб
Hozirgi kunda menga 3 inson menga qattiq koʻnglimni oogʻritayapdi Ollohim uzing ularga javobini ber nima uchun doim odamlar bir birini kuralmaydilar shunchalar yuragimni ogʻriydilar men uni dust desam u menga dushman ekan ehtiyot bulingizlar har kimga dust desa ishonavermangizlar Ollohim uzing ajrimini ber .
@Qaysarcha-i5o3 ай бұрын
You rob yo rob yo rob yo rob kelinimga insof ber nevaralarimni olib qaytib kelishini surayman
@اللهالأنبياءالملائكة Жыл бұрын
Ради Аллах делать добро всегда
@ШахзодаХоджаева-ш2й10 ай бұрын
Амиин роббим хидоят топганлардан килгин Шайх хазратларини оллох рахматига муяссар айласин бундай инсон яна келармикин дунёга
@АБДУНАЗАР-ю7м Жыл бұрын
Шайх хазратларини жойи Жаннатда булсин.
@Islomxojanazarov Жыл бұрын
Olloxim ermni bolalarimni o'zing asragin
@cholitursunov3326 Жыл бұрын
Ҳурматли яхшилар, фолбин, бахши ва иссиқ совуқ, қонлаш каби ишлар билан шуғулланишганлатга ўлим жазоси қонуни керак
@Vxdgb-wh4zn10 ай бұрын
Севтага жунатгани суратларчи бу елгонми
@OtabekChorshanbiyev-v9h8 ай бұрын
Охиратлари обод жойлари жаннатдан булсин илохим
@XayrulloNazirov-wb5no7 ай бұрын
Оллохга шукур килиб юровирдим
@ДилсузТурдива15 күн бұрын
Шайхим жойларингиз жанатан булсин .мен хозир расиани хабароски шахридаман .Бугун пайшанба менга дам олиш еди хар доим соат 6 ти да туришим керак бумасам ишга кеч коламан дам олиш булса хам хужайнимга чой килиш учун яна 6 тида турдим икаламиз чой ичдик кейн хужайнимни ишга кузатим .Хужайнимни узимни кирларимни йувдим уйимни тозаладим .Кейин озрок ухлай деб йотим ухлаб колифман тушумда ШАЙХИМИЗ мени укибди шунчалар куп сура айтифтики тугамас емиш мен шу сураларни ешитиб ШАЙХНИ овозга ухлармишман жуда чиройли булб ухлафман кейн уйгониб кети Шайхим бунча сурани кайдан билас йотлагансизда деб саволга тутди у киши еса мийигда кулб бошини имлаб куйарди уйгонб кетим кайта кайта шу тушимни еслаб еслаб сизларга хам йоздим