Рет қаралды 845
Миришкор тажрибаси Чироқчида оммалашади
Чироқчи тумани ҳокимлиги ташаббуси билан чироқчилик бир гуруҳ ташаббускор фуқаролар Миришкор туманининг Ўзбекистон маҳалласида интенсив усулда бедана етиштиришга ихтисослаштирилган "Томорқа хизмати фақат бизда" масъулияти чекланган жамиятида бўлишди.
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида меҳонларни кутиб олган Миришкор тумани ҳокими Файзулла Ғуломов Шариф Исмоилов раҳбарлик қилаётган беданачилик комплексида амалга оширилаётган ишлар билан меҳмонларини яқиндан таништирди.
Шунингдек, семинар давомида беданачилик тармоғини ривожлантириш истагида бўлган фуқароларга имтиёзли кредит олиш тартиби хусусида Халқ банки маъсуллари томонидан тақдимот ҳам ўтказилди. Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Қодиров ҳам иштирок этди.
Каналга уланиш👇👇👇
t.me/chiroqchi_press